язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари/ Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш Қоидалари (ЎзР АК-160) (АВ томонидан 29.10.2007 й. 1734-сон билан рўйхатга олинган ПХНКДИ 10.09.2007 й. 138-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 29 октябрда 1734-сон

билан рўйхатга олинган

Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғининг

2007 йил 10 сентябрдаги

138-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини сертификатлаш

ҚОИДАЛАРИ

          

(ЎзР АҚ-160)


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, ХФАТ (ИКАО) Чикаго конвенциясига (14-илова) мувофиқ, парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, аэродромларни сертификатлаштириш ва уларни кейинги эксплуатация жараёнида ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш даражасида тутиб туриш учун бажарилиши лозим бўлган сертификатлаш талабларининг ягона тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Асосий тушунчалар ва қисқартмалар


1. Мазкур Қоидалар мақсадида қуйидаги асосий тушунчалар ва қисқартмалардан фойдаланилади:


АҚ - авиация қоидалари;


АҚИ - авариядан қутқариш ишлари;


АФҚ - антенна-фидер қурилмаси;


"Дававианазорат" инспекцияси - Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси;


ЁСУ - ёруғлик-сигнал ускунаси;


ПҚАҚТХ - парвозларни қидириш-авариядан қутқариш таъминоти хизмати;


ПЭЁТТ - парвозларни электр-ёритиш техник таъминоти;


РТУАЭ - радиотехник ускуналар ва алоқа эксплуатацияси;


ХФАТ (ИКАО) - Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти;


аэродром - парвозлар хавфсизлигини таъминловчи ён-атроф ҳамда чекка зоналар ва шу зоналарда жойлашган, ҳаво кемаларининг учиши, қўниши, бурилиши, тўхтаб туриши ва уларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган зарур бино, иншоотлар ва анжомларга эга қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган майдон;


аэродром сертификати - белгиланган қоидалар асосида ваколатли орган томонидан аэродромни эксплуатация қилиш учун бериладиган сертификат;

аэродромни сертификатлаш - аэродромларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ва парвозларнинг хавфсизлигини таъминлай олиш хусусиятини аниқлайдиган расмий жараён;


аэродром эксплуатанти - Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан ўзга давлатнинг муайян аэродромга мулк ҳуқуқи асосида (аэродром эгаси), ижара шартномасига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилувчи ҳамда аэродромнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлган юридик шахси ёки фуқароси;


сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш - "Дававианазорат" инспекцияси томонидан сертификатнинг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйиш бўйича расмий жараён, бунда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг уни тиклаш ҳуқуқи берилади;


сертификатлаш талаблари - аэродром эксплуатанти томонидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун бажарилиши шарт бўлган техник ва ташкилий талаблар йиғиндиси;


парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими - парвозлар хавфсизлиги бошқарувига тузилмавий ёндашув бўлиб, зарур бўлган ташкилий тузилмани, жавобгарлик босқичларини, тамойиллари ва тартибларини ўз ичига олади.

2. Мазкур Қоидалар барча фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларига, шунингдек фуқаро ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни амалга оширадиган ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига татбиқ этилади.

3. Фуқаро ва экспериментал авиацияга мўлжалланган аэродромлар сертификатланиши шарт.

Аэродромлардан авиация ташувларини бажарадиган ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш мақсадида фойдаланиш фақатгина аэродромнинг амалдаги сертификати асосида амалга оширилиши мумкин.


4. Аэродромларни сертификатлаштириш "Дававианазорат" инспекцияси томонидан ушбу Қоидаларга мувофиқ бепул амалга оширилади*.


5. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида аэродромларни эксплуатация қилиш бўйича яроқлилик нормалари" авиация қоидаларида (ЎзР АҚ-153) белгиланган талаблар мазкур Қоидалар мақсадлари учун сертификатлаш талаблари ҳисобланади.

6. Аэродром асбоб-ускуналари Давлатлараро авиация қўмитаси ёки ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) мамлакат авиация маъмурияти томонидан берилган сертификатга эга бўлиши керак.


7. Йўловчи, багаж ва юкларни ташиш учун мўлжалланган аэродром "Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари" (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 26-сон, 275-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари"да (ЎзР АҚ-198) (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 39-сон, 407-модда) белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

7-1. Аэродромларни сертификатлашда аэродром эксплуатанти томонидан парвозлар хавфсизлиги бошқариш тизими ишлаб чиқилиб, унга қуйидагилар киритилиши лозим:

парвозлар хавфсизлиги учун хавф-хатарни аниқлаш мезонлари;

мақбул даражада парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун тегишли чора-тадбирларни қабул қилиш масалалари;

доимий мониторинг ўтказиш ва лозим даражада парвозлар хавфсизлигига мунтазам баҳо беришни кўриб чиқиш масалалари, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур бўлган чораларни кўриш мақсадида авиация ҳодисалари ва инцидентлари ҳамда тегишли тенденциялар таҳлили;

парвозлар хавфсизлигининг умумий даражасини доимий оширишнинг мақсади.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур тизим доирасида аэродром эксплуатантининг барча ташкилотларида парвозлар хавфсизлиги масалалари бўйича жавобгарликни тақсимлаш, шунингдек парвозлар хавфсизлиги бўйича раҳбариятнинг тўғридан-тўғри жавобгарлиги аниқ белгиланади.


II. СЕРТИФИКАТЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Умумий қоидалар


8. Аэродромни сертификатлаш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат:

а) аризани қабул қилиш ва рўйхатга олиш;

б) аризани олдиндан кўриб чиқиб, ариза берувчига унинг қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда билдириш;

в) аризани ва асословчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва аниқланган камчиликлар тўғрисида ариза берувчига ёзма равишда билдириш;

г) ариза берувчидан асословчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш вақтида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва камчиликлар бартараф этилганлигини текшириш;

д) аэродромнинг сертификатлаш талабларига мувофиқлигини жойига чиқиб текшириш ва уларнинг натижалари бўйича далолатнома тузиш;

е) аэродром эксплуатантидан сертификатлаш бўйича текшириш ўтказиш вақтида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатларни қабул қилиб олиш;

ж) аэродромни такроран текширишдан ўтказиш (зарур бўлган ҳолларда);

з) текшириш натижаларига кўра аэродромга сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаш.


9. Аэродром эксплуатанти сертификатлашлар оралиғидаги давр мобайнида қуйидагилар ўзгарганлиги тўғрисида ушбу ўзгаришлардан сўнг бир ой ичида "Дававианазорат" инспекциясига ёзма равишда билдириши керак:

а) юридик шахс мақоми ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги;

б) мулкчилик шакли ўзгарганлиги;

в) бошқа муассаса ихтиёрига ўтганлиги.


9-1. Аэродром эксплуатанти томонидан аэродромнинг сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумот аэронавигация маълумот хизматига берилиши лозим.

10. Аэродром сертификатининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, ўн кунлик муддат ичида сертификат "Дававианазорат" инспекциясига қайтариб берилиши керак.



2-§. Сертификатлаш учун ариза бериш


11. Аэродром эксплуатанти томонидан сертификатлаш тўғрисида ариза мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклда тақдим этилади.


12. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) аэродромни сертификатлашда ариза берувчининг мажбуриятлари (2-иловага мувофиқ);

б) асословчи ҳужжатлар, парвозларнинг радио ва ёритиш-техник таъминоти воситаларининг ер устида ва парвозда текшириб кўрилганлиги тўғрисидаги далолатномалар (3-иловага мувофиқ шаклда);

в) Аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқнома;

г) Аэродром бўйича қўлланма (3а-иловага мувофиқ).

13. Сертификатлаш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар "Дававианазорат" инспекцияси томонидан кўриб чиқилиши учун асос ҳисобланади. "Дававианазорат" инспекциясига келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилиши лозим. "Дававианазорат" инспекцияси аризачига ариза рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) бериши, ариза электрон шаклда берилган тақдирда эса, ариза рўйхатдан ўтказилганлигини "Дававианазорат" инспекциясининг расмий веб-сайтидаги электрон хабар билан, тегишли ёзувга ҳавола билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усул билан тасдиқлаши шарт.

"Дававианазорат" инспекциясида аризани рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

14. Ариза ва унга илова қилинадиган барча ҳужжатларнинг асл нусхаси ёки уларнинг нусхалари тақдим этилади.


15. Аэродром сертификатини амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза билан Дававианазорат инспекциясига мурожаат қилинади.

"Дававианазорат" инспекцияси аризани кўриб чиқади ва ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз иш кунидан ошмайдиган муддатда аэродром сертификатини беради ёки уни беришни рад этади.

16. Аризани тайёрлаш ариза берувчи томонидан амалга оширилади. Аризачи аризада ва илова қилинган ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.


17. Ушбу Қоидаларнинг 12 ва 14-бандлари талаблари бажарилмаганда "Дававианазорат" инспекцияси аризани кўриб чиқишни рад этиши мумкин.



3-§. Аризани дастлабки баҳолаш ва асословчи

ҳужжатларни экспертиза қилиш


18. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш у рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида амалга оширилади. Агар ушбу муддат ичида ариза қабул қилинадиган ёки рад этиладиган бўлса, бу ҳақда ариза берувчига ёзма хабарнома юборилади.


19. Аризани ва илова қилинган ҳужжатларни дастлабки баҳолашда қуйидагилар текширилади:

а) аэродром ва унинг элементларининг амалдаги сертификатлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотларнинг етарлилиги;

б) аэродромдан фойдаланиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва уларнинг белгилаб қўйилган талабларга мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар;

в) асословчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги;

г) аэродромга техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муҳим ишларни бажариш учун тажрибали ва тегишли малакага эга бўлган ходимларнинг етарлилиги.

20. Ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш натижалари салбий бўлганда, ариза берувчига унинг аризаси қайтариб берилишининг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборилади.


21. Асословчи ҳужжатларнинг экспертизаси аэродром элементлари ва унинг асбоб-ускуналарининг сертификатлаш талабларига мувофиқлигини текширишдан иборат.


22. Алоҳида ҳолларда, аэродромларнинг сертификатлаш талабларидан четга чиқишга йўл қўйилади, бунда йўл қўйилган четга чиқишлар ўрнига парвозларнинг мос равишдаги хавфсизлик даражасини таъминлайдиган тадбирлар киритилиши шарт.

Бундай ҳолларда ариза берувчи, унинг "Дававианазорат" инспекциясининг мазкур четга чиқиш тасарруфига кирадиган тегишли бўлинмаси билан келишган ҳолда, мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шакл бўйича парвоз хавфсизлигининг мос равишдаги даражасини таъминлаши ҳақидаги хулосасини тайёрлайди.


23. Асословчи ҳужжатлар бўйича камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчи уларни сертификатлаш текшируви тугагунга қадар бартараф этиши шарт.


24. Асословчи ҳужжатлар экспертизаси ижобий баҳоланиши натижаларига кўра "Дававианазорат" инспекцияси томонидан ариза берувчини сертификатлаш текширувидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади, бунда ариза берувчи билан келишилган ҳолда уни ўтказиш муддатлари белгиланади ва мазкур Қоидаларнинг 5-иловасидаги шакл кўринишида ариза берувчига йўлланадиган қарор қабул қилинади.



4-§. Сертификатлаш текширувини ўтказиш


25. Аэродромни текшириш учун комиссия "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тайинланади. Сертификатлаш текширувининг дастури комиссия томонидан муайян аэродромнинг ўзига хос томонларини инобатга олган ҳолда намунавий дастур асосида ишлаб чиқилади.


26. Аэродромларни "Дававианазорат" инспекцияси комиссияси томонидан сертификатлаш текширувидан ўтказиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

а) аэродромнинг сертификатлаш талабларига ва ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини жойида аниқлаш;

б) ердаги асбоб-ускуналарнинг, аэродром объектларининг таркиби ва ҳолатини, унинг техник жиҳозланишини, парвозларни ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг ташкиллаштирилишини аниқлаш;

в) бинолар, маъмурий хоналар, парвозларни радиотехник таъминлаш;

г) техник ишлар ўтказиш бўйича назорат зоналари ва бошқа объектлар тегишлича жиҳозланганлиги, узлуксиз ишлаши, назарда тутилган вазифаларни бажариш учун яроқлилигига ишонч ҳосил қилиш.


27. Текширув натижаларига кўра беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда текширув натижалари, мулоҳазалар ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар кўрсатилган далолатномада расмийлаштирилади.

28. Аэродромни сертификатлаш натижаларига кўра сертификатлашнинг якунлари, комиссиянинг хулосалари ва бажарилиши шарт бўлган таклифлари акс эттириладиган комплекс хулоса якуний ҳужжат ҳисобланади. Комплекс хулоса комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва "Дававианазорат" инспекцияси раҳбари ўринбосари томонидан тасдиқланади. Якуний хулосанинг нусхаси ариза берувчига йўлланади.


29. "Дававианазорат" инспекцияси, текширув натижаларини ва аэродром эксплуатантининг далолатномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларини кўриб чиқади. Зарурият бўлганда қайта текширув ўтказилади ва унинг натижаларига кўра тегишли далолатнома тузилади.


30. Текширувнинг тасдиқланган далолатномасига асосан ариза берувчи камчиликларни бартараф этиши ва бу ҳақда "Дававианазорат" инспекциясига хабар бериши шарт.


31. Ариза берувчининг айби билан текшириш ўтказилган кундан бошлаб ўттиз иш куни ичида сертификат бериш ҳақида қарор қабул қилинмаса, бундай ариза бекор қилинади.

Ариза берувчи умумий асосларга кўра қайтадан ариза бериши мумкин.



5-§. Аэродром сертификатини бериш


32. Асословчи ҳужжатларнинг экспертизаси, сертификатлаш текширув натижалари ижобий бўлса, барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш натижаси бўйича "Дававианазорат" инспекцияси аэродромга сертификат бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади.


33. Аэродром сертификати "Дававианазорат" инспекцияси томонидан қатъий ҳисобда турувчи бланкда, мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ, белгиланган тартибда қайд қилинади ва уч йилгача бўлган муддатга берилади.


34. Сертификатнинг асл нусхаси ариза берувчига ёки бундай хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ваколати берилган шахсга берилади ва нусхаси "Дававианазорат" инспекциясида сақланади. Сертификат, у амалга киритилган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.

Сертификат йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда белгиланган тартибда унинг дубликати берилади.



6-§. Аэродром сертификатининг амал

қилиш муддатини узайтириш


35. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш аэродром эксплуатантининг аризасига кўра, биринчи маротаба сертификат беришдаги сингари тартибда амалга оширилади. Сертификатнинг амал қилиш муддати ичида ўзгариш бўлмаган ҳужжатларни қайтадан топширмасликка рухсат этилади. Бундай ҳолда тегишли ҳужжат умумий рўйхатга изоҳ ("ўзгаришсиз", "олдин тақдим этилган") билан бирга киритилади.



7-§. Аэродром сертификатига

ўзгартириш киритиш


36. Сертификатга ва асословчи ҳужжатларга ўзгартириш киритиш учун аэродром эксплуатанти зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ, "Дававианазорат" инспекциясига ариза билан мурожаат қилиши керак.


37. Сертификатга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ариза "Дававианазорат" инспекцияси томонидан II бобнинг 3-параграфига биноан кўриб чиқилади.


38. "Дававианазорат" инспекцияси сертификатга ўзгартириш киритиш учун сертификатлаш текшируви ўтказиш (зарурият бўлганда) муддатларини белгилайди. Сертификатлаш текшируви тартиби ушбу Қоидаларнинг II боби 4-параграфи талабларига мувофиқ ўтказилади.


39. Сертификатлаш текшируви натижалари ижобий бўлса, барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш натижаси бўйича "Дававианазорат" инспекцияси сертификатга ва асословчи ҳужжатларга ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.



8-§. Сертификатни бекор қилиш, унинг

амал қилишини тўхтатиш (тиклаш)


40. "Дававианазорат" инспекцияси томонидан қуйидаги ҳолларда сертификатнинг амал қилиши бекор қилинади:

а) аэродром эксплуатанти сертификатни бекор қилишни сўраб ёзма равишда мурожаат қилганда;

б) сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;

в) аэродром тугатилганда;

г) аэродромнинг амал қилиш муддати тўхтатилган сертификати белгиланган муддатларда "Дававианазорат" инспекциясига қайтариб берилмаганда.


41. "Дававианазорат" инспекцияси томонидан қуйидаги ҳолларда сертификатнинг амал қилиши тўхтатилади:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида амал қиладиган талаблар, шунингдек аэродром сертификатланишида қўйилган сертификатлаш талаблари бузилганлиги (риоя этилмаганлиги) фактлари аниқланганда;

б) аниқланган парвозлар хавфсизлигига хавф туғдирувчи камчиликларни ёки умуман парвозлар хавфсизлигига таъсир этувчи номувофиқликларни бартараф этиш бўйича "Дававианазорат" инспекциясининг кўрсатмалари белгиланган муддатларда бажарилмаганда;

в) парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи ва белгиланган тартибга мувофиқ текшириб кўрилиши лозим бўлган ҳодисаларни яшириш;

г) парвозлар хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа омиллар аниқланганда.


42. Аэродром сертификатини бекор қилиш ёки амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор Дававианазорат раҳбари томонидан назорат текшируви ўтказиш натижалари бўйича тузилган далолатномага асосан қабул қилинади. Дававианазорат инспекцияси тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай аэродром эксплуатантини бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

43. Аэродром сертификати бекор қилинганлиги ёки амал қилиши тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида хабарнома олган аэродром эксплуатанти:

а) сертификатда кўрсатиб ўтилган ишларни бажаришни зудлик билан тўхтатиши;

б) аэродромдан фойдаланувчиларни бу ҳақда хабардор қилиши;

в) уч кунлик муддат ичида "Дававианазорат" инспекциясига сертификатнинг асл нусхасини қайтариши шарт.


44. Амал қилиши бир ойдан ортиқ, лекин уч ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйилган аэродром сертификатининг амал қилишини тиклаш эксплуатант томонидан тегишли ариза берилиб, камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этилгандан сўнг унинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби бўйича амалга оширилади.


45. Қайтадан аэродром сертификатини олиш учун эксплуатант умумий асосларда ариза бериши керак.



9-§. Аэродром сертификатининг бошқа шахсга берилиши

45-1. "Дававианазорат" инспекцияси аэродром сертификатининг бошқа эксплуатантга берилишига розилик бериши мумкин, агарда:

а) аэродром сертификатининг эгаси аэродром эксплуатациясининг тугашидан камида 10 кун олдин "Дававианазорат" инспекциясига ёзма равишдаги билдиришнома билан аэродромнинг эксплуатацияси мазкур билдиришномада кўрсатилган муддатда тугатилиши тўғрисида хабар берганда;

б) аэродром сертификатининг эгаси "Дававианазорат" инспекциясига тақдим этилган ёзма равишдаги билдиришномада сертификат берилаётган янги эксплуатантнинг номини кўрсатганда;

в) аэродром сертификати берилаётган эксплуатант аэродром сертификатининг илгариги эгаси аэродром эксплуатациясини тугатишидан олдин 10 кун муддатдан кечикмаган ҳолда "Дававианазорат" инспекциясига аэродром эксплуатациясини амалга ошириш учун ёзма равишда ариза тақдим этганда.


45-2. "Дававианазорат" инспекцияси аэродром сертификати берилиши лозим бўлган эксплуатантнинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 20 кун ичида аэродром сертификатининг бошқа эксплуатантга берилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда аэродром сертификати эгасини ва сертификат берилиши лозим бўлган эксплуатантни ёзма равишда хабардор қилади.


45-3. "Дававианазорат" инспекцияси аэродром сертификати берилиши режалаштирилган эксплуатантнинг аэродром эксплуатацияси ва техник хизмат кўрсатиш ишларини тегишлича амалга ошириш имкониятига эгалигига ишонч ҳосил қилмаса ёки аэродром сертификатининг бошқа шахсларга берилиши аэродромнинг эксплуатацияси жиҳатидан катта ўзгаришларга (масалан, учиш-қўниш йўлаклари, бурилиш йўлаклари ва перронда ўрнатиладиган воситалар сонининг камайишига, мавжуд аэродром сертификатида кўрсатилган эксплуатация шартларининг ўзгаришига, ходимлар сонининг камайишига) олиб келса, аэродром сертификатининг бошқа шахсларга берилишига розилик бермаслиги мумкин.


45-4. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ аэродром сертификати аэродром эгасининг ўзгариши натижасида ҳам бошқа шахсларга берилиши мумкин.



III. СЕРТИФИКАТЛАНГАН АЭРОДРОМЛАР

ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТ


1-§. Назоратни ташкил қилиш


46. Эксплуатация жараёнида ҳаво транспортида ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва сертификатланган аэродромларнинг фаолиятини сертификатлаш талаблари даражасида тутиб туриш мақсадида "Дававианазорат" инспекцияси сертификатланган аэродромлар фаолияти устидан назоратни аэродромларда инспекция текшируви ўтказиш йўли билан амалга оширади.


47. Қуйидаги назорат турлари назарда тутилади:

а) "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган назорат режа-графигига мувофиқ режали назорат текширувлари. Режали инспекция текширувларининг даврийлиги "Дававианазорат" инспекцияси томонидан аниқланади (сертификатлашлар орасидаги давр ичида камида бир марта);

б) "Дававианазорат" инспекциясининг қарорига кўра аэродромнинг ушбу Қоидаларнинг талабларига жавоб бериши, сертификат берилаётганда ўрнатилган шартлар ва чеклашларнинг бажарилаётганлигини текшириб баҳолаш учун ўтказиладиган режадан ташқари инспекция текширувлари;

в) "Дававианазорат" инспекциясига аэродром эксплуатанти, ҳаво кемасининг эксплуатанти томонидан бериладиган ахборотларни инспекция текшируви ўтказмасдан туриб эксперт баҳолаш.


48. Инспекция текшируви ўтказиш тартиби ушбу Қоидаларнинг талабига жавоб бериши керак. Текшириш материаллари асословчи ҳужжатлар билан бирга сақланади.



2-§. Аэродромларни текшириш


49. Аэродром эксплуатанти "Дававианазорат" инспекцияси инспекция комиссияси (инспектор) ишлаши учун барча шартларни яратиши шарт.


50. Аэродромга етиб келган инспектор аэродром раҳбариятига ўзини таништириши, гувоҳномасини кўрсатиши, инспекция текширувини ўтказиш режаси билан таништириши керак.

Инспекторга топшириқ бериш тартиби ва топшириқ шакли "Дававианазорат" инспекцияси томонидан белгиланади.


51. Назорат давомида белгиланган тартиб, талаблар, қоидалар ва амалий услублар бажарилишини тасдиқлаш учун инспекторлар фақатгина "Дававианазорат" инспекцияси кўрсатмаларига мувофиқ ва авиация қоидалари талабларига таянган ҳолда иш кўришлари керак.


52. Аэродромларни назорат қилиш вақтида назоратни амалга оширадиган мутахассислар бинолар, иншоотлар, маъмурий бинолар, парвозларни радиотехник таъминлаш, техник ишлар ўтказиш бўйича назорат зоналари ва бошқа объектлар тегишлича жиҳозланганлиги, узлуксиз ишлаши, назарда тутилган вазифаларни бажариш учун яроқлилиги ва сертификатлаш талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилиши керак.


53. Инспекция текшируви натижалари тўғрисида далолатнома расмийлаштирган ҳолда аэродром эксплуатантига хабар қилинади. Далолатномада аниқланган барча камчиликлар, уларни бартараф этиш муддатлари ва тавсия этиладиган тадбирлар кўрсатилади.



3-§. Режадан ташқари инспекция текшируви


54. Қуйидагилар режадан ташқари инспекция текшируви ўтказиш учун асос бўлади:

а) аэродромда парвозлар хавфсизлиги даражаси пасайганлиги тўғрисидаги ахборот;

б) аэродромдан фойдаланиш жараёнида унинг сертификатлаш талабларига номувофиқ ҳолга келганлигининг аниқланиши;

в) Дававиназорат томонидан ўтказиладиган авиация ҳодисаларининг олдини олиш тадбирлари.


55. Режадан ташқари инспекция текшируви назорат ўтказиш сабабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва "Дававианазорат" инспекцияси раҳбари ўринбосари томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ ўтказилади.


56. Инспекция текшируви натижалари ушбу Қоидаларнинг 53-бандига мувофиқ расмийлаштирилади.



IV. АЭРОДРОМ ЭКСПЛУАТАНТИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


57. Аэродром эксплуатантининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

а) аэродром эксплуатанти сертификатнинг фаолиятини тўхтатиш ёки сертификатни бекор қилиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиш;

б) аэродромни сертификатлаш талаблари даражасида ва асословчи ҳужжатлардаги қоидаларга мос ҳолда тутиш ва фойдаланиш;

в) аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномалардаги, аэронавигация маълумотлари тўпламларидаги маълумотларнинг аэродромнинг амалдаги ҳолатига ва асословчи ҳужжатлардаги қоидаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;

г) тузатишларни белгиланган тартибда Аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномага ва Ўзбекистон Республикасининг аэронавигация ахборотлари тўпламига киритиш;

д) аэродромда сертификатлаш талабларига номувофиқликлар аниқланганда, зудлик билан аэродромда парвозларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган чекловлар киритиш ва киритилган чекловлар тўғрисида "Дававианазорат" инспекциясига ахборот бериш;

е) сертификатлаш бўйича расмийлаштирилган иш жилдининг унга киритилган барча ўзгаришлари билан биргаликдаги бир нусхасига эга бўлиш;

ж) мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган сертификат олиш (узайтириш) учун асословчи ҳужжатлар Рўйхати бўйича тақдим қилинадиган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш.


V. АЭРОДРОМ ЭКСПЛУАТАНТИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


58. Аэродром эксплуатанти қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

а) аэродромни парвозлар хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатда тутиб туриш;

б) фуқаро авиациясининг аэродромлардан фойдаланиш масалалари бўйича фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларини бажариш;

в) аэродром фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган технологик тадбирларни ишлаб чиқиш;

г) бўлинмалар ва хизматларда авиация фаолиятини белгилаб берадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиши;

д) асословчи ҳужжатларда келтирилган маълумотларнинг тўғри ва аниқ бўлиши;

е) сертификатда ва асословчи ҳужжатларда кўрсатилган аэродром характеристикаларидаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш.


*) Изоҳ: Халқаро аэропорт аэродромларини сертификатлашдан ўтказиш Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан амалга оширилади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



"Дававианазорат" инспекцияси раҳбарига


Сертификатлаштиришни ўтказиш учун

АРИЗА


________________________________________________________ аэродромга

____________________________________________ беришингизни сўрайман.

(сертификатлаштириш ҳужжатиниг номи кўрсатилсин)


Аэродром эгаси ____________________________________________________.

Аэродром класси ___________________________________________________.

Аэродром магнит курси ______________ ХФАТ (ИКAO) _______________

тоифаси бўйича жиҳозланган (заруратга қараб тўлдирилади).

Аэродром халқаро парвозлар учун мўлжалланган (заруратга қараб тўлдирилади):

___________________________________________________________________.

Аэродром _________________________________________________________

          (сертификатлаш талабларидан иборат ҳужжат номи кўрсатилсин)


__________________________________________ талабларига жавоб беради.

Аэродромнинг ____________________________________________ бандлари

          (сертификатлаш талабларидан иборат ҳужжат номи кўрсатилсин)


талабларидан четга чиқиши ўрнига парвозларнинг мос равишдаги

хавфсизлик даражасини таъминлайдиган тадбирлар киритилди.


Илова: ушбу Қоидаларнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатлар.


                                                                  ________________________

М.Ў.                                                         Ариза берувчининг имзоси






Қоидаларга

2-ИЛОВА



Ариза берувчининг аэродромни сертификатлашдаги

МАЖБУРИЯТЛАРИ


Ушбу орқали _________________ аэродроми сертификатлаш талабларига жавоб беришини, тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборот аэродромнинг амалдаги ҳолатига жавоб беришини тасдиқлайман ва қуйидагиларни ўз зиммамга оламан:

1. Аэродромдан ва унинг асбоб-ускуналаридан сертификатлаш талабларига мувофиқ ҳолда фойдаланиш ва тутиш.

2. Аэродром ихтиёридаги ҳудуднинг ҳолати ва баланд тўсиқлар устидан назоратни таъминлаш.

3. Аэронавигация ахборотлари тўпламидаги аэродромга тааллуқли маълумотларнинг, аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномаларнинг ва сертификатлаш ҳужжатларининг аэродромнинг ва унинг асбоб-ускуналарининг амалдаги ҳолатига мувофиқ бўлиши кўрсатилган ҳужжатларга киритиш учун материалларни ўз вақтида тайёрлаш ва мувофиқлаштириш орқали таъминлаш.

4. "Дававианазорат" инспекциясидан аэродром характеристикасига ўзгартириш киритиш учун рухсат олиш.

5. Аэродром ва унинг асбоб-ускуналари ҳолатини назоратдан ўтказиш учун "Дававианазорат" инспекцияси вакилларини аэродром ҳудудига киритиш ва уларнинг ишлашлари учун кўмаклашиш.



                                            ____________________________________

                                                                           (имзо)

М.Ў.                                    ____________________________________

                                                                        (лавозими)

                                             ____________________________________

                                                                          (Ф.И.Ш.)





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Сертификат олиш (узайтириш) учун асословчи ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1-қисм. Парвозларнинг аэродром-техник таъминоти

а) аэродром-техник таъминоти хизмати ходимлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозими;

маълумоти (ўқув юрти, диплом рақами, тугалланган вақти, малакаси);

малака оширганлиги (сана, ўқув юрти);

б) аэродром хизмати ташкилий тузилмасининг схемаси;

в) аэродром хизмати тўғрисида низом;

г) аэродромнинг сертификатлаш талабларига мувофиқлигини текшириш далолатномаси;

д) аэродром ихтиёридаги ҳудудни текшириш далолатномаси;

е) илмий-тадқиқот ташкилотларининг сунъий қопламаларнинг мустаҳкамлиги тўғрисидаги, парвозлар хавфсизлигининг эквивалент даражаси таъминланганлиги тўғрисидаги хулосалари;

ж) аэродром класси, қопламалар мустаҳкамлиги, қияликлар, қопламалар ҳолати, жойлашган оралиқлар, тўсиқларнинг мувофиқлик жадваллари;

з) аэродром хизмати ходимларининг штатлар жадвали;

и) хизматга юкланган барча вазифа ва топшириқларни ҳисобга олган ҳолда аэродром хизмати ходимларининг зарурий миқдорда борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

к) аэродром хизмати бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати.



2-қисм. Парвозларнинг радиотехник таъминоти


а) РТУАЭ базаси раҳбар таркиби ва мутахассислари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

фамилияси, исми, шарифи, эгаллаган лавозими;

маълумоти (ўқув юрти, диплом N, тугалланган вақти, малакаси);

малака оширганлиги (сана, ўқув юрти);

б) Ҳужжатлар нусхаси:

РТУАЭ базаси ташкилий тузилмасининг схемаси;

РТУАЭ базаси тўғрисида Низом;

в) РТУАЭ базаси штатлар жадвали ва унинг тўлдирилиши;

г) РТУАЭ базасига бириктирилган радиотехник асбоб-ускуналар рўйхатининг йиғма жадвали, қуйидаги маълумотларни келтирган ҳолда: буюм тури, заводдан берилган рақами, тайёрланган санаси, фойдаланиш бошланган сана;

д) Радиолокация, радионавигация ва авиация электр алоқасининг сертификатлаш талабларига мувофиқлиги жадвали.


________________ объекти _____________________ характеристикасининг

(объектнинг номи)


сертификатлаш талабларига мувофиқлик жадвали:

Т/р

Характеристика номи

Ўлчов бирлиги

Норматив

Ўлчаш натижаси

Талабларга мувофиқлиги

Асословчи ҳужжат

Изоҳ


е) объектнинг ходимлар билан тўлдирилганлиги, ходимларнинг малакаси, махсус тайёргарлиги ва шаҳодатдан ўтказилганлиги;

ж) объектда асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, улар тўғрисида қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда: заводдан берилган рақами, тайёрланган санаси, фойдаланиш бошланган сана, имкониятларидан қай даражада фойдаланиб бўлинганлиги;

з) объектнинг жойлашиш схемаси ва объектда электр таъминоти схемаси;

и) объектнинг фойдаланиш учун қабул қилинганлиги далолатномасининг нусхаси;

й) асбоб-ускуналар, электр таъминоти, алоқа линияси ва бошқарувни резервга олиб қўйиш бўйича йўриқномалар, резервга уланишнинг (ўтишнинг) норматив вақти жадвали;

к) АФҚ уланиш режаси ва схемаси (авиация электр алоқаси объектлари учун);

л) алоқа ва бошқарув линиялари схемаси;

м) учувчилар ва диспетчерлар таркибининг эътирозларни қайд қилиш дафтаридан охирги олти ой учун кўчирма (ушбу объектга тааллуқли бўлган маълумотлар);

н) охирги беш йил ичида объектнинг ишламай қолганлиги тўғрисидаги маълумотлар (агар шундай маълумотлар бўлса);

о) парвозларнинг радиотехник таъминоти объектларининг ва авиация электр алоқасидан техник фойдаланишнинг метрологик таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома. Маълумотномада қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

РТУАЭ базасида метрологик таъминот учун жавобгар шахс тайинланганлиги тўғрисида;

Метрологик таъминот тўғрисидаги низомнинг мавжудлиги;

метрологик таъминот бўйича тадбирларни режалаштириш;

раҳбар томонидан тасдиқланган ўлчов воситаларини текшириш (калибровка) графиги;

ўлчов воситаларини текширишдан (калибровка) ўтказиш бўйича метрологик лабораторияларнинг мавжудлиги;

метрологик таъминот соҳасида норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва рўйхати;

радиотехник асбоб-ускуналар ва электр алоқага техник хизмат кўрсатиш учун ўлчов воситаларининг етарлилиги;

п) Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларнинг ташкил қилинганлиги тўғрисида маълумотнома. Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:

бутун РТУАЭ базаси бўйича ва ташкилий бўлинмалар бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш ишларининг ташкил этилиши учун жавобгар шахслар тайинланганлиги тўғрисида (корхона раҳбарининг буйруғи);

корхона раҳбари томонидан тасдиқланган меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар рўйхати (маълумотномага илова);

махсус ўқитишни ташкил қилиш, билимларни текшириш, йўриқномалар ўтказиш ва ишлашга рухсат бериш;

хавф даражаси юқори бўлган ишларда ишлашга рухсат беришнинг ташкил этилиши;

электр қурилмалардан хавфсиз фойдаланишнинг ташкил этилиши;

РТУАЭ базаси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишнинг ташкил этилиши;

р) объектив назорат воситаларини ерда текшириш баённомаси.



3-қисм. Парвозларни электр-ёритиш техник таъминоти


а) ПЭЁТТ базаси раҳбар таркиби ва мутахассислари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

фамилияси, исми, шарифи, эгаллаган лавозими;

маълумоти (ўқув юрти, диплом N, тугаллаган вақти, малакаси);

малака оширганлиги (сана, ўқув юрти);

б) ҳужжатлар нусхаси:

ПЭЁТТ хизмати ташкилий тузилмасининг схемаси;

ПЭЁТТ хизмати тўғрисида Низом;

в) ПЭЁТТ хизмати штатлар жадвали ва унинг тўлдирилиши;

г) ПЭЁТТ хизматига бириктирилган радиотехник асбоб-ускуналар рўйхатининг йиғма жадвали, қуйидаги маълумотларни келтирган ҳолда: буюм тури, заводдан берилган рақами, тайёрланган санаси, фойдаланиш бошланган сана;

д) объектнинг ходимлар билан тўлдирилганлиги, ходимларнинг малакаси, махсус тайёргарлиги ва шаҳодатдан ўтказилганлиги;

е) Ёруғлик-сигнал асбоб-ускуналари тизимининг мувофиқлик жадвали (ҳар бир қўниш йўналиши учун);

ж) Ёруғлик-сигнал тизимини ерда текшириш далолатномаси;

з) Ёруғлик-сигнал тизимини парвозда текшириш далолатномаси, фотосуратлари билан (ҳар бир қўниш йўналиши учун). Учувчилар ва диспетчерлар таркиби эътирозларини қайд қилиш дафтаридан ЁСУ иши бўйича охирги олти ой учун кўчирма. Охирги беш йил ичида ЁСУ ишламай қолганлиги тўғрисидаги маълумотлар (агар шундай маълумотлар бўлса);

и) Перрон ва тўхтаб туриш жойининг прожектор билан ёритилишини текшириш далолатномаси;

й) Ёруғлик-сигнал тизимининг фойдаланиш учун яроқли эканлиги тўғрисидаги гувоҳномадан нусха;

к) қуйидаги схемалар:

аэродромнинг ёруғлик-сигнал асбоб-ускуналарининг жойлашуви (сигнал чироқлари, ёриткичли кўрсаткичлар ва б.);

перрон ва тўхтаб туриш жойининг прожектор билан ёритилиши;

л) Аэродромнинг электр таъминоти ва электротехник асбоб-ускуналарининг мувофиқлик жадвали;

м) Аэродромнинг электр таъминоти ва электротехник асбоб-ускуналарини текшириш далолатномаси;

н) Аэродромнинг электр таъминоти, қўнишда ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари объектларининг, радионавигация, алоқа, метеотаъминот схемаси*;

о) ПЭЁТТ хизматининг метрологик таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома. Маълумотномада қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

ПЭЁТТ хизматида метрологик таъминот учун жавобгар шахс тайинланганлиги тўғрисида;

метрологик таъминот тўғрисидаги Низомнинг мавжудлиги;

метрологик таъминот бўйича тадбирларни режалаштириш;

раҳбар томонидан тасдиқланган ўлчов воситаларини текшириш (калибровка) графиги;

ўлчов воситаларини текширишдан (калибровка) ўтказиш бўйича метрологик лабораторияларнинг мавжудлиги;

метрологик таъминот соҳасида норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва рўйхати;

радиотехник асбоб-ускуналар ва электр алоқасига техник хизмат кўрсатиш учун ўлчов воситаларининг етарлилиги;

п) Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларнинг ташкил қилинганлиги тўғрисида маълумотнома. Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:

ПЭЁТТ хизмати бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш ишларининг ташкил этилиши учун жавобгар шахслар тайинланганлиги тўғрисида (корхона раҳбарининг буйруғи);

корхона раҳбари томонидан тасдиқланган меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар рўйхати (маълумотномага илова);

махсус ўқитишни ташкил қилиш, билимларни текшириш, йўриқномалар ўтказиш ва ишлашга рухсат бериш;

хавф даражаси юқори бўлган ишларда ишлашга рухсат беришнинг ташкил этилиши;

электр қурилмалардан хавфсиз фойдаланишнинг ташкил этилиши.



4-қисм. Парвозларнинг метеорологик таъминоти


а) Хизмат тўғрисида низом;

б) штатлар жадвали;

в) назоратчига кўз (ёки дурбин) билан кузатиш ҳуқуқини берувчи тиббий ҳужжатларнинг мавжудлиги;

г) ҳужжатларнинг мавжудлиги (паспорт, формуляр, техник тавсиф, тур сертификатлари, текшириш тўғрисида гувоҳнома);

д) метеорологик асбоб-ускуналарнинг мувофиқлик жадвали;

е) аэродром метеоускуналарининг текширилганлиги далолатномаси;

ж) аэродромда ўрнатилган метеорологик асбоб-ускуналар рўйхатининг йиғма жадвали, қуйидаги маълумотларни келтирган ҳолда: буюм тури, заводдан берилган рақами, тайёрланган санаси, фойдаланиш бошланган ва текширилган санаси.


5-қисм. Парвозларни қидириш-авариядан

қутқариш ва ёнғиннинг олдини олишни таъминлаш


а) Аэродромлардаги қидириш-авариядан қутқариш воситаларининг мувофиқлик жадвали;

б) Аэродромларда қидириш-авариядан қутқариш кучларининг мувофиқлигини текшириш далолатномаси;

в) ПҚАҚТХ хизматлари тўғрисида низом, авариядан қутқариш ишлари, парвозларни авариядан қутқаришни таъминлаш муҳандисларининг лавозим йўриқномалари;

г) ЁҚҲ шахсий таркибининг мавжудлиги ва штатлар жадвали;

д) Ҳаво кемаси тўхтаб туриш жойларининг кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозланганлиги, тўхтаб туриш жойларининг сони ва ўт ўчиргичларнинг турлари бўйича сони;

е) Учиш-қўниш йўлчасига кўпик пуркайдиган мосламанинг мавжудлиги, ёнғиндан ҳимоялашнинг талаб қилинадиган даражаси 6 - 10-тоифадаги аэродромлар учун;

ж) ПҚАҚТХ бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати;

з) ёнғинга қарши хизматларнинг ходимлари билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш учун ўқув-техника базасининг (жиҳозланган синф, полигон, тутун камераси, ҳисобдан чиқарилган ҲКнинг фюзеляжи ва ҳ.к.) мавжудлиги.


--------------------------

*) Изоҳ: ЁСУ, аэродромнинг электр таъминоти, қўнишда ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари объектларининг, радионавигация, алоқа, метеотаъминотни ерда текшириш баённомалари ариза берувчининг хизматида сақланади ва расмий сўроқ бўйича сертификатлаштиришга берилади.





Қоидаларга

3а-ИЛОВА



Аэродром бўйича қўлланманинг мазмуни бўйича

минимал талаблар


Аэродром бўйича қўлланмада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

а) аэродром тўғрисидаги умумий маълумотлар;

б) аэродромнинг жойлашиш майдони тўғрисидаги маълумотлар;

в) авария ҳолатлари бўйича тадбирлар режаси;

г) ёнғинга қарши курашиш чоралари ҳамда қутқарувни ташкил этиш бўйича маълумотлар;

д) эксплуатант томонидан аэродромнинг, аэродромдаги ишчи майдонининг ва тўсиқлар баландлигининг кузатилиши ва назорат қилиниши;

е) аэродромнинг визуал воситалар ва электр токи билан таъминланиши;

ж) аэродромнинг ишчи майдонига техник хизмат кўрсатиш;

з) аэродромда ишларни хавфсиз олиб бориш;

и) перрондаги фаолиятни ташкил этиш;

к) перронда хавфсизликни таъминлаш;

л) назорат остидаги зонада транспорт воситаларини бошқариш;

м) аэродромда қушлар ва жониворлар томонидан яратилувчи хавф-хатарлар муносабати билан ишларни ташкил этиш;

н) тўсиқларни назорат қилиш;

о) техник носоз ҳаво кемаларини олиб ташлаш;

п) хавфли материаллар билан ишлаш;

р) чегараланган кўриниш шароитларида аэродромдан фойдаланиш;

с) радиолокация ва навигация воситалари жойлашган ҳудудларни муҳофаза қилиш.





Қоидаларга

4-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

аэродром эксплуатанти раҳбари

______________________________

200__ й. "___" _________________


________________ аэродромида сертификатлаш талабларидан

четга чиқиш мавжуд бўлганда парвозлар хавфсизлигининг

эквивалент даражаси таъминланганлиги тўғрисида

ХУЛОСА


Эркин шаклда баён этилади:

1. Норматив ҳужжатнинг тегишли банди қўрсатилган ҳолда четга чиқиш моҳияти баён этилади.

2. Четга чиқишга йўл қўйилишининг сабаби.

3. Ушбу четга чиқишда парвозлар хавфсизлигининг эквивалент даражасини таъминлайдиган тадбирлар.

4. Парвозлар хавфсизлигининг эквивалент даражаси таъминланганлиги тўғрисида хулоса, 3-банд бўйича тадбирларнинг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда.



Аэродром хизмати раҳбари ___________  _________________________

                                                           (имзо)                                 (Ф.И.Ш.)


М.Ў.



Изоҳ: "Дававианазорат" инспекцияси талабига кўра хулоса илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари, шунингдек фуқаро авиациасининг бошқа тегишли хизматлари билан келишилган бўлиши лозим.





Қоидаларга

5-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

"Дававианазорат" инспекцияси раҳбарининг ўринбосари

______________________________

200__ й. "___" _________________


Сертификатлашни ўтказиш учун берилган ариза бўйича

ҚАРОР


N _____  200__ й. "____" _____________

___________________________________________________________________

                           (авиакорхона/ташкилот номи)


сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилди ___

___________________________________________________________________

(аэродром номи)


1) Сертификатлаштириш талабларига мувофиқ ўтказилади: ____________

___________________________________________________________________

                         (норматив ҳужжатларнинг номи ва белгиланиши)


2) Текшириш "Дававианазорат" инспекцияси мутахассислари томонидан ўтказилади

___________________________________________________________________

                        (сертификатлаш текшируви ўтказиш санаси кўрсатилади)


3) "Дававианазорат" инспекцияси аэродром фаолияти бўйича даврийликда назоратни

амалга оширади ___________________________________________________



"Дававианазорат" инспекцияси бўлинмаси раҳбари __________ _______________________

                                                                                          (имзо)                          (Ф.И.Ш.)





Қоидаларга

6-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ГЕРБИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

STATE INSPECTION OF THE REPUBLIC OF

UZBEKISTAN FOR FLIGHT SAFETY OVERSIGHT


СЕРТИФИКАТ

CERTIFICATE


Аэродром

Aerodrome


Аэродромнинг жойлашган ўрни

Aerodrome location


Аэродром эгаси

Aerodrome Owner


Сертификат эгаси

Certificate Holder


Сертификатнинг амал қилиш муддати

Certificate Validity


Ушбу орқали аэродром сертификатлаш талабларига жавоб бериши тасдиқланади, шу жумладан: ХФАТ (ИКAO) I тоифаси бўйича МК қўниш - ўнг; чап; ўнг.

ХФАТ (ИКAO) II тоифаси бўйича МК қўниш - чап.


This certifies that the aerodrome complies with the certification requirements including:

ICAO Category I RWY R; L; R.

ICAO Category II RWY L.


Аэродром халқаро парвозлар учун яроқли.

The aerodrome may serve international flights.


Кучга кириш санаси

Effeсtive date


"Дававианазорат" инспекцияси бошлиғи _________ _________________________

                                                                                      (имзо)                                 (Ф.И.Ш.)


                                                                 М.Ў.





Қоидаларга

7-ИЛОВА


"Дававианазорат" инспекцияси раҳбари ўринбосарига

А Р И З А


Қуйидаги ҳужжатга: _______________________________________________

(ўзгартириш киритиладиган ҳужжат кўрсатилади)


______________________________ ўзгартириш киритишингизни сўрайман.


Таклиф қилинадиган ўзгартиришлар: ________________________________

                                                      (ўзгартиришларнинг қисқача тавсифи)


Ўзгартириш киритилган аэродром ҳолати жавоб беради _______________

___________________________________________________________________

                (сертификатлаш талаблари ёзилган ҳужжат кўрсатилади)


Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. _________________________________________________________________

2. _________________________________________________________________



            М.Ў.                                                      Эксплуатант раҳбари


    "____" __________________               ___________________________

                                                                                    (Ф.И.Ш., имзо)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 448-модда.