ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / 16 ёшга тўлмаган ногиронларга, болалигидан ногиронларга ва кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар /

Адлия вазирининг 25.08.2007 й. 160-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.08.2007 й. 69-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.08.2007 й.

N 69-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.08.2007 й.

N 160-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

Давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2007 йил 4 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли ва "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 197-сонли қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2007 йил 8 августдаги ДК 12-02-31/605-сон ва Марказий банкининг 2007 йил 3 августдаги 17-28/915-сон хатларини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1994 йил 10 майда 50-сон ва Марказий банк томонидан 1994 йил 3 майда 15-62-сон билан тасдиқланган "Вояга етмаган болаларга алимент тўлашдан бош тортаётган ота-оналарни қидириб топиш даврида вақтинчалик нафақалар тўлашга мўлжалланган маблағларнинг йиғилиши ва ўтказилишининг вақтинчалик тартиби" (1994 йил 13 июнь, рўйхат рақами 69) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ушбу буйруқ давлат рўйхатига олинсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Қуйидагилар:

ушбу бўйруқ 2007 йил 4 сентябрдан кучга кириши;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви мазкур ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазирнинг биринчи ўринбосари                                           А. Ахмедов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 358-модда.










































Время: 0.1388
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск