язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Соғлиқни сақлаш/ Соғлиқни сақлаш вазирининг 25.09.2007 й. 422-сон "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.10.2007 й. 1730-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.10.2007 й.

N 1730




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

25.09.2007 й.

N 422


БУЙРУҒИ



Шифокор рецептисиз сотиладиган

дори воситаларининг рўйхати тўғрисида


(2007 йил 30 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1994 йил 6 августдаги 404-сон қарорини бажариш мақсадида БУЮРАМАН:


1. "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Соғлиқни сақлаш вазири                                                       Ф. Назиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 435-модда.