ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2007 й.

N 17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

СУДИ ПЛЕНУМИ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига "Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларидан келиб чиқиб ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келганлиги, ушбу масалалар бўйича Пленум томонидан тегишли тушунтиришлар берилганлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

2. Олий суд Пленумининг 1997 йил 22 августдаги "Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида"ги қарори:

а) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги "ўлим" деган сўзлар "умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Олий суд Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги "Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарори:

а) 2-банди биринчи хатбошиси "ЖПКнинг 242, 243-моддаларига" деган сўзлардан кейин "ва Олий суд Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги "Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида"ги қарорида кўрсатилган тушунтиришларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. Олий суд Пленумининг 2001 йил 2 ноябрдаги "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидағи кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини суд амалиётида қўллаш ҳақида"ги қарори:

а) 4-бандидаги "Ҳукм ижро қилингунга қадар маҳкум 60 ёшга тўлган бўлса, ўлим жазоси қонунда белгиланган тартибда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ўзгартирилади" деган жумла чиқарилсин;

б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "182, 184, 188, 189-моддалари" деган сўзлар "182, 184, 188, 189, 190-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўймча суд амалиёти тўғрисида"ги қарори:

а) 9-банди "қонуний вакилига" деган сўзларидан кейин "ЖПК 217-моддасининг биринчи қисмида белгиланган тартиб ва муддатда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

б) 14-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ўлим" деган сўз "умрбод озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 16-банди иккинчи хатбошиси "сўроқ қилинаётганда" деган сўзлардан кейин "қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи ҳал қилинаётган," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

г) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги "қарор" деган сўз "қарор (ажрим)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўлим" деган сўз "умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Олий суд Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги "Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалкёти тўғрисида"ги қарори:

а) преамбуланинг иккинчи хатбошисидаги "ўлим" деган сўз "умрбод озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 28-банди чиқарилсин.


7. Олий суд Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги "Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарори:

а) 30-банднинг биринчи хатбошисидаги "назорат" деган сўз чиқарилсин.

б) 30-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин.

"Назорат инстанцияси суди эса суд раиси ёки прокурорнинг протести асосида суд қарорларининг жазо тайинлаш қисмини бекор қилиб, жиноят ишини янгидан судда кўриб чиқиш учун юбориши мумкин".

в) 30-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

г) ўзбек тилидаги матнининг 30-банди учинчи хатбошиси "апелляция" сўзидан кейин "кассация, назорат" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги "Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида"ги қарори:

а) 19-бандидаги "(ЖКнинг 167-моддаси)" деган сўзлар "(ЖК 233-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Олий суд Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари ҳақида"ги қарори:

а) 9-бандидаги "МЖтК 186-1-моддаси ва" деган сўзлар чиқарилсин;

б) 15-бандидаги "(МЖтКнинг 186-1-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно)" деган сўзлар чиқарилсин.



Олий суд раиси                                                                       Б. Мустафаев


Пленум котиби, Олий суд судьяси                                         М.Ҳасанов























































Время: 0.3169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск