Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.04.1996 й. 163-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 апрелдаги

163-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси

фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси (бундан буён матнда "Ўзбекнаво" деб аталади) қўшма фаолиятни амалга оширувчи ижодий концерт жамоалари ва алоҳида ижрочиларни ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи мустақил ижодий-ишлаб чиқариш комплекси ҳисобланади.


2. "Ўзбекнаво" таркибига давлат республика ва вилоят концерт ташкилотлари билан бир қаторда, қайси идорага қарашлилигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар киришлари мумкин.


3. "Ўзбекнаво" Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Президент Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ фаолият кўрсатади.


4. "Ўзбекнаво" юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга эга бўлади, алоҳида мулкка эгалик қилади, ўз номидан ҳар хил турдаги шартномалар, битишувлар, шу жумладан хорижий шериклар билан ҳам шартномалар, битишувлар тузиши, мулкий ва шахсий, мулкий бўлмаган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олиши, арбитражда, суд ёки ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


5. "Ўзбекнаво" дирекцияси Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2-уйдаги "Туркистон" саройига жойлашган.



II. МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


1. "Ўзбекнаво" республика аҳолисининг маданий савиясини кўтаришда концерт ташкилотлари ва алоҳида ижрочиларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш, театр ва эстрада майдонларидан фойдаланишни яхшилаш, маданий, ишлаб чиқариш, илмий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш учун куч ва маблағларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилади.


2. Қуйидагилар "Ўзбекнаво"нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш;

мусиқа санъатида янги номларнинг туғилиши, ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар репертуарларини доимий равишда янгилаш ҳамда мукаммаллаштириш учун илғор иқтисодий ва ижодий замин ҳамда механизмлар яратиш;

Ўзбекистон халқларининг мумтоз ва замонавий мусиқа ва рақс санъатининг энг яхши ютуқларини асраш ва тарғиб қилиш;

гастроль-концерт фаолиятини мувофиқлаштириш, маданий бозорнинг талаб ва таклифларини ўрганиш;

илмий-услубий ҳамда амалий филармония, эстрада ва фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш;

иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг истиқболли режаларини, мақсадли маданий, илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий дастурлар мажмуини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

маданий, илмий ва ишлаб чиқариш имкониятларини хизмат кўрсатишнинг янги илғор турларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтириш;

қатнашчи ташкилотлар моддий-ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш борасидаги умумий масалаларни ҳал этиш учун инвестициялар соҳасида ягона стратегияни амалга ошириш;

хорижий фирмалар билан маданий, савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш юзасидан ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларнинг янги шаклларини ривожлантириш;

кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

"Ўзбекнаво"нинг ижодий мусиқа ва рақс жамоалари ҳамда алоҳида ижрочиларини бошқариш ва уларга раҳбарлик қилишнинг самарали тизимини яратиш, ишлашнинг ташаббусни ва моддий рағбатлантиришни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий иқтисодий шакллари ва услубларини жорий этиш.



III. "ЎЗБЕКНАВО"НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


"Ўзбекнаво" ўз вазифаларини амалга ошириш учун:

гастроль-концерт фаолиятининг халқаро дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шоу-дастурлар, дам олиш кечалари, фестиваллар, кўриклар, конкурслар, байрамлар ва бошқаларни ўтказади;

мусиқа-рақс санъатини ривожлантиришга, ижодий жамоаларни ва айрим ижрочиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш талантларни тайёрлаш ва уларни рағбатлантиришга қаратилган ривожлантириш жамғармасини ташкил этади;

маданий тадбирлар учун чипталар нархининг чекланган даражасини белгиланган тартибда белгилайди;

маркетинг, менежмент, консалтинг, реклама соҳасида хизматлар кўрсатади;

янги мусиқий ва шеърий асарларни сотиб олади. Давлат буюртмаси шартларида янги концерт дастурлари яратади;

аудио дастурлар прокати, ёзуви, кўпайтирилиши ва сотуви шохобчаларини очади;

маданият ва мусиқа санъати соҳасида ахборотлар базасини яратади, хорижий ташкилотлар, вакилликлар ва фирмаларни республика бозори ҳақида хабардор қилади;

ижодий делегацияларни, ихтисослаштирилган туризм ташкилотларини айирбошлайди, товарлар ва хизматларни экспорт, импорт ва қайта экспорт қилади.



IV. "ЎЗБЕКНАВО"НИНГ МАБЛАҒЛАРИ


1. "Ўзбекнаво"нинг маблағлари:

бюджет ёки бошқа марказлаштирилган маблағлар;

ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия фаолиятидан тушган даромадлар;

ўз хўжалиги корхоналари ва муассасаларининг олган фойдасидан ажратмалари;

банкларнинг кредитлари, заём маблағлари;

қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ташкил топади.


2. "Ўзбекнаво" ўзига тегишли мол-мулк ва маблағлардан ўз қатнашчилари манфаатлари йўлида фойдаланади, республикада ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулкни қуриши ва реконструкция қилиши, сотиб олиши, ажратиши, ижарага олиши ва ижарага бериши, қонунга хилоф бўлмаган бошқа ишларни амалга ошириши мумкин.


3. "Ўзбекнаво" мустақил ва йиғма балансларга эга бўлади. Бирлашманинг мол-мулки мустақил балансда акс эттирилади.


4. "Ўзбекнаво" давлат корхоналари учун белгиланадиган қоидалар бўйича бухгалтерлик ҳисобини ташкил этади.



V. "ЎЗБЕКНАВО"НИНГ АЪЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


1. Юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланувчи, мазкур Низом, бошқа таъсис ҳужжатлари талабларини тан олувчи ва бажарувчи, бирлашма вазифаларига мувофиқ ва бошқа қатнашчиларнинг манфаатлари йўлида маданий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи маданият ва санъат ташкилотлари ва муассасалари, корхоналар ва бирлашмалар "Ўзбекнаво" қатнашчилари бўлишлари мумкин.


2. Қатнашчи ташкилотлар:

бирлашма ва бирлашма томонидан ташкил этилган корхоналар томонидан кўрсатиладиган хизматлардан шартнома асосида фойдаланиш;

ўз ривожланиши манфаатлари йўлида бирлашма ижодий, илмий-техник ишланмаларидан ва маҳсулотларидан устувор даражада фойдаланиш;

бирлашма томонидан амалга ошириладиган қўшма фаолият дастурларида қатнашиш;

ўз белгиланишида, идора бланкларида ва муҳрларида "Ўзбекнаво" эмблемасидан фойдаланиш;

тузилган шартномаларга мувофиқ бирлашма олдидаги мажбуриятларни сақлаган ҳолда камида олти ой олдин Бирлашма кенгашини хабардор қилиб бирлашмадан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.


3. "Ўзбекнаво" қатнашчиси:

Мазкур Низомга риоя қилишга;

бирлашманинг бошқа қатнашчилари билан келишилган қўшма фаолият шартларини бажаришга;

қўшма фаолият дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этишга мажбурдир.


4. Қатнашчи ташкилот:

"Ўзбекнаво" ёки унинг ҳар қандай қатнашчиси билан тузилган шартномаларни бажармаганлик учун ушбу шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб беради.

Бирлашма тўғрисидаги Низомни бажармаганлик учун қатнашчи ташкилот бирлашма таркибидан чиқарилиши мумкин.



VI. "ЎЗБЕКНАВО"НИ БОШҚАРИШ


1. Бирлашма раҳбари-ижрочи директори бошчилигидаги Дирекция бошқарувнинг ижро этувчи-тасарруф қилувчи органи ҳисобланади.

2. Кенгаш бирлашма бошқарувининг маслаҳатлашув органи ҳисобланади. Унга қатнашувчи ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлари, шунингдек, бирлашманинг бирлашма раҳбари-ижрочи директор ва бош бадиий раҳбари киради. Бирлашма раҳбари-ижрочи директор ва бош бадиий раҳбар Маданият ишлари вазирлиги тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасининг бирлашма раҳбари-ижрочи директори бирлашма Кенгашининг раиси ва Маданият ишлари вазирлиги ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

3. Бирлашма раҳбари-ижрочи директор ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ишчи аппаратини ташкил этади.

4. Бирлашма раҳбари-ижрочи директорнинг қарорлари буйруқлар билан расмийлаштирилади. Бирлашма томонидан ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек, ишчи аппарати учун, қатнашчи ташкилотлар учун эса уларга берилган ҳуқуқлар доирасида уларни бажариш мажбурийдир.

5. Бирлашма раҳбари-ижрочи директор дирекция ходимларини мустақил равишда ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 4-сон, 13-модда

































Время: 0.1408
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск