язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 10.09.2007 й. 138-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги (ЎзР АҚ-160) Буйруғи (АВ томонидан 29.10.2007 й. 1734-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.10.2007 й.

N 1734




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

10.09.2007 й.

N 138


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини сертификатлаш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

(ЎзР АҚ-160)


(2007 йил 8 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 30-моддасига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРAМАН:


1."Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари" (ЎзР АҚ-160), иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Мазкур қоидалар амалга киритилган вақтдан бошлаб, Дававианазорат бошлиғи томонидан 2000 йил 28 январь куни тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси аэродромларини сертификатлаш бўйича қўлланма" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                       Х. Тробов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 448-модда.