ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.2008 й. 2-сон "Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2008 й.

N 2



ФАХРИЙ УНВОНЛАР ЭГАЛАРИГА

ТЎЛОВЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, хўжалик юритувчи субъектлар фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорлари оширилиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун қўшимча маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминласинлар.


3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари, шунингдек хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектлар 2008 йил 1 январдан бошлаб белгиланган тартибга мувофиқ фахрий унвонлар эгаларига тўловлар амалга оширилиши ташкил этилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фахрий унвонлар учун гонорарлар ва қўшимча ҳақ миқдорларини ошириш тўғрисида" 1993 йил 7 июндаги 274-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 1-2-сон, 2-модда.











































Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск