язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Темирйўл транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.1994 й. ПФ-982-сон "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясини тузиш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.11.1994 й.

N ПФ-982



"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИНИ

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Халқ хўжалиги ва аҳолининг темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш эҳтиёжларини тўла қондириш ҳамда темир йўлнинг барқарор ва хавф-хатарсиз ишлашини таъминлаш мақсадида:


1. Темир йўл транспорти тизимининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўл корхоналари ва темир йўл бўлимлари, саноат, қурилиш, савдо ва таъминот корхоналари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, бошқа ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари негизида "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик комнанияси ташкил этилсин.

3. "Ўзбекистон темир йўллари" Акциядорлик жамиятининг қуйидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб қўйилсин:

темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида бозор талабларини тадқиқ этиш, уни ривожлантириш истиқболини белгилаш ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини таркибий қайта қуришни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш;

темир йўл транспорти хизматидан фойдаланадигаи корхоналарга таклиф этиладиган кўп йўналишдаги хизмат соҳасини вужудга келтириш асосида транспорт хизмати бозорида темир йўл транспортининг рақобатга бардошлилигини таъминлаш;

темир йўл тармоқлари иши барқарорлигини, поездларни ўтказиш қобилиятини оширишга доир чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

темир йўл транспортини комплекс ривожлантиришга қаратилган илмий-техник ютуқлар, янги техника ва технологиялар, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва темир йўл транспортида жорий этиш;

сарф-харажатларни камайтириш ва фойдаланувчи мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни ҳисобга олган ҳолда юк, йўловчи, почта ва багажни ташишга оид тарифларни (тариф ставкаларини) ишлаб чиқиш ва ваколатли органлар билан келишиш.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин, унинг таркибини ва низомини тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 11-12, 288-модда