ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.1995 й. 293-сон "Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорларини ҳисоблаш таксаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.07.1995 й.
N 293
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЎСИМЛИК ДУНЁСИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР УЧУН
УНДИРИЛАДИГАН ЖАРИМА МИҚДОРЛАРИНИ
ҲИСОБЛАШ ТАКСАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА
"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан ўсимликлар дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорларини ҳисоблаш таксалари 1-6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундиришдан олинган маблағлар:
агар ҳуқуқбузарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекторлари томонидан аниқланган ҳолларда - табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий фондларига ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш фондлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ фойдаланилади;
агар ҳуқуқбузарлик давлат ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг ўрмонларни қўриқлаш инспекторлари томонидан аниқланган ҳолларда - республика бюджетига ўтказилади;
агар ҳуқуқбузарлик давлат қўриқхонаси ёки миллий табиат боғи ҳудудида содир этилган бўлса, у ким томонидан аниқланган бўлишидан қатъи назар, давлат қўриқхонаси ва миллий табиат боғининг ҳисоб-китоб счётига ўтказилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Деҳқончилик саноати мажмуи бўлимига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
1995 йил 27 июлдаги
293-сон қарорига
1-ИЛОВА
Фуқаролар томонидан дарахтлар ва буталарни кесиш ва
ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлашдан ўсимлик
дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган
жарима миқдорларини ҳисоблаш
ТАКСАСИ
Изоҳ: Ёнғоқ, писта, нок, олма, шунигдек, қарағай, барча турдаги арча, туйя, эман, чинор, шумтол, заранг, қайинни қонунсиз кесганлик ёки ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказилганлик учун ундириладиган пул миқдори сувни муҳофаза қилиш ва эрохияга қарши функцияларни ва бошқаларни бажарувчи ўрмонларга белгиланган ва беш баравар кўпайтирилган такса бўйича ҳисобланади;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар дарахтларни ва буталарни кесганлик ёки ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказилганлик учун етказилган зарарни сувни муҳофаза ҳамда эрозияга қарши ва бошқа функцияларни бажарувчи ўрмонларга белгиланган таксанинг беш баравар оширилган миқдорида қоплайдилар.
1995 йил 27 июлдаги
293-сон қарорига
2-ИЛОВА
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан
ўрмон экинлари, ўрмон кўчатзорларидаги уруғдан кўкартирилган
кўчатлар ва кўчатларни, шунингдек, ўрмонзорни тиклашга
мўлжалланган майдонлардаги табиий ҳолда ўсган ва тўқилган
уруғидан униб чиққан ёш ўрмон дарахтларини йўқ қилиш ёки
шикастлаш оқибатида ўсимлик дунёсига етказилган зарар
учун ундириладиган жарима миқдорини ҳисоблаш
ТАКСАСИ
Кўчатлар турлари |
Ўлчов бирлиги |
Белгиланган энг кам иш ҳақидан коэффициентларда ундириладиган жарима миқдори |
Ўрмон экинлари: |
||
суғориладиган ерларда |
га |
30,0 |
лалми ерларда |
га |
16,0 |
йўл четидаги дарахтлар |
пог. км |
30,0 |
қумга экиладиган турлар |
га |
4,0 |
тоғ ёнбағри террасаларида |
га |
30,0 |
Табиий ҳолда ўсган ёш дарахтлар ва тўқилган уруғлардан ўсган дарахтлар: |
||
тўқай ўрмонлари |
га |
10,0 |
чўл-қумли ерлардига ўрмонлар |
га |
5,0 |
тоғ ўрмонлари |
га |
15,0 |
Боғлар |
га |
15,0 |
Кўчатзорлар: барча турдаги экма кўчатлар |
100 кв. м |
15,0 |
кўчатлар |
100 кв. м |
20,0 |
Барча турдаги дарахт кўчатлари плантациялари |
ҳар донаси учун |
0,4 |
Изоҳлар:
табиий ҳолда ўсиб чиққан ёки уруғидан униб чиқаан ёш ўрмон экинлари, ёнғоқ, писта, нок, олма, қарағай, барча турдаги арча, туйя, эман, чинор, шумтол, заранг, қайин ва қимматли дарахт турларининг 10 ёшгача бўлганлари нобуд қилинганда ёки шикастлантирилганда жарима уч баравар кўпайтирилган мазкур такса бўйича ҳисобланали;
ўрмон экинлари, табиий ҳолда ўсган ёки уруғидан униб чиққан ёш ўрмон дарахтларининг 10 ёшдан ортиқ бўлганларига етказилган зарар учун жарима 1-иловада назарда тутилган такса бўйича ҳисобланади;
қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги ўрмон экинлари, табиий ҳолда ўсган ва уруғидан униб чиққан ёш ўрмон дарахтлари йўқ қилинганда ёки уларга шикаст етказилганда жарима уч баравар кўпайтирилган мазкур такса бўйича ҳисобланади.
1995 йил 27 июлдаги
293-сон қарорига
3-ИЛОВА
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан
ўрмонларда ҳамда ўрмон билан қопланмаган давлат ўрмон
фонди ерларида, шунингдек, ўрмон фондига кирмайдиган
аҳоли яшаш жойларидаги ва транспорт магистралларидаги
дарахтзорларда ўтларни ўзбошимчалик билан ўриб олиш ва
чорва молларини ўтлатиш натижасида ўсимликлар дунёсига
етказилган зарар учун ундириладиган жарима
миқдорини ҳисоблаш
ТАКСАСИ
Бузилишлар турлари |
Белгиланган энг кам иш ҳақидан коэффициентларда ундириладиган жарима миқдори |
Ўзбошимчалик билан ўт ўриб олганда ҳар гектар учун: пичанзор ва яйловларда: |
|
экилган ўтлар |
10,0 |
яхшиланган табиий |
5,0 |
яхшиланмаган табиий |
3,0 |
пичанзорлардан ташқари участкаларда |
4,5 |
Яйловда ўзбошимчалик билан мол боққанда: яйловларда: |
|
ҳар бош қора мол, от, туя ва эчки учун |
0,5 |
2 ёшгача бўлган бир бош ёш қорамол, от, туя, қўй учун |
0,2 |
яйловлардан ташқари участкаларда: |
|
бир бош қора мол, от, туя ва эчки учун |
0,7 |
2 ёшгача бўлган бир бош ёш қорамол, от, туя, қўй учун |
0,3 |
Изоҳлар:
ўрмон билетисиз ўт ўриш ва мол боқиш, шунингдек, ўрмон билети бор булса-да, унда кўрсатилмаган жойда ўт ўрилса ёки мол боқилса ўзбошимчалик билан ўт ўриш ёки мол боқиш ҳисобланади;
агар мол белгиланган муддатларни бузган ҳолда ёки чўпонсиз боқилса, бу ҳам ўзбошимчалик ҳисобланади, чўпонсиз мол боқишга рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно;
агар ўзбошимчалик билан ўт ўриш ёки мол боқиш натижасида дарахтлар, табиий ҳолда ўсган ва тўкилган дарахт уруғларидан униб чиққан ниҳолларга шикаст етказилган ёки йўқ қилинган бўлса, ундириб олинадиган жарима миқдори бир вақтнинг ўзида ушбу такса бўйича ва 2-иловада кўрсатилган такса бўйича ҳисобланади;
қўриқланадиган табиий ҳудудларда ўзбошимчалик билан ўт ўрилганда ва мол боқилганда ундириб олинадиган жарима миқдори уч баравар оширилган ушбу такса бўйича ҳисобланади.
1995 йил 27 июлдаги
293-сон қарорига
4-ИЛОВА
Корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан тақиқланган ёки
фақат ўрмон билетлари билан кириш мумкин бўлган участкаларда
ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, ёнғоқлар, резаворлар, доривор
ўсимликлар ва техник хом ашёни ўзбошимчалик билан йиғиб
олиш натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун
ундириладиган жарима миқдорини ҳисоблаш
ТАКСАСИ
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар маҳсулотлари |
Ҳар бир килограмм учун белгиланган энг кам иш ҳақидан коэффициентларда ундириладиган жарима миқдори |
Ёнғоқ |
0,7 |
Писта, бодом (ширин ва аччиқ) |
1,0 |
Зирк, облепиха |
0,3 |
Дўлана |
0,2 |
Наъматак |
0,4 |
Олма (ёввойи), ўрик (ёввойи), тоғолча |
0,1 |
Зира |
4,0 |
Доривор ўсимликлар хом ашёси |
0,5 |
Техника ўсимликлари хом ашёси |
0,4 |
Қамиш: тахлаб қўйилган массанинг 1 куб метри учун |
1,0 |
ўрилган 1 кв. метри учун |
0,2 |
Изоҳлар:
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, озиқ-овқат ва техника ўсимликларини йиғишда ўрмонларни янгилаш учун белгиланган майдонларда табиий ҳолда ўсиб чиққан ва тўкилган дарахт уруғларидан униб чиққан ниҳоллар йўқ қилинганда ёки шикастланганда ундириладиган жарима миқдори бир вақтнинг ўзида ушбу такса ва 2-иловада назарда тутилган такса бўйича ҳисобланади;
ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, ёнғоқлар, резаворлар, доривор ўсимликлар ва техник хом ашёлар қўриқланаётган табиий ҳудудларда ўзбошимчалик билан терилганда ундириладиган жарима миқдори уч баравар кўпайтирилган ушбу такса бўйича ҳисобланади.
1995 йил 27 июлдаги
293-сон қарорига
5-ИЛОВА
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар
томонидан дарахтлар ва бутазорларни ўсишдан тўхташга
сабаб бўлмайдиган даражада зарарлантириш натижасида
ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган
жарима миқдорини ҳисоблаш
ТАКСАСИ
Изоҳлар:
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан 10 ёшгача бўлган дарахтларни ўсишдан тўхтаб қолиш даражасигача етмаган шикастлантириш натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириб олинадиган жарима миқдори 2-иловада назарда тутилган такса бўйича белгиланади;
ёнғоқ, писта, нок, олма, шунигдек, қарағай, барча турдаги арча, туйяга декабрдан январь ойигача бўлган даврда, эман, чинор, шумтол, заранг ва қайинга ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикаст етказилганда жарима уч баравар кўпайтирилган мазкур такса бўйича ҳисобланади.
1995 йил 27 июлдаги
293-сон қарорига
6-ИЛОВА
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан
давлат ўрмон фонди ерларида пичанзор ва яйловларга зиён
етказиш натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар
учун ундириладиган жарима миқдорини ҳисоблаш
ТАКСАСИ
Зиён етказилган пичанзор ёки яйловнинг ҳар гектари учун |
Белгиланган энг кам иш ҳақидан коэффициентларда ундириладиган жарима миқдори |
Экинлар ўтлар |
17,0 |
Яхшиланган табиий ерлар |
10,0 |
Яхшиланмаган табий ерлар |
7,0 |
1995 йил 27 июлдаги
293-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўрмон хўжалигига зиён етказилганлиги учун моддий жавобгарлик тартиби ва миқдорлари тўғрисида" 1969 йил 2 январдаги 4-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 1-сон, 2-модда);
2. Аҳоли томонидан дарахтларни ноқонуний кесиш ва ўрмонга зарар етказиш билан (ўсишдан тўхтатиш даражасигача) етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорларини ҳисоблаш таксалари, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР ўрмонларига бериладиган дарахтлар учун таксаларнинг 07-01-04-сон прейскурантларини ва 07-02-сон прейскуранти билан назарда тутилмаган думалоқ ва ёғоч туридаги ёғоч материалларига 07-28-04-сон улгуржи нархларни тасдиқлаш тўғрисида" 1980 йил 15 декабрдаги 835-сон қарорига 1-илова.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Йиғишга тайёрлаш тартиби, ўрмонларда ва давлат ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, ёнғоқлар, резаворлар, доривор ўсимликлар ва техник хом ашёларни йиғишга тайёрлаш учун таксалар тўғрисида" 1987 йил 9 мартдаги 104-сон қарорига 2-илова.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Йиғишга тайёрлаш тартиби, ўрмонларда ва давлат ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, ёнғоқлар, резаворлар, доривор ўсимликлар ва техник хом ашёларни йиғишга тайёрлаш учун таксалар тўғрисида" 1987 йил 9 мартдаги 104-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 7-сон, 26-модда