язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 23.08.2007 й. 1-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.09.2007 й. 1712-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.09.2007 й.

N 1712




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

23.08.2007 й.

N 1


ҚАРОРИ


Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини

текширишларни ташкиллаштириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 13 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармони билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши тўғрисидаги низом, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2007 йил 3 майдаги 1-сон йиғилиш баёни қарорига асосан Кенгаш ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Низом кучга кирган кундан бошлаб Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2002 йил 16 майдаги 2/1-Г-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Республика кенгаши раиси                                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 370-модда.