ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 28.12.1993 й. 1007-XII-сон "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
28.12.1993 й.
N 1007-XII
"МАҲСУЛОТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ
СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ўзларининг ушбу Қонунга зид келувчи норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасидан четга олиб чиқиб кетиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгаши Раиси
вазифасини бажарувчи Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 2, 51-модда