Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2007 й. ПҚ-692-сон "Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳайкалини ўрнатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2007 й.

N ПҚ-692



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРАСИ

ЗУЛФИЯНИНГ ҲАЙКАЛИНИ

ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия (Зулфия Исроилова)нинг миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига қўшган улкан ҳиссасини, унинг бетакрор ижодий мероси ва ибратли ижтимоий фаолиятининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги катта ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб:


1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот марказининг Ватанимиз пойтахти - Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия хотирасига ҳайкал ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Бадиий академияси бир ой муддатда тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Зулфия ҳайкалини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилсин ва уни белгиланган тартибда ўтказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳайкални яратиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китобларга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан қопланишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов







































Время: 0.1904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск