язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг Корея Республикасида ишлаган даврида тўланган пенсия ажратмаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 23.11.2007 й. ПҚ-738-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-738-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг

Корея Республикасида ишлаган даврида тўланган

пенсия ажратмаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Корея Республикасида ишлаган даврида тўланган пенсия ажратмаларини Корея Республикаси Миллий пенсия хизматидан олишда уларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш механизмини белгилайди.


2. Корея Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Корея Республикаси корхоналарида ишлаган даврда тўланган пенсия ажратмалари уларга қайтарилиши керак.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Корея Республикаси Миллий пенсия хизматидан Корея Республикасида ишлаган ва қайтариладиган пенсия ажратмаларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар (кейинги ўринларда "фуқаролар" деб юритилади) рўйхатини олади.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (кейинги ўринларда "Агентлик" деб юритилади) фуқароларнинг рўйхатлари асосида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Корея Республикаси Миллий пенсия хизматидан фуқаролар рўйхатини олган пайтдан бошлаб икки ҳафтада фуқаролар пенсия ажратмалари олиши тартибини тушунтирган ҳолда уларга шахсий ёзма билдиришномалар юборади.

5. Фуқароларнинг рўйхатлари, шунингдек Корея Республикаси Миллий пенсия хизмати томонидан белгиланган сўровнома-ариза бланкаси шакллари ҳамда валюта ҳисобварағи мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжат улар олинган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида Агентлик томонидан Халқ банкининг ҳудудий бўлимлари эътиборига етказилади. Мазкур бўлимлар кўрсатиб ўтилган рўйхатларни икки иш куни мобайнида Халқ банкининг туман ва шаҳар филиалларига етказади.


6. Корея Республикаси Миллий пенсия хизмати рўйхатларига киритилган фуқароларнинг шахсий аризалари асосида ушбу фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича Халқ банкининг туман, шаҳар филиаллари белгиланган тартибда фуқароларга депозит валюта ҳисобварақлари очади.

Фуқароларга депозит валюта ҳисобварақлари очиш учун ушбу ҳисобварақларига олдиндан пул маблағлари қўйиш, шунингдек ҳисобварағи очилгани учун ҳақ тўлаш талаб қилинмайди.


7. Халқ банкининг туман, шаҳар филиаллари фуқарога депозит валюта ҳисобварағи очилгандан кейин унга:

Корея Республикаси Миллий пенсия хизмати томонидан белгиланган шакл бўйича сўровнома-ариза бланкасини;

Корея Республикаси Миллий пенсия хизмати томонидан белгиланган шакл бўйича валюта ҳисобварағи мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатни топширади.


8. Сўровнома-ариза бланкаси ва валюта ҳисобварағи мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжат фуқаронинг ўз қўли билан тўлдирилади ва имзоланади. Фуқаронинг имзолари белгиланган тартибда нотариус орқали тасдиқланиши керак.


9. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхалари, фуқаронинг нотариал тартибда тасдиқланган имзолари билан, шунингдек фуқаро паспортининг нусхаси (2 ва 3-саҳифалар) фуқаро томонидан депозит валюта ҳисобварағи очилган жой бўйича Халқ банкининг тегишли филиалига қайтарилади.


10. Халқ банкининг тегишли туман, шаҳар филиаллари:

фуқаролардан олинган ҳужжатларни махсус реестрда рўйхатдан ўтказади;

фуқароларга ҳужжатлар олинганлиги тўғрисида ёзма тасдиқнома беради;

бир ҳафта муддатда Агентликка реестрнинг нусхаси илова қилинган ҳолда фуқаролардан тушган ҳужжатларни юборади.


11. Агентлик Халқ банкининг филиалидан ҳужжатлар олингандан кейин икки ҳафта мобайнида Корея Республикаси Миллий пенсия хизмати талабларига мувофиқ ҳар бир фуқаро бўйича ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини текширади ва ҳар ойда ушбу ҳужжатлар комплектларини дипломатик каналлар орқали Корея Республикаси Миллий пенсия хизматига жўнатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборади.


12. Корея Республикаси Миллий пенсия хизматининг тегишли ҳужжатлари олингандан кейин фуқароларга пенсия ажратмаларини қайтариш Корея Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Фуқаролар депозит валюта ҳисобварағига тушган пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз хоҳишларига кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир.


13. Халқ банкининг филиали:

уч кун муддатда фуқарони унинг депозит валюта ҳисобварағига Корея Республикаси Миллий пенсия хизматидан маблағ тушганлиги тўғрисида хабардор қилиши;

Корея Республикаси Миллий пенсия хизматидан фуқаронинг депозит валюта ҳисобварағига тушган нақд чет эл валютаси унинг биринчи талаби билан берилишини таъминлаши шарт.


14. Фуқароларнинг Корея Республикасида ишлаган даври Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни берадиган стажга қўшилади.


15. Фуқаролар зарур ҳужжатларни шахсан расмийлаштириш ва депозит валюта ҳисобварағини очиш имконига эга бўлмаган ҳолларда, ушбу саъй-ҳаракатлар мазкур Низомга ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ:

фуқарони муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисида суднинг қарори қонуний кучга кирган тақдирда - васийлар томонидан;

тегишли муассасаларнинг бошлиқлари томонидан тасдиқланган ишончномалар мавжуд бўлган тақдирда - озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг вакиллари томонидан амалга оширилади.

Фуқаро вафот этган ҳолларда ҳужжатларни расмийлаштириш унинг меросхўрлари томонидан мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.

Қайтарилаётган пенсия ажратмаларини ушбу бандда кўрсатилган шахслар тоифаси бўйича ўтказиш учун депозит валюта ҳисобварақлари очиш чоғида Халқ банкининг филиалларига васийлар ва меросхўрларнинг, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган ёки қамоқда сақланаётган шахслар вакилларининг тегишли ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар қўшимча равишда тақдим этилади. Халқ банки филиаллари қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатларни Агентликка бошқа ҳужжатлар билан бирга жўнатади.


16. Корея Республикаси Миллий пенсия хизмати томонидан тақдим этилган рўйхатларга киритилган, бироқ ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмаган шахслар ўзларига пенсия ажратмаларини қайтариш масаласи бўйича Корея Республикаси Миллий пенсия хизматига мустақил равишда мурожаат қиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 482-модда.