Малое предприятие

ПРАВИЛА БЕЗОПАСНОСТИ РАБОТ И ОХРАНЫ ТРУДА / Документы по охране труда / Пищевая промышленность /

Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси Қоидалари (АВ томонидан 27.12.2007 й. 1755-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 05.11.2007 й. М-45-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 27 декабрда 1755-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2007 йил 5 ноябрдаги

М-45-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш

ходимлари учун меҳнат муҳофазаси

ҚОИДАЛАРИ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур спирт ва ликёр-ароқ соҳаси ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари (кейинги ўринларда - Қоидалар) спирт ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга доир барча ишларда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ходимларнинг саломатлигини сақлаш ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича асосий талаблар ва меъёрларни ўз ичига олади.


2. Қоидалар вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва барча ишлаб чиқариш усулларидаги корхоналар (ёки иш берувчилар), шунингдек ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволини назорат қилувчи шахслар томонидан қўлланилиши шарт.


3. Қоидалар амалдаги қонунчилик, миллий стандартлар, қурилиш ва санитария меъёрлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

4. Қоидалар Қурилиш меъёрлари ва қоидалари, Санитария қоидалари ва меъёрлари, миллий стандартларнинг тегишли бўлимлари ва боблари, шунингдек аниқ ишлаб чиқаришда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа тармоқ норматив ҳужжатлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.

5. Қоидалар қонунчилик ҳужжатлари, миллий стандартлар ва давлат органлари томонидан тасдиқланган бошқа меъёрий ҳужжатлар ўзгарганда ва янги техника ҳамда технологиялар жорий қилинганда, амал қилиш муддати тугашидан олдин қайта кўриб чиқилиши мумкин. Қоидаларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидалар келишилган вазирликлар ҳамда идоралар билан мажбурий тартибда келишилиши шарт.

6. Мазкур Қоидалар жорий қилиниши билан аввалги Қоидалар ўз кучини йўқотади.


7. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш корхона (ташкилот)нинг хавфсизлик техникаси бўйича хизмати (муҳандиси) зиммасига юклатилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги Намунавий низом"га (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 273 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1996 йил) мувофиқ ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:

а) ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;

б) маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);

в) бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.

Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:

а) иш жойларининг аҳволи;

б) меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;

в) меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;

г) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида ва тўғри ўрганиб чиқилиши;

д) меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;

е) меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.



II БОБ. УМУМИЙ ХАВФСИЗЛИК

ТАЛАБЛАРИ


1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил қилиш,

ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш


9. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги Намунавий низом"га мувофиқ амалга оширилиши лозим (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 273 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1996 йил).


10. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш" тўғрисидаги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

11. Корхоналарда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тузилади) ва юритилади:

а) меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;

б) тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

в) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

г) ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

е) ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури.


12. Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича давлат назорат идоралари белгилаган тартиб ва муддатларда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари лозим.


13. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом"га мувофиқ амалга оширилиши лозим (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 272 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1996 йил).


14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўрқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом"га (2000 йил 7 январь, рўйхат рақами 870 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.


15. Корхоналар, муассасалар, ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

16. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.


2-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари.

Иш ҳудудидаги ҳавонинг зарарли моддалари


17. Спирт ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳар битта корхона ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш ҳамда технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.


18. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчовлари натижалари ва иш жойларини аттестация қилиш, жумладан меҳнатнинг оғирлигини аттестация қилиш натижалари билан тасдиқланиши лозим.


19. Ҳар битта корхона ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларига эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига, ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.


20. Иш ҳудудига ёки атроф-муҳитга зарарли моддаларни буғ, газ, чанг кўринишида ажратиши мумкин бўлган технологиялардан фойдаланишда уларнинг кимёвий ва микробиологик таркиби ва ГОСТ 12.1.005-88 "Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблар" (мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган) бўйича рухсат этилган энг кўп миқдори кўрсатилган тўлиқ рўйхати тузилиши лозим.


21. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарни жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.



3-§. Ишловчиларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш


22. Ишловчиларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш ишловчиларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли стандартлар талабларига, аниқ воситалар бўйича таснифлар ва стандартларга мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.


23. Жамоавий ҳимоя воситалари (вентиляция, аспирация, ерга улаш, тунукадан қилинган ғилофлар билан бекитиш, маҳаллий сўрғичлар ва бошқалар) зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва корхонани қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.


24. Янги ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларини жорий қилиш янги жамоавий ҳимоя воситаларини жорий қилиш ёки мавжуд бўлганларини реконструкциялаш билан бирга амалга оширилиши лозим.


25. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишлар амалга оширилиши тақиқланади.


26. Ишчи ва хизматчилар шахсий ҳимоя воситалари билан корхона томонидан таъминланади.


27. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар уларнинг қўлланиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.


28. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:

а) амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;

б) ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;

в) қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текшириш;

г) шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиш (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).



4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар


29. Ҳар битта корхона ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, сиғимларда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, қозонназорат объектларига, юк кўтариш кранлари, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.


30. Ўта хавфли ишларга, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмалари, махсус машиналар ва механизмларга хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланишга фақат белгиланган тартибда тасдиқланган махсус ўқитилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлган шахсларга рухсат этилиши лозим.


31. Ўта хавфли ишларни уларни бажаришнинг хавфсиз усуллари бўйича йўл-йўриқ бермасдан ва масъул шахс томонидан тасдиқланган махсус расмийлаштирилган "наряд-рухсатнома"сиз амалга ошириш ман этилади (мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган). Электр ускуналарда бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ бажарилади.

32. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва уларга нисбатан белгиланган талабларга қатъий мувофиқликда амалга ошириш учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.



5-§. Касбий танлов


33. Ҳар битта спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш корхонасида ишга қабул қилишда касбий танлов талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.


34. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танловни ташкиллаштириши ҳамда амалга ошириши шарт.


35. Касбий танлов ваколатли органлар томонидан касбий мувофиқлиги тўғрисида расмий хулоса берилган ҳолда амалга оширилиши лозим.


36. Маъмурият ёки иш берувчи касбий танловдан ўтган ва ишга қабул қилинган шахсларни танлов тўғри бўлганини амалий тасдиқлаш ва зарур ҳолларда тузатишлар киритиш мақсадида назорат қилишлари лозим.



6-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида

иштирок этишига рухсат бериш


37. Корхона ходимлари ишни бажаришнинг касбий усулларига, ишларни хавфсиз юритишга ўқитилиб, олинган билимлари "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низом"га мувофиқ ҳужжатли расмийлаштирилган ҳолда синовдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши мумкин.


38. Ўта хавфли ишларга, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмалари, махсус технологик ускуналар ва машиналарга, механизмларга хизмат кўрсатиш ишларига тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.


39. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.


7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш


41. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.


42. Тиббий кўриклар корхонанинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаган ҳолда, даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.

Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.


43. Маъмурият даволаш-соғломлаштириш тадбирларини касаба уюшмаси билан келишишда тегишли ҳужжатларга (жамоавий шартнома, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битим, ишларни амалга ошириш бўйича шартнома ва ҳоказо) эга бўлиши лозим.


44. Ходимнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда юзага келган ва тиббий кўрик пайтида аниқланган касалликларга ташхис қўйиш мураккаб бўлган ҳолларда, маъмурият беморни махсус даволаш муассасаларига юбориши шарт.


45. Ҳар битта ишлаб чиқаришда ишловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида зарур доривор препаратлар ва боғлаш воситалари билан таъминланган тиббиёт пункти ташкил этилиши лозим.



8-§. Корхона ҳудудининг тузилиши

ва сақланишига доир талаблар


46. Саноат корхоналари ҳудудини режалаштириш ва қуриш, озиқ-овқат саноати корхоналарини лойиҳалаштиришга доир талаблар ҳисобга олинган ҳолда амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.


47. Корхона ҳудудида қуйидагилар жойлаштирилиши лозим:

атмосфера ёғинларини бинолар ва иншоотлардан оқава сувлар чиқиб кетувчи қувурларга йўналтиргичлар;

юзаси қаттиқ қоплама билан қопланган, тегишли ўлчамга, рухсат этилган қиялик ва доира радиусларига, йўл белгиларига эга ўтиш жойлари;

қаттиқ қоплама билан қопланган омборхона, юк ортиш-юк тушириш майдончалари;

қурилиш меъёрларига мувофиқ ташкил қилинган ёнғин ва хўжалик сув ўтказгичлари, канализация ва ёнғин сув ҳавзалари;

ташқи ёритиш тармоғи;

ҳудуднинг бўш жойларида кўкаламзор барпо қилиш.


48. Корхона ҳудудини кўкаламзорлаштириш:

а) санитария-ҳимоялаш ҳудудида;

б) ички завод, магистраль ва бошқа йўллар бўйлаб;

в) қурилишдан ҳоли майдончалар ва маиший хизмат кўрсатиш, ошхона, соғломлаштириш пунктлари, маъмурий бинолар ва дам олиш жойлари жойлашган ҳудудларда амалга оширилиши лозим.


49. Корхона ҳудуди баландлиги 2,4 м гача бўлган девор билан ўралиши ва умумий фойдаланиш йўлларига чиқиш учун ўтиш жойининг эни ва баландлиги 4,5 м дан кам бўлмаган камида иккита дарвозага эга бўлиши лозим.


50. Кириш ва чиқиш дарвозалари уларни исталган киши очиб-ёпишига йўл қўймайдиган мосламага, транспорт ҳаракатидан огоҳлантирувчи ёруғлик ёки товуш сигнализациясига эга бўлиши лозим.

Кириш дарвозалари ва автомобиль тарозилари майдончалари олдида йўналтирувчи устунчалар ўрнатилиши лозим.

Транспорт воситалари ўтиши учун мўлжалланган дарвозалардан корхона ёки цех ходимларининг доимий кириб-чиқиши учун фойдаланиш ман этилади.


51. Корхона ичидаги темир йўллар кесиб ўтиш жойларида ёнғин автомобиллари учун йўл ҳар доим бўш бўлиши лозим, ўтиш жойларида вагонларнинг локомотивсиз тўхташи тақиқланади:

портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектлар (агарда бу ишлаб чиқариш технологик жараёни билан боғлиқ бўлмаса) ҳудудлари, шу каби ёқилғи материалларини сақлаш ва қайта ишлаш жойларида аланга ёндириш тақиқланади;

корхона ҳудудида портловчи парлар ва газлар йиғилиш хавфи бўлганда, у ерда транспорт воситалари автомашина, трактор, мотоцикл ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тақиқланади. Бу тўғрисида тегишли плакатлар осилган бўлиши лозим.


52. Ишлаб чиқариш корпусларига борадиган йўлларнинг эни камида 6 м, автомобиллар бир томонлама ҳаракатланадиган бошқа йўлларнинг эни эса камида 3,5 м бўлиши лозим.


53. Автомобиль йўлларининг темир йўл билан кесишган жойидаги ўтиш қисми рельсларнинг баландлигига тенг даражада ҳар томонга камида 10 м узунликда такомиллашган қопламага эга бўлиши лозим.


54. Корхона маъмурияти автотранспорт воситаларини са

...
Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск