язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.11.2007 й. 229-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 1 ноябрдаги

229-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент вилояти ҳокимлигининг

Йўловчи транспортининг барча турлари

ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш

департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Тошкент вилояти ҳокимлигининг йўловчилар ташиш бўйича фаолиятни лицензиялаш, йўловчилар ташиш транспорти соҳасидаги фаолиятни бошқариш ва мувофиқлаштириш, маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ҳамда йўналишлар ва тармоқларни мақбуллаштириш, йўловчилар ташиш бозорида йўловчи ташувчиларнинг эркин рақобати учун шарт-шароитлар яратиш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаган ҳолда кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига ва йўналишларнинг иш жадвалларига риоя қилиш, ҳайдовчилар таркибининг транспорт воситаларини сақлашдан манфаатдорлигини ошириш масалаларини ҳал қилиш учун ваколатли таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Департамент ўз фаолиятида Тошкент вилояти ҳокимлигига ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига ҳисоб беради.


2. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Департаментнинг тўлиқ номи:

давлат тилида - Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти;

рус тилида - Департамент по лицензированию и координации движения всех видов пассажирского транспорта хокимията Ташкентской области.


4. Департамент юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, рамзга ва бошқа хизмат атрибутларига, шунингдек ўз фаолияти учун зарур бўлган реквизитларга эга бўлади.


5. Департамент ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мулк билан жавоб беради.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

йўловчи ташиш транспорти барча турлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбул ҳолга келтириш, Тошкент вилояти доирасида йўловчилар ташиш фаолиятига лицензиялар бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда йўловчи ташиш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш, шунингдек йўловчилар ташиш йўналишларини қатъий тендер асосида белгилаш;

рақобат муҳитини шакллантириш ва барча йўловчи ташувчилар транспорт хизматлари бозорида тенг шароитлар яратиш, жамоат транспорти иши самарадорлиги ва натижасини баҳолаш;

Тошкент вилояти ҳокимлигига шаҳарлар автобус ва электр транспортида йўловчилар ташишга чекланган тарифлар белгилаш бўйича молия органлари билан келишилган таклифлар киритиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;

йўловчи ташиш транспорти субъектлари (таксидан ташқари) учун чипта тизимини жорий этиш, йўл чипталарини, карточкаларини, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифаларига транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаш;

Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчилар ташишнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш, шу жумладан ерусти йўловчи транспортида йўл ҳақи тўлаш ҳисоб-китоби тизимини автоматлаштириш ва шаҳарлар йўловчи ташиш транспорти ҳаракат йўналишларида назорат ўрнатиш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Тошкент вилоятида йўловчи ташиш транспорти барча турлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

йўловчи ташишнинг ягона буюртмачиси вазифасини бажаради, йўловчилар оқими бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш асосида вилоят ичидаги шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларнинг зарур миқдорини белгилайди, йўналишли ва енгил автомобиль таксиларнинг мақбул сони билан узвий боғлаган ҳолда асосий йўловчилар оқимларини тартибга солади, йўналишларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Тошкент вилоятида автомобиль транспортида шаҳарларда ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш фаолиятига лицензия беради;

Тошкент вилоятида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш;

Тошкент вилояти доирасида шаҳарлар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш бўйича очиқ тендерлар ташкил қилади, тендер ғолиблари билан йўналишда йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контрактлар тузади;

Тошкент вилоятида йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

йўловчи ташувчиларга йўловчи терминалларининг самарали фаолият кўрсатиши ва ривожланиши, ягона тизим сифатида транспорт жараёнига диспетчерлик раҳбарлиги ҳамда ҳаракатдаги таркиб сиғимидан самарали фойдаланиш, шунингдек йўловчи, багаж ташиш норма ва қоидаларига риоя қилиш ва йўловчиларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўмаклашади;

халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш стандартлари, қоидалари, шакллари ва методлари бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантиради;

Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, молия органлари ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда йўловчи транспортида йўл ҳақи тарифларини шакллантиради;

йўловчи транспортининг барча турлари учун (таксидан ташқари) йўл чипталари, карточкалари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифаларига автобуслар ва троллейбусларда имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, йўл карточкалари миқдори ва турларини, шунингдек йўл карточкаларини тарқатувчи корхоналар рўйхатини келишади;

ҳаракатдаги таркиб паркини янгилаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашларини ишлаб чиқишда, хизматнинг норматив амортизация муддатида юқори даражада фаол фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаларининг ўз харажатларини ўзи қоплаши бўйича прогноз ҳисоб-китобларни амалга оширишда йўловчи ташувчиларга методологик ва консультатив ёрдам кўрсатади;

йўловчи ташувчиларнинг белгиланган шакллар бўйича ҳисоботларини йиғиш ва умумлаштиришни, улар томонидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини ташкил қилади, йўловчи ташувчиларнинг транспортдан фойдаланиш ва молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини келишилган шакллар ва муддатлар бўйича Тошкент вилояти ҳокимлигига ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига тегишли ҳисоботларни тақдим этади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тендер савдолари натижалари бўйича тузилган контрактлар шартларига риоя этилишини назорат қилиш;

фавқулодда вазиятларда, шунингдек хизмат кўрсатиш ҳуқуқини йўқотган битта ташувчидан йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқларини тендер асосида аниқланадиган бошқа ташувчига бериш ўртасидаги даврда кўрсатиб ўтилган йўналишларга (тендерсиз) тўлиқ ёхуд қисман хизмат кўрсатиш ҳуқуқини ваколатли ташувчиларга уч ойдан кўп бўлмаган муддатга вақтинчалик бериш;

йўловчи ташувчига аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш вазифасини юклайдиган қарорлар чиқариш ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида давлат тегишли органларига таклифлар киритиш;

Тошкент вилоятида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига тақдимномалар киритиш.


IV. ДЕПАРТАМЕНТНИ БОШҚАРИШ


9. Департаментни Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Тошкент вилояти ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради. Бошлиқнинг икки нафар ўринбосари бўлади, уларни бошлиқ Тошкент вилояти ҳокими билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.


10. Департамент бошлиғи:

Департамент фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

зарурат бўлганда, Департаментнинг бошқарув аппарати тузилмасига тасдиқланган ходимлар сони ва уларнинг таъминоти харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритади;

Департамент ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


11. Департаментнинг бўлимлари ва хизматлари ўз фаолиятини Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомлар ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ амалга оширади.



V. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ШАКЛИ ВА ТИЗИМИ


12. Департамент Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда Департамент ходимларининг штат жадвалини тасдиқлайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни моддий рағбатлантириш тизими ва шаклини белгилайди.



VI. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ МУЛКИ

ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


13. Департамент ўзига биркитилган давлат мулкига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини амалга оширади.


14. Қуйидагилар Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

йўловчи ташувчилардан шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчи ташиш транспорти инфратузилмаси объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва улардан фойдаланганлик учун контрактларда назарда тутилган миқдорлардаги тўлов ҳисобига тушадиган маблағлар;

лицензиялар берилганлиги учун давлат божининг бир қисми, лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар;

тендер ҳужжатлари пакетларини сотиб олиш учун йўловчи ташувчилардан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.



VII. ҲИСОБГА ОЛИШ,

ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


15. Департамент ўз фаолияти натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.

Бухгалтерия ва статистика маълумотлари ишончли бўлиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмларда, муддатларда ва шакллар бўйича тақдим этилиши керак.


16. Департамент фаолиятини текшириш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.



VIII. ДЕПАРТАМЕНТНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


17. Департаментни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 446-модда.