язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.11.2007 й. 232-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 9 ноябрдаги

232-сон қарорига

ИЛОВА


Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик

ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга

солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини

ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан

чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


балансдаги захиралар - асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни ўз ичига оладиган конларнинг захиралари, шу жумладан қазиб олинадиган нефть, газ, нефтдаги газ, конденсат аралашмаси ва улардаги саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали компонентлар, шунингдек йод, бром ва ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига риоя қилган ҳолда минерал хом ашёни кавлаб олиш ва қайта ишлашнинг мавжуд ёхуд саноат томонидан ўзлаштирилаётган илғор техникаси ва технологияси шароитида улардан фойдаланиш иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлган саноат ва нефть сувларидаги бошқа фойдали компонентлар захиралари;


балансдан ташқари захиралар - асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни ўз ичига оладиган конларнинг захиралари, шу жумладан қазиб олинадиган нефть, газ, нефтдаги газ, конденсат аралашмаси ва улардаги саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали компонентлар, шунингдек йод, бром ва ҳозирги вақтда кавлаб олиниши иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бунинг техник имкони бўлмаган, бироқ кейинчалик балансга ўтказилиши мумкин бўлган саноат ва нефть сувларидаги бошқа фойдали компонентлар захиралари.



II. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ

ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

БАЛАНСИДАН ЧИҚАРИШ УЧУН АСОСЛАР


3. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда "Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси" деб юритилади) қарори билан амалга оширилади.

4. Фойдали қазилмалар захиралари:

а) қуйидагилар:

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган қидирув ёки фойдаланиш конденцияларига мувофиқ эмаслиги туфайли (нефть, нефть-газ, нефть-газ конденсатлари, газ конденсатлари, газ ва битум конлари учун - Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган тегишли фойдали қазилмаларни ер остидан қазиб олиш коэффициентига мувофиқ эмаслиги туфайли);

айрим участкаларда аниқланган кон-геология, гидрогеология, муҳандислик-геология, экологик мураккабликлар ва бошқа табиий шарт-шароитлар оқибатида захираларга техник-иқтисодий сабаблар бўйича ишлов беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли;

агар фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларнинг сақланиши таъминланиши мумкин бўлмаса, аҳоли ҳаётига ва соғлиғига ёки объектларга зарар етказилиши учун хавф туғдирса, уларни бузиб ташлаш ёки кон ишлари таъсири доираси чегарасидан ташқарисига кўчириш мумкин бўлмаса ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, захираларни саноат иншоотлари, турар жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, табиий объектлар учун сақлаш устунлари сифатида қолдириш туфайли;

б) фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати ва жойлашиш шарт-шароитлари тўғрисида янги маълумотлар олиниши натижасида захираларнинг кейинчалик геология-қидирув ишлари чоғида ва (ёки) фойдали қазилмалар конларини ишлатишда тасдиқланмаслиги туфайли ер ости бойликларидан фойдаланувчилар балансидан чиқарилиши мумкин.


5. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар қурилишини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва консервация қилишда балансдаги захиралар балансдан ташқари захираларга ўтказилмайди.


6. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни консервация қилишда фойдали қазилмалар захиралари ҳисобдан чиқарилмайди.


7. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар қурилишини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтиришда ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқарилиши керак бўлган фойдали қазилмалар ушбу Низомнинг 4-банди "а" ва "б" кичик бандларида баён қилинган асослар бўйича фойдали қазилмалар конларини ишлатиш жараёнида улар қидирув, тайёргарлик кўриш ёки тозалаш ишларида қисман ёки тўлиқ контурланишига қараб белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.



III. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

ТОМОНИДАН ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИГА БЕРИЛАДИГАН

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ ҲИСОБДАН

ЧИҚАРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг балансидан чиқариш учун ер ости бойликларидан фойдаланувчи Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тушунтириш хати тақдим этади. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

а) Фойдали қазилмалар захираларининг мўлжалланган ҳисобдан чиқарилишини Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган контурларда ва геология ва маркшейдерлик ҳужжатлари маълумотларини тезкор ҳисобга олиш, захираларни синаб кўриш ва қайта ҳисоблаш контурларида алоҳида асослаш;

б) ушбу Низомнинг 4-банди "а" кичик бандида кўрсатилган сабаблар бўйича саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришда, - тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;

в) ишлатилаётган кон тўғрисидаги қисқа маълумотлар (ишлатиш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда нобуд бўлиш ва яроқсиз ҳолга келиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни қазиб олиш коэффициентлари;

г) чизмалар ва бошқа иловалар:

фойдали қазилмалар захиралари улар бўйича ҳисобдан чиқариладиган участкалар, руда жисмлари (ҳисобланган блоклар) жойлашиш схемаси, проекциялар, горизонт бўйича натижалар, қидирув ва ишлатиб синаб кўриш маълумотлари ҳамда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари контурлари, шунингдек ишлатиб қидириш натижалари бўйича ҳисоблаб чиқилган захиралар контурлари билан бирга разрезлар (саёз конлар);

кон ажратмаси нусхаси;

конни қидирган (баҳолаган) корхонанинг хулосаси;

ер ости бойликлари участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлигини тасдиқлайдиган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг хулосаси.

9. Зарурат бўлган тақдирда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ер ости бойликларидан фойдаланувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган бошқа материаллар тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.


10. Тақдим этилган материалларни Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясида кўриб чиқиш ер ости бойликларидан фойдаланувчи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Материалларни кўриб чиқиш муддати ер ости бойликларидан фойдаланувчи билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ ушбу муддат 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Шартнома бўйича тўланиши керак бўлган сумма фойдали қазилмаларнинг турига ва коннинг (участканинг) геологик тузилиши мураккаблигига қараб:

а) кенг тарқалган фойдали қизилмалар конлари бўйича - энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача;

б) норуда фойдали қазилмалар конлари ва ер ости сувлари бўйича - энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваригача;

в) рудали фойдали қазилмалар ва углеводородлар конлари бўйича - энг кам ойлик иш ҳақининг 35 бараваригача миқдорни ташкил этиши мумкин.


IV. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ

ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ

ҲИСОБИДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


11. Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган (нефть, нефть-газ, газ конденсати, нефть-газ конденсати, газ ва битум конлари учун - қазиб олиш коэффициенти ўзгариши туфайли) кондицияларга мувофиқ бўлмаган, шунингдек фойдали қазилмалар захираларининг қайта тасдиқланиши натижасида балансдаги ва (ёки) балансдан ташқари тоифасидан чиқарилган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади;

б) кон-геологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик, экологик ва бошқа табиий шароитларнинг аниқланган жиддий ўзгариши оқибатидаги техник-иқтисодий сабабларга кўра қазиб олиниши мақсадга мувофиқ бўлмаган фойдали қазилмалар захиралари ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш тасдиқланган техник-иқтисодий хулоса асосида амалга оширилади.

12. Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмаларнинг балансдаги захираларини ер соти бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш уларни балансдан ташқари захираларга ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


13. Фойдали қазилмалар захираларини техник-иқтисодий сабабларга кўра ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги техник-иқтисодий асослашда, захираларни очиш ва тайёрлашнинг энг оқилона усулларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг илғор технологиясини қўлланишни ҳисобга олган ҳолда, ушбу захираларни қазиб олишнинг аниқ конларга нисбатан татбиқ этиш мумкин бўлган бир нечта вариантлари кўриб чиқилиши керак.


14. Фойдали қазилмаларнинг тасдиқланмаган захиралари ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш умуман ишлов берилган кон бўйича ёки унинг участкалари бўйича, шунингдек захираларни тасдиқлашда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан қабул қилинган, тўлиқ ишланган ёки уларнинг контурида етарли ҳажмда фойдаланиш учун ҳисоблаб чиқилган блоклар бўйича амалга оширилади.

16. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш конни қазиб олиш жараёнида ёки геология-қидирув ишлари натижалари бўйича олинган фойдали қазилмалар жисмлари миқдори, фойдали қазилмаларнинг жойлашиш шароитлари ва сифати тўғрисидаги янги маълумотлар, нефть, газ, нефтдаги газ ва конденсат аралашмасининг қазиб олинадиган захиралари бўйича эса - нефть, газ, нефтдаги газ ва конденсат аралашмасини қазиб олишнинг камайиб борувчи коэффициенти миқдорини кўриб чиқишнинг техник-иқтисодий асосланган янги маълумотлари асосида амалга оширилади.


17. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча фойдали компонентларни, шу жумладан, тарқоқ элементларни ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш асосий фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш билан бир вақтда амалга оширилади.


18. Фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаган захираларини ҳисобдан чиқаришда ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тасдиқлаган захиралар контурлари доирасида конни қидириш ва қазиб олиш маълумотлари қиёсланиши керак. Қиёслаш кон жисмлари (қатламлари), ҳисобланган захиралар блоклари, тоифалари бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилиши керак. Қиёслаш асосида, конни қидириб топган (баҳолаган) корхона билан биргаликда фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаганлиги сабаблари таҳлил қилинади.


19. Фойдали қазилмалар балансдаги захираларининг ҳисобдан чиқарилганлари ва (ёки) ҳисобдан чиқаришга мўлжалланаётганларининг умумий миқдори тасдиқланган захираларнинг (нефть ва газ, шу жумладан, уларнинг қазиб олинадигани учун) 20 фоизидан ортиқ бўлган ҳолларда умуман кон бўйича захиралар белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади ва қайта тасдиқланади.


20. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори протокол билан расмийлаштирилади, унинг нусхалари экспертиза материаллари билан бирга икки ҳафта муддатда ер ости бойликларидан фойдаланувчига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига юборилади.


21. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги протоколи Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансига белгиланган тартибда зарур тузатишлар киритиш учун асос ҳисобланади.


22. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан давлат статистика ҳисоботида акс эттирилади.


23. Участкаларга ёндашиш учун хизмат қиладиган, захиралари саноат учун аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишларида ёки конни қазиб олишда тасдиқланмаган захиралар сифатида ер ости бойликларидан фойдаланувчи захирасидан чиқаришга мўлжалланган кон ишлари ўрни фақат кўрсатиб ўтилган захиралар ҳисобдан чиқарилгандан ва қазиб олинадиган бирликлар қайта ишлангандан кейин қопланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 468-модда.