язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар/ Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 03.01.2008 й. 1756-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 18.12.2007 й. 2007-65-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 3 январда 1756-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 18 декабрдаги

2007-65-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Молиявий ҳисоботлар ва солиқ

ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит

(электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг

телекоммуникация каналлари воситасида

тақдим этишнинг тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги, "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги "Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 157-сон қарорига мувофиқ молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини (бундан буён матнда электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи деб юритилади) алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишни ташкил этишнинг умумий тамойилларини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низомни амалда қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


электрон рақамли имзо (ЭРИ) - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИ ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИ очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;


ЭРИ ёпиқ калити эгаси - электрон рақамли имзони яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс;


ахборотни криптографик муҳофаза қилиш - криптографик алмаштириш алгоритмлари ёрдамида амалга ошириладиган ахборотнинг тўла-тўкислиги, қулайлиги ва маҳфийлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;


ЭРИ калитининг сертификати (имзо калити сертификати) - электрон рақамли имзонинг очиқ калити электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига Рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжат;


ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари (АКМВ) - ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун уни криптографик алмаштиришни амалга оширувчи аппарат, дастурий ва аппарат-дастурий воситалар;


ЭРИ воситалари - электрон ҳужжатда ЭРИ яратилишини, ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини, ЭРИнинг ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалар мажмуи;


ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази (бундан буён матнда Рўйхатга олиш маркази деб юритилади) - махсус ваколатли органда давлат рўйхатидан ўтган ва қонунчиликда назарда тутилган вазифаларни бажарадиган юридик шахсдир;


электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;


2. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этишда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

солиқ тўловчи - солиқ ҳисоботини жўнатувчи;

солиқ ҳисоботини қабул қилувчи ва уларга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органлари - солиқ ҳисоботини қабул қилувчи.


3. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этиш солиқ тўловчининг хоҳишига кўра ва унда зарур аппарат воситалари, шунингдек мос келадиган дастурий таъминот мавжуд бўлганда амалга оширилиши мумкин.


4. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботини қоғозда тақдим этиш тартиби сақланиб қолади. Бунда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этаётган солиқ тўловчи, солиқ органларига ушбу ҳисоботининг нусхасини қоғозда тақдим этмасдан, кейинги назорат учун қоғоздаги нусхаларини тайёрлаши ва ўзида тикиб қўйиши шарт.

Қоғоз кўринишдаги солиқ ҳисоботларига имзо чекувчи ваколатли шахс, электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботларига ҳам имзо чекиш ваколатига эга бўлиб, шу шахс ЭРИ калитининг эгаси ҳисобланади.

Ваколатли шахс томонидан имзо чекилмаган электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботлари қабул қилиниши мумкин эмас.


5. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этишда аппарат воситалар, шунингдек унга мос дастурий таъминот:

солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига жўнатиш учун солиқ ҳисоботини электрон кўринишда шакллантириш;

ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларидан фойдаланган ҳолда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда жўнатишда шифрлаш ва қабул қилиб олишда шифрдан ечиш;

ахборотни узатишда электрон рақамли имзони шакллантириш ва уни қабул қилиб олишда электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида текшириш;

электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини магнит (электрон, оптик) манбаларда ҳамда телекоммуникация каналлари орқали жўнатиш имкониятига эга бўлиши керак.


6. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этишга:

солиқ ҳисоботининг мажбурий реквизитлари мавжуд бўлганда;

электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботларида электрон рақамли имзо мавжуд бўлганда;

солиқ ҳисоботидаги маълумотларда хатоликлар мавжуд бўлмаганда рухсат берилади.


7. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботидаги ахборотларни муҳофаза қилиш мақсадида, ахборотни узатишда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини қўллайдилар.


8. Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этганда давлат солиқ хизмати органларининг дастурий-аппарат воситалари солиқ ҳисоботини автоматик тарзда қабул қилинишини ёки солиқ ҳисоботи нотўғри тузилганлиги ёки унда хатоликлар мавжудлиги сабабли қайтарилишини таъминлайди.

Солиқ ҳисоботининг нотўғри тузилганлиги ёки унда хатоликлар мавжудлиги сабабли қайтирилган ҳолатда солиқ органлари солиқ тўловчига бу ҳақда электрон кўринишда хабар беради.


9. Мазкур вақтинчалик низомда кўзда тутилган тартибда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этганда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда электрон кўринишда сақланишини таъминлайдилар.


10. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда сақлаш вақтида электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан солиқ ҳисоботининг қоғоз нусхаларини бериш ва улардан фойдалана олиш имкониятлари кўзда тутилган бўлиши лозим.


11. Солиқ ҳисоботининг электрон кўринишда сақланиш муддатлари қоғоздаги ҳисоботлар учун ўрнатилган муддатлардан кам бўлмаслиги лозим.



II. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ


12. Солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни топшириш учун белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этади.


13. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини қабул қилиб олиш вақтида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг дастурий-аппарат воситалари мазкур ҳисоботни қабул қилиб олганлиги тўғрисида, қабул қилиб олинган санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда, автоматик тарзда тасдиқланишни таъминлайди.

Солиқ ҳисоботи алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда тақдим этилган ҳолатда, солиқ органлари солиқ ҳисоботини қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатни қоғозда тақдим этишади.


14. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи, агар у бевосита солиқ тўловчи томонидан жўнатилган бўлса, жўнатилган деб ҳисобланади.


15. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи жўнатувчисининг электрон манзилидан жўнатиш санаси ва вақти солиқ қабул қилиб олувчисининг электрон манзилидан қабул олинганлиги тўғрисида тасдиқнома келганда солиқ ҳисоботини тақдим этиш санаси ва вақти ҳисобланади.


16. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини қабул қилиб олувчисининг электрон манзилига солиқ ҳисоботи келиб тушган сана ва вақт электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи қабул қилиб олинган сана ва вақт ҳисобланади.


17. Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини жўнатиш ва қабул қилиб олиш санаси ва вақти Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг дастурий-аппарат воситалари орқали автоматик тарзда қайд қилинади.

Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда тақдим этилган ҳолатда, солиқ ҳисоботини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбадан қабул қилиб олувчининг электрон манзилига ўтказиш санаси ва вақти солиқ ҳисоботини қабул қилиб олиш санаси ва вақти ҳисобланади.



III. СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ЖЎНАТИШДА

АХБОРОТНИ КРИПТОГРАФИК МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВОСИТАСИ ВА ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ

ИМЗОДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ


18. Электрон рақамли имзо воситалари ва ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини тарқатиш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда, Рўйхатга олиш маркази лицензиясига амал қилиш шартларига ҳамда электрон рақамли имзо воситалари ва ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар техник ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, Рўйхатга олиш маркази ёки унинг жойлардаги ҳамкорлари (агентлари) томонидан ташкил этилади.

19. Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини олиш, узатиш ва фойдаланишга фақат электрон рақамли имзо калити сертификатининг эгасига рухсат берилади.



IV. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


20. Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этувчи солиқ тўловчи солиқ ҳисоботидаги маълумотларнинг ўз вақтида, тўла ва ишончли тақдим этилишига жавобгар ҳисобланади.


21. Солиқ ҳисоботини қабул қилувчи ва унга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари кейинги фойдаланиш учун қабул қилиниб олинаётган ахборотга ўз вақтида ишлов берилишига шахсан жавобгардирлар.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 1-2-сон, 3-модда.