Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 741-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ идоралари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 741-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ИДОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


"Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ идоралари тўғрисидаги Низом"га қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 7-банднинг "а" бандчаси қуйидаги мазмунда бўлган хат боши билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчининг тўлов топшириғи банк ёки кредит муассасасининг айби билан бажарилмаган (бажариш кечиктирилган) тақдирда солиқ тўловчи ёхуд солиқ идорасининг топшириғи олинганидан кейинги учинчи кундан бошлаб тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида ана шу банк ёки кредит муассасасидан белгиланган тартибда пеня ундириб олинади. Пеня ундириб олиниши банк ёки ўзга кредит муассасасини солиқ топшириғини бажаришдан озод этмайди".


2) 7-банднинг "б" бандчаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) корхона, муассаса ва ташкилотларнинг фойдани (даромадни) яшириб қолганликда (камайтириб кўрсатганликда) ёки солиқ ундириладиган бошқа объектларни яшириб қолганликда (ҳисобга киритмаганликда), шунингдек бухгалтерия ҳисоби бўлмаганлигида ёки уни белгиланган тартибни бузиб юритганликда ва ҳисоботларни бузиб кўрсатганликда, бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқ ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ бўлган бухгалтерия ҳисоботларини, баланслар, ҳисоб-китоблар, декларация ва бошқа ҳужжатларни тақдим қилмаганликда, ўз вақтида тақдим қилмаганликда ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганликда, касса операцияларини юритиш тартибини бузганликда айбдор бўлган мансабдор шахсларига - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан етти баробаригача миқдорда;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартибини бузганликда ёки махсус равишда тақиқлаб қўйилган фаолият билан шуғулланганликда айбдор бўлган фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан беш баробаригача миқдорда, маъмурий жазо берилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган шундай хатти-ҳаракатлар учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан етти баробаригача миқдорда;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг давлат солиқ идоралари талабларини бажармаётган, шунингдек давлат солиқ идораларининг талабларини бажармаган ҳамда уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига тўсқинлик қилаётган раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга - энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан беш баробаригача миқдорда маъмурий жарима солиш ҳуқуқлари ҳам берилади".


3) 7-банд қуйидаги мазмунда бўлган "в" бандчаси билан тўлдирилсин:

"в) даромадни (фойдани) атайлаб яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ёки солиқ солинадиган ўзга объектларни яширганлик учун, башарти бу ҳаракатлар худди шундай хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жазо берилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга доир материалларни суд идораларига юбориш ҳуқуқи берилади".


4) 8-банднинг "в" бандчаси чиқариб ташлансин.


5) 8-банднинг "ж" бандчаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган солиқ сиёсатини амалга оширишда бевосита иштирок этиш;"


6) 14-банд қуйидаги мазмунда бўлган хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармасига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг қарорларини бекор қилиш ҳуқуқи берилади, бу бошқармаларга эса ўз навбатида қуйи давлат солиқ идораларининг қарорларини бекор қилиш ҳуқуқи берилади".



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 1-сон, 24-модда































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск