язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат/ Товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиш Қоидалари (АВ 19.01.2000 й. 875-сон билан рўйхатга олинган, ДБҚ 06.12.1999 й. 02/12-74-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.01.2000 й.

N 875




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

06.12.1999 й.

N 02/12-74



Мазкур Қоидалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Товарларни автомобиль транспортида

божхона назорати остида етказиш

ҚОИДАЛАРИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Товарларни божхона назорати остида автомобиль транспортида етказиб бериш қоидалари (матн давомида - Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг "Товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати остида ташиш" номли 5-бобига мувофиқ ишлаб чиқилган ва автомобиль транспортида товарлар, транспорт воситалари ва уларга оид ҳужжатларни жўнатиш божхона органидан божхона назорати остида келиб тушувчи божхона органига ташиб келтириш тартибини белгилаб беради.


1.2. Мазкур Қоидаларни қўллаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 60-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда товарлар, транспорт воситалари ва уларга оид ҳужжатларни божхона назорати остида етказиб бериш (матн давомида - етказиб бериш) деганда товарларнинг транспорт воситалари ва уларга оид ҳужжатларнинг жўнатиш божхона органидан юкларнинг келиб тушиш божхона органига божхона назорати остида, ундирилиши божхона органларига юклатилган божхона божлари, қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, ўзга хил солиқлар ундирилмасдан, шу жумладан, иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан автомобиль транспортида ташиш тушунилади.

Товарлар Ўзбекистон Республикасига, шу жумладан, эркин божхона зоналари ва эркин омборлардан олиб кирилиши чоғида, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 83-моддасига мувофиқ етказиб беришнинг ўзида божхона расмийлаштиришига оид асосий операцияларга ва товарларнинг муайян божхона режими остида жойлаштирилишидан олдин товарлар билан бўладиган дастлабки операциялар босқичини акс эттиради.

Товарларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилиши чоғида етказиб бериш ўзида товарлар устидан аниқ бир божхона режими ҳаракатини ниҳоясига етказувчи операцияни акс эттиради.


1.3. Етказиб бериш қуйидаги товарларга нисбатан қўлланилади:

а) товарларнинг жойлаштирилиши танланган божхона режими остида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарларнинг йўналиши йўли бўйича биринчи божхона органида амалга оширилмаган ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига, шу жумладан, эркин божхона зоналари ва эркин омборлардан олиб кириладиган;

б) қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган товарларга;

- агар товарларнинг олиб чиқиб кетилиши божхона режими (вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш), реэкспорт, экспорт, транзит божхона режими)ни ниҳоясига етказишнинг мажбурий шарти бўлиб ҳисобланса;

- товарлар вақтинчалик сақлаш, божхона омбори, эркин божхона зонаси, божсиз савдо дўкони божхона режимлари остида бўлганидан кейин;

в) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан чет эл товарларини, агар бу каби товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилиши чоғида божхона божлари ва солиқлар ундирилмаган тақдирда, қайта ишлаш маҳсулотлари;

г) божхона ёки эркин омборлар ўртасида жойлаштириладиган;

д) қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда.


1.4. Етказиб бериш қуйидаги ҳолларда бошланади ва тугалланади:

- Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши чоғида ёки божхона ёхуд эркин омборлар ўртасида жойлаштирилиши чоғида - жўнатиш божхона органи томонидан, келиб тушиш божхона органидаги етказиб беришлар билан боғлиқ расмийлаштирув зарур жараёнлари ниҳ

...