Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2007 й. 229-сон "Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2007 й.

N 229



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИНИНГ

ЙЎЛОВЧИ ТРАНСПОРТИНИНГ БАРЧА

ТУРЛАРИ ҲАРАКАТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 28 февралдаги ПҚ-294-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек аҳолига йўловчи ташиш транспортида транспорт хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, йўловчилар ташишда буюртмачи ва пудратчи функцияларини чегаралаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ҳокимлигининг эксперимент тариқасида Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий ва устувор вазифалари этиб белгилансин:

йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбуллаштириш, шаҳарларда ва шаҳарлар атрофида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиялаш ҳуқуқи билан йўловчи ташиш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш, шунингдек Тошкент вилояти доирасида йўловчиларни шаҳарларда, шаҳарлар атрофида ва шаҳарлараро ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш;

рақобат муҳитини шакллантириш ва барча йўловчи ташувчиларнинг транспорт хизматлари бозорига кириши учун тенг шарт-шароитлар яратиш, жамоат транспорти иши самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш, йўловчи ташиш хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

Тошкент вилояти ҳокимлигига шаҳар автобус ва электр транспортида йўловчилар ташишга чекланган тарифларни белгилаш тўғрисида молия органлари билан келишилган таклифлар киритиш, уларга қатъий риоя этилишини назорат қилиш;

йўловчи ташиш транспорти субъектлари (таксидан ташқари) учун чипта тизимини жорий этиш, йўл чипталарини, карточкаларини, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифаларига транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаш;

Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчи ташишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, шу жумладан ер усти йўловчи транспортида ҳақ тўланишини ҳисобга олиш ва шаҳар йўловчи ташиш транспорти йўналишларида назорат тизимини автоматлаштириш.


3. Қуйидагилар:

Департамент ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

йўловчи ташувчилардан шаҳар йўловчи ташиш транспорти объектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва улардан фойдаланганлик учун контрактларда назарда тутилган миқдорларда тушадиган маблағлар;

лицензиялар берилганлиги учун давлат божининг бир қисми, лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар;

тендер ҳужжатлари пакетларини сотиб олганлик учун йўловчи ташувчилардан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Шаҳарда ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш учун Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунга қадар Тошкент вилояти доирасида ишлаш учун ҳақиқийдир.


6. Департамент Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Тошкент вилоятида шаҳарларда ва шаҳарлар атрофида йўловчилар ташишни лицензиялаш учун лицензия ва лицензия карточкалари намуналарини тайёрласин.


7. Қуйидагилар:

"Тошвилтранс" Тошкент вилояти юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаси қатнашчилари томонидан уюшмани 3-иловага мувофиқ қатнашчилар таркибига ва ташкилий тузилмага эга бўлган "Тошвилтранстерминал" Тошкент вилояти автомобилда йўловчи ва юк ташувчилар ҳамда автотерминаллар уюшмаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

Уюшма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар унинг ижро этувчи аппарати таъминоти манбалари ҳисобланиши;

қуйидагилар:

бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни таъминлаш, аҳолининг йўловчи ва юк ташиш автотранспорти хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, иқтисодиёт ва аҳолига барқарор автотранспорт хизматлари кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш;

автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркибини янгилаш, замонавий техника ва технологияни жорий этиш, таъмирлаш базасини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш;

юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги, ҳаракатдаги таркибни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ҳамда ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича талабларнинг уюшма қатнашчилари бўлган корхоналар томонидан бажарилишини таъминлаш;

транспорт корхоналари мол-мулки, шу жумладан автотранспорт воситалари сақланиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланиши мониторингини олиб бориш;

йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


8. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Департаментни ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ масалалар бир ой муддатда ҳал этилишини таъминласин;

2008 йилдаги ишлар якунлари бўйича ушбу қарорнинг бажарилиши ва эксперимент натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш.Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 1 ноябрдаги

229-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг

барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш

департаменти ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Департамент бошлиғи

  

  

  


Департамент бошлиғининг ўринбосари

Департамент бошлиғининг ўринбосари

Кадрлар, режим ва  сафарбарлик захираси бўлими

2 киши



Лицензиялаш бўлими

3 киши

Тарифларни прогнозлаштириш ва шакллантириш ҳамда уларнинг қўлланиши мониторинги бўлими

2 киши

Бухгалтерия

2 киши

Юридик хизмат

1 киши



Тендер савдолари ўтказилишини ташкил этиш бўлими

2 киши

Йўл чипталарини ишлаб чиқариш ва сотиш бўлими

2 киши








Барча йўловчи ташиш йўналишларини ва ҳаракатини мувофиқлаштириш бўлими

3 киши

  



Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги бўлими (мутахассислар вилоят шаҳарлари ва туманларига бириктириб қўйилади)

22 киши

Ходимларнинг умумий сони - 50 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 42 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 1 ноябрдаги

229-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Тошвилтранстерминал" уюшмасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Тошвилтранстерминал" уюшмаси

Йўловчилар ташиш автокорхоналари

Юк ташиш автокорхоналари

Сервис корхоналари

1. "Ангрен АТК" ОАЖ


1. "Сарбон" ОАЖ

1. "Тошкент вилоят автовокзаллар ва йўловчилар ташиш автостанцияларининг бош ишлаб чиқариш корхонаси" унитар корхонаси: 5 автовокзал, 12 автостанция ва 12 касса пункти


2. "Аккумшина" МЧЖ


3. "Янгийўл" автостанцияси МЧЖ

2. "Олмалиқ АТК" ОАЖ


2. "Олмалиқ АТК-80" ОАЖ

3. "Тошвилоятавтопарк ХЙТК" ОАЖ


3. "Чирчиқ АТК-2" МЧЖ

4. "Келес АТК" ОАЖ


4. "Ангрен АТК-72" МЧЖ

5. "Оққўрғон АТК" МЧЖ

5. "Тўйтепа АТК-74" МЧЖ

6. "Бекобод АТК" МЧЖ


6. "Дўстобод АТК-81" МЧЖ

7. "Паркент АТК" МЧЖ

7. "Бўка АТК-122" МЧЖ

8. "Чирчиқ АТК" МЧЖ

8. "Бўстонлиқ АТП-125" МЧЖ

9. "Чирчиқ АТК-15" МЧЖ

9. "Янгийўл автоколоннаси-2503" унитар корхонаси

10. "Янгийўл АТК" МЧЖ

11. "Зафар АТК" ХК

Юк ва йўловчилар ташиш учун бош лицензияларга, 5450 та йўловчилар ва юк ташиш автотранспортини шартнома асосида бирлаштирувчи 155 ташувчи (мулкчиликнинг турли шаклларидаги юридик шахслар)

           таркибий бўлинмалар



           шартнома шартларида





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 1 ноябрдаги

229-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 йил, 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатига "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги" бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлимлар қўшилсин:


"Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш

транспортининг барча турлари ҳаракатини

лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти


Тошкент шаҳрида йўловчиларни автомобиль транспортида шаҳарда ташиш.


Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш

транспортининг барча турлари ҳаракатини

лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти


Тошкент вилояти доирасида йўловчиларни автомобиль транспортида шаҳарларда ва шаҳарлар атрофида ташиш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 7-сон, 51-модда):

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар лицензияловчи органлар томонидан:

Ўзбекистон Республикасида йўловчилар ва юкларни шаҳарлараро ва халқаро ташишлар бўйича - Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда "Агентлик" деб юритилади) томонидан;

йўловчилар ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ташишлар бўйича (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчиларни ташиш бундан мустасно) - Агентликнинг ҳудудий бўлимлари томонидан;

Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда ташиш бўйича - Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб юритилади) томонидан;

Тошкент вилояти доирасида йўловчиларни шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш бўйича - Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни шаҳарлараро ва халқаро ташишларни амалга оширишга лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Агентликда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг фаолияти Агентлик томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади";

б) 9-банднинг "ж" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ж) тендерлар натижалари бўйича, ваколатли органлар билан шартнома асосида, шу жумладан Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилояти доирасида тегишли Департамент билан шартнома асосида йўловчиларни автомобилда мунтазам ташиш (йўналишли таксилардан ташқари)".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 446-модда.








































Время: 0.1848
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск