ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари /Молия вазирлигининг 81-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 32-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 163-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/22-4209-сон, "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг 01/1829-сон "Пахта хом ашёсининг харид нархини ва пахта толасининг улгуржи нархини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.08.2007 й. Қарори (АВ томонидан 03.09.2007 й. 1711-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.09.2007 й.
N 1711
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.08.2007 й. N 81 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.08.2007 й. N 32 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.08.2007 й. N 163 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.08.2007 й. N ЭГ-01/22-4209 |
"ЎЗПАХТАСАНОАТ" УЮШМАСИНИНГ 31.08.2007 й. N 01/1829 |
ҚАРОРИ
Пахта хом ашёсининг харид нархини ва пахта
толасининг улгуржи нархини шакллантириш
тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(2007 йил 13 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон "Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 15-16-сон, 117-модда)ги Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон "Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 36-сон, 359-модда)ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Илова қилинаётган Пахта хом ашёсининг харид нархини ва пахта толасининг улгуржи нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг 2003 йил 4 январдаги 1, 1, 10, ЭГ-01/01-30, 01/4739-сон "Пахта хом ашёсининг харид нархини ва пахта толасининг улгуржи нархини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" (2003 йил 22 январь, рўйхат рақами 1208 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон)ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг 2003 йил 22 декабрдаги 123, 17, 01/172, НН-01/10-4713, 01/4127-сон "Пахта хом ашёсининг харид нархини ва пахта толасининг улгуржи нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида" (2004 йил 2 февраль, рўйхат рақами 1208-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2004 йил, 5-сон)ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Иқтисодиёт вазири
|
Б. Ходжаев |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири
|
С. Исмоилов |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ғаниев |
"Ўзпахтасаноат" уюшмаси |
Ф. Омонов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 369-модда.