ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /Молия вазирининг 20.12.2007 й. 109-сон "Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.01.2008 й. 177-4-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.01.2008 й.
N 177-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
20.12.2007 й.
N 109
БУЙРУҒИ
Бюджет муассасалари ва ташкилотлари
ходимларини моддий рағбатлантиришнинг
махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
ҳақида
(2008 йил 21 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 апрелдаги ПФ-3730-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда Республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида" 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 114-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан 1995 йил 8 сентябрда 98-сон буйруқ билан тасдиқланган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга (1995 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 177 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 6-сон, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 77-модда, 2007 й., 19-20-сон, 209-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Молия вазири Р. Азимов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 1-2-сон, 9-модда.