язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бюджет тизими/ Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини Молия вазирлиги ва молия органларида рўйхатдан ўтказиш Тартиби (АВ томонидан 13.12.1999 й. 849-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 09.12.1999 й. 93-сон билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.12.1999 й.

N 849



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

09.12.1999 й.

N 93



ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси

ва штатлар жадвалини Молия вазирлиги ва

молия органларида рўйхатдан ўтказиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бюджет ташкилотларининг харажатлари сметаси ва штатлар жадвалини молия органларида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 июлдаги 358-сонли “Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорининг 3-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бюджетдан ажратилган маблағлардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.


2. Бюджет ташкилотларининг ўрнатилган тартибда тасдиқланган сметаси ва штатлар жадвали, шунингдек амалдаги смета ва штатлар жадвалига киритиладиган ўзгартиришлар улар молия органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг амалга оширилади.

Банк муассасалари томонидан ходимларга иш ҳақи тўлаш ҳамда бюджет ташкилотларининг харажатлари учун маблағлар беришни тегишли молия органи томонидан берилган рўйхатга олиш карточкаси кўрсатилганидан сўнг амалга оширади.


3. Бюджет ташкилотларини тасдиқланган сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш мазкур бюджет ташкилотини молиялаштириш амалга ошириладиган бюджет параметрлари тасдиқланган пайтдан бошлаб 40 кундан кечиктирмай тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.

Молия органларининг раҳбарлари, қарамоғида қуйи бюджет ташкилотлари бор бўлган юқори ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда, ҳар бир бюджет ташкилотини рўйхатдан ўтказиш муддатларини мазкур тартибнинг 3-банди биринчи хатбошисида белгиланган муддатда рўйхатга олишни бутунлай тугатишни назарда тутган ҳолда белгилайдилар.

Молия органларида белгиланган муддатларда харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказмаган бюджет ташкилотларига молия органлари молиялаштиришни бошламайдилар, банк муассасалари эса иш ҳақи ва мазкур ташкилотнинг харажатлари учун маблағ ажратишни рўйхатдан ўтказилгунга қадар тўхтатадилар.

Бюджет ташкилотларининг штат жадваллари ва харажатлар сметаларини рўйхатга олиш тугаллангунига қадар, мазкур бюджет ташкилотини молиялаштиришга асос бўладиган бюджет кўрсаткичлари қабул қилинганидан кейин кўпи билан 40 кун мобайнида ташкилот харажатларини молиялаштириш аввалги молия йили сўнгги чорагининг режадаги бюджет маблағларини учдан бир қисмидан ошмайдиган ҳажмларда амалга оширилади.


4. Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети тасарруфидаги ташкилотлар - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида;

б) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидаги ташкилотлар - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларида;

в) шаҳарлар ва туманлар бюджетидаги ташкилотлар - шаҳар, шаҳарлардаги туман ва туман молия бўлимларида.

Молия органлари смета ва штатлар жадвали рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бюджет ташкилотлари ҳисобини юритишлари лозим.



II. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ

ХАРАЖАТЛАРИ СМЕТАСИ ВА ШТАТЛАР

ЖАДВАЛИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


5. Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативлари асосида смета ва штатлар жадвалини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.

Сметалар харажатлар гуруҳлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифига мувофиқ харажатларнинг тўлиқ ёйилмаси илова қилинган ҳолда тузилади.

Илова сметанинг ажралмас қисми ҳисобланади, сметанинг прогноз ҳисоб-китобларини асослаш учун хизмат қилади ва ҳисобот мақсадлари учун фойдаланилади.


6. Ўрнатилган тартибда тасдиқланган бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали юқори ташкилот томонидан тегишли молия органига тақдим этилади.


7. Юқори ташкилотлар - бюджет маблағларини бошқарувчилари томонидан тасдиқланган ҳамда ташкилот раҳбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланган бюджет ташкилотларини сақлаб туриш харажатлари сметаси 1-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади. Харажатлар сметаси тасдиқланган харажатлар бўйича умуман рўйхатдан ўтказилади, қуйидаги харажатлар гуруҳлари ажратилиши билан:

а) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар;

б) иш ҳақига қўшимчалар;

в) бошқа харажатлар.


8. Бюджет ташкилотларининг штатлар жадвали штатларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилган раҳбарлар томонидан тасдиқланиб, 2-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.

Мудофаа вазирликлари ва идоралари штатлар бўйича ходимлар сонини рўйхатдан ўтказиш республика бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ҳар бир тузилмавий бўлинма бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган шакл асосида амалга оширилади.

Бюджет муассаса ва ташкилотларининг штатлар жадвали, улар учун белгиланган намунали штатлар жадвалига мувофиқ ҳамда харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи тўлови жамғармаси доирасида рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.

Намунали штатлар жадвали мазкур бюджет ташкилоти иш ҳажмига кўра қўлланилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, штатлар жадвалини ўзлари учун белгиланган иш ҳақи тўлови жамғармаси доирасида тасдиқлаш ҳуқуқи берилган раҳбарлар томонидан тасдиқланган штатлар жадвали рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.


9. Бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим бўйича маошлари ва тариф ставкалари тасдиқланган иш ҳақи тўлови бўйича ягона тариф тизимига мувофиқ белгиланади ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун сметада кўзда тутилган иш ҳақи тўлови жамғармаси доирасида қабул қилинади.


10. Бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим бўйича маошлари ва тариф ставкаларида олдин рўйхатдан ўтказилганларига нисбатан ўзгартиришлар Ҳукуматнинг иш ҳақини ошириш ҳақидаги қарорига мувофиқ, шунингдек белгиланган тартибда ходимларнинг навбатдаги аттестациясини ўтказиш вақтида бюджет ташкилотлари учун белгиланган иш ҳақи тўлови жамғармаси доирасида киритилиши мумкин. Мазкур ҳолларда штатлар жадвали рўйхатдан ўтказилмайди. Бошқа барча ҳолларда штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритилиши тегишли молия органида рўйхатдан ўтказилиши лозим.


11. Иш ҳақининг миқдори тарификация бўйича, яъни мазкур ходимларда уларга аттестация натижалари бўйича берилган тегишли ихтисос категорияси мавжудлиги, улар иш вақтининг ҳақиқий ҳажми ва ҳоказоларга кўра белгиланадиган ходимлар иш ҳақи тўлови жамғармаси штатлар жадвалида кўрсатилади ва у раҳбар, бош бухгалтер (бухгалтер) томонидан имзоланган тарификация рўйхатидаги иш ҳақи тўлови жамғармасига мувофиқ бўлиши лозим.


12. Ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ажратилган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида рўйхатга олиш учун қабул қилинади.


13. Стипендия жамғармаси бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига тегишли ҳисоб-китобларга мувофиқ рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.


14. “Бошқа харажатлар” гуруҳи умуман мазкур гуруҳ бўйича харажатларнинг харажатлар сметасида тасдиқланганлигига, харажатлар тўлиқ ёйиб кўрсатилишига ҳамда харажатлар сметаси ҳисоб-китобларга мослигини текшириб кўриш билан рўйхатдан ўтказиш учун қабул

...