язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ ҳисоботи. Солиқ ҳисоботи шакллари/ Молия вазирлигининг 111-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-66-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 29.12.2007 й. Қарори (АВ томонидан 21.01.2008 й. 1760-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2008 й.

N 1760

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2007 й.

N 111


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2007 й.

N 2007-66


ҚАРОРИ



Солиқ ҳисоботининг шаклларини

тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 31 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Қуйидаги солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 1-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2-иловага мувофиқ;

қўшилган қиймат солиғи бўйича 3-иловага мувофиқ;

акциз солиғи бўйича 4-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича 5-иловага мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 6-иловага мувофиқ;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 7-иловага мувофиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 8-иловага мувофиқ;

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича 9-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ бўйича 10-иловага мувофиқ;

ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 11-иловага мувофиқ;

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 12-иловага мувофиқ;

бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 13-иловага мувофиқ;

давлат божи бўйича 14-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови бўйича 15-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи бўйича 16-иловага мувофиқ;

қатъий белгиланган солиқ бўйича 17-иловага мувофиқ;

бозорлар бўйича 18-иловага мувофиқ;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича 19-иловага мувофиқ.

2. 2007 йил учун солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар 2007 йилда амалда бўлган тартиб ва шаклларда тақдим этилади.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

         

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 15-модда.