Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Внимание!

NB! Мазкур Низом ЎзР Президентининг 05.01.2011 й. ПФ-4262-сон Фармонининг 2-бандига мувофик амалда 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўкотган


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 26.02.1999 й. ПФ-2240-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1999 йил 26 февралдаги

ПФ-2240-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида

паспорт тизими тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом паспорт бериш ва ундан фойдаланиш, қайд этиш, рўйхатдан чиқариш тартибини, шунингдек паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати қонун билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан айрим минтақаларда прописканинг бошқача тартиби жорий этилиши мумкин.

2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган барча фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга бўлишлари шарт. Ҳарбий хизматчилар бундай паспортсиз яшайдилар. Ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ҳарбий хизматчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳужжатлар асосида яшайдилар. Ушбу Низом нормалари хорижий фуқаролардипломатик, консуллик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига тадбиқ этилмайди, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши халқаро ҳуқуқ нормалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.


3. Паспорт хорижга жўнаб кетиш чоғида ҳам амал қилади. Хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


4. "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти:

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган фуқароларига;

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган шахсларга;

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари беради.

Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшайдиган фуқароларига, шунингдек "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Конунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилади.


6. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти бутун Ўзбекистон Республикасида ягона намунада ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса, қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади ва 32 бетдан иборат бўлади.


7. Паспортга ўзбек, рус ва инглиз тилларида (Қорақалпоғистон Республикасида эса - қорақалпоқ тилида ҳам) фуқаронинг шахси тўғрисида қуйидаги маълумотлар ёзилади:

- фамилияси, исми, отасининг исми;

- туғилган йили, куни, ойи;

- туғилган жойи;

- миллати;

- жинси;

- шахс ўхшашлигини аниқлаш рақами.

Паспортга фуқаронинг миллати тўғрисидаги ёзув унинг ота-онаси миллатига қараб киритилади. Агар фуқаронинг ота-онаси турли миллатга мансуб бўлса, биринчи марта паспорт берилаётганда паспорт олувчининг истагига кўра отаси ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик миллат тўғрисидаги ёзув фуқаронинг ёзма аризасига мувофиқ отаси ёки онасининг миллатига алмаштирилиши мумкин, аммо фақат бир марта ўзгартирилади.

Паспортда унинг эгасининг имзоси, паспорт берган масъул шахс имзоси бўлиши, шунингдек паспорт берилган вақт ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим. Шунингдек паспортга:

- балоғатга етмаган болаларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, куни, ойи;

- ҳарбий хизматга муносабати тўғрисидаги;

- никоҳдан ўтиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги;

- паспорт эгасининг яшайдиган ва доимий қайд этилган жойи ҳақидаги;

- вақтинча қайд этилгани тўғрисидаги;

- чет элга чиқиш учун рухсатнома ҳақидаги;

- хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги маълумотлар ёзилади.

Фуқароларнинг розилиги билан уларнинг паспортига паспорт эгаларининг қони гуруҳи ва резуси тўғрисидаги белгилар қўйилади. Фуқаронинг паспортига ушбу Низомда кўзда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.


8. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига ёзувларни:

- ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотларни -ички ишлар органлари (хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги ёзувдан ҳамда паспорт эгаларининг кони гуруҳи ва резуси тўғрисидаги белгилардан ташқари);

- ҳарбий хизматга муносабати ҳақидаги маълумотларни -мудофаа ишлари органлари, паспорт алмаштирилган ҳолларда эса - ички ишлар органлари ҳам;

- никоҳни қайд этиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ёзувларни - фуқаролик ҳолатини қайд этиш органлари, паспорт алмаштирилган ҳолларда эса - ички ишлар органлари ҳам;

- паспортнинг амал қилиш муддати, шунингдек паспорт эгаси билан бирга жўнаб кетаётган унинг балоғатга етмаган болалари тўғрисидаги ёзувларни - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари;

- хорижий давлатларга кириш учун визалар тўғрисидаги ёзувни - хорижий мамлакатларнинг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;

- қон гуруҳи ва резуси ҳақидаги белгини - соғлиқни сақлаш муассасалари киритади.


9. 16 ёшга тўлган шахсга ички ишлар органлари томонидан паспорт берилади ва у 25 ёшга тўлгунига қадар ҳақиқий ҳисобланади.

Фуқаролар 25 ёшга ва 45 ёшга тўлганда ички ишлар органлари уларга янги паспорт беради, унга олдинги паспортдаги маълумотларнинг янги паспорт бериш вақтида ҳақиқий бўлганларининг ҳаммаси киритилади.

45 ёшга тўлган фуқаролар паспортининг амал қилиш муддати чекланмайди.

Паспорт унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.


10. Қуйидагилар паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини таъминлаш учун масъулдирлар:

- ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва ўқув юртларининг, меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатларнинг, қариялар ва ногиронлар уйлари ва бошқа шундай муассасаларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари;

- хусусийлаштирилган уй эгалари ва шахсий мулк ҳуқуқи билан уйларга эгалик қилувчи шахслар.


11. Паспорт тизими қоидалари бажарилишини ички ишлар органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари назорат қиладилар.



II. ПАСПОРТ БЕРИШ ВА УНДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


12. Паспорт олиш учун фуқаро истиқомат жойидаги ички ишлар органига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига қуйидагиларни тақдим этади:

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

-туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (паспортни биринчи марта олиш чоғида);

- илгари олинган паспорт;

- 35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосурат.


13. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олиш чоғида илгари олган паспортини доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органига, хорижда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эса Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхонаси га ёки консуллик муассасасига топширишга мажбурдир.

Паспортни фуқаролар истиқомат жойидаги ички ишлар органлари, ёхуд Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари беради ва алмаштиради.


14. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан бўшатилган ҳарбий хизматчиларга паспорт ҳарбий билет ва шахсий гувоҳнома асосида берилиши мумкин.


15. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган шахсларга паспортлар ички ишлар органлари томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилади.


16. Қуйидаги ҳолларда паспорт алмаштирилади:

- паспортнинг амал қилиш муддати тугаганда;

- фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;

- миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда;

- ёзувлардаги чалкашлик аниқланганда;

- виза ва алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда;

- фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.

Паспортни алмаштириш учун ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.

Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, миллатини, туғилган йилини ўзгартиш ёки ёзувдаги чалкашликка аниқлик киритиш мақсадида паспортни алмаштириш учун шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.


17. Фуқаро тегишли ёшга тўлгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исмини, туғилган йили ва миллатини ўзгартирган, ёзувдаги чалкашлик аниқланган ва паспорт фойдаланиш учун яроқсиз бўлгандан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай, паспорт аниқ муддатга берилган ҳолларда эса - паспортнинг амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб уч кун муддатда паспорт олиш ёки уни алмаштириш учун ҳужжатларни ва фотосуратларни тақдим этиши керак. Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижга жўнаб кетадиган тақдирда, агар паспортнинг амал қилиш муддати олти ойдан камроқни ёки кириш визасидаги муддатни ташкил этса, паспорт алмаштирилиши мумкин.


18. Ички ишлар органлари ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасаси томонидан алмаштириш тарзида ёки йўқолган паспорт ўрнига бериладиган паспортга ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотлар киритилиши керак.


19. Паспорт бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси /бож/ олинади. Тула давлат таъминотида бўлган шахслар пошлина тўлашдан озод қилинади.


20. Фуқаро паспортни авайлаб асраши шарт. Паспорт йўқолгани ҳақида фуқаро доимий қайд этилган жойидаги ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига дарҳол хабар қилиши лозим. Улар эса фуқаронинг аризасига биноан белгиланган намунадаги маълумотнома беради. Маълумотнома шаклини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги белгилайди.

Фуқаро паспортини йўқотган тақдирда унга ушбу Низомда белгиланган тартибда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт берилади.


21. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан шахс паспортини ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.

Фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилганда уларнинг паспортлари хизматни ўташ даврида сақлаш учун хизматга чақирилиш жойидаги мудофаа ишлари органларига, ҳарбий ўқув юртларига қабул қилинганда эса, кейин ички ишлар органларига йўқ қилишга юбориш учун шу ўқув юртига топширилади.

Вафот этганларнинг паспортлари фуқаролик ҳолатини қайд этиш органларига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг марҳум борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилади, улар эса ўлим рўйхатга олинганидан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай марҳумнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида охирги истиқомат жойидаги ички ишлар органларига белгиланган тартибда йўқ қилиш учун юборади.

Топиб олинган паспорт ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассассига топширилиши лозим.


22. Қамоққа олинган, шунингдек озодликдан маҳрумликка, қамоқ жазосига маҳкум этилган шахслар паспорти суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Қамоқдан озод қилингандан ёки жазони ўтаб бўлганидан сўнг паспорт эгасига қайтарилади.


23. Ушбу Низомнинг 22-бандида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олиб қўйиш, шунингдек паспортни гаровга ёки бошқа мажбуриятларни таъминлаш мақсадида қолдириш ва олиб қолиш тақиқланади.


24. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомни амалга ошириш учун зарур штамплар ва бланкаларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.


25. Паспорт олишга ариза бланкалари ва Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомни амалга оширишда зарур бўлган бошқа бланкалар учун давлат пошлинаси олинмайди.



III. ҚАЙД ЭТИШ, РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ


26. Фуқароларни қайд этиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги муайян истиқомат жойида шахснинг доимий ёки вақтинча яшаб туриши фактини ички ишлар органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олишдир.


27. Шахс муайян истиқомат жойида доимий яшаш ниятида бўлган ҳолларда доимий қайд этиш амалга оширилади.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий қайд этиш ҳуқуқига эгадирлар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

- хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар ушбу тоифадаги шахсларда Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда яшаш учун берилган гувоҳномалари мавжуд бўлган тақдирда.


28. Вақтинча қайд этиш шахснинг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача даврдаги вақтинча қайд этиш фуқарони доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан кўпроқ муддатга вақтинча қайд этиш шахсни доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча қайд этилиши лозим;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бир жойдан иккинчи жойга вақтинча яшаш учун келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

- МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари;

- МДҲга аъзо давлатлардан фуқаролиги тўғрисида белгиси бўлмаган собиқ СССР паспортлари билан келган шахслар;

- Ўзбекистон Республикасига кириш визалари билан келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.


29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бир жойидан иккинчи жойига олти ойгача муддат билан вақтинча яшаш учун келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқишни расмийлаштирмаган ҳолда вақтинча қайд этиладилар ва бунда паспортларга қайд этиш штампи қўйилади.


30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа жойга олти ойдан кўпроқ муддатга вақтинча яшаш учун жўнаб кетадиган (хизмат сафарларига, таътилларга, дала ховлига, дам олиш ёки даволанишга кетадиганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатдан чиқишлари ва вақтинча турадиган жойда қайд этилишлари шарт.


31. Қайд этиш ва рўйхатдан чиқариш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади, бу орган ҳар ҳафтада одамларнинг жўнаб кетиши ва келиши тўғрисидаги варақларни ҳудуд бўйича Манзил-маълумотнома бюросига юбориб туриши шарт. Мулкчилик шаклидан қатъи назар меҳмонхоналарнинг, даволаш муассасаларининг, санаторийлар ва дам олиш уйларининг масъул шахслари қайд этилиши лозим бўлган жойлашган шахсларнинг сўровнома-аризаларини ҳисобга олиш учун ҳар ҳафтада ўзи жойлашган ҳудуд бўйича Манзил-маълумотнома бюросига юборишлари шарт.

32. Доимий ва вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий ёки вақтинча истиқомат жойида қуйидагиларни тақдим этадилар:

- белгиланган шаклдаги ариза;

- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;

- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома - 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва ҳомийлардан) алоҳида яшовчи шахслар учун;

- ҳарбий билет ёки шахсий гувоҳнома - казармалардан, кемалардан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар учун;

- давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

16 ёшга тўлмаган, ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни қайд этиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бўйича, улар тўғрисидаги маълумотларни уй дафтарларига (қайд этиш варақчаларига) киритиш йўли билан амалга оширилади.

МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасига вақтинча яшаш учун МДҲга аъзо давлатлардан келган шахслар ички ишлар органларига қуйидагиларни тақдим этадилар:

- белгиланган шаклдаги ариза;

- паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (офицернинг шахсий гувоҳномаси);

- давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча қайд этиш учун қуйидагиларни тақдим этадилар:

- белгиланган шаклдаги ариза;

- миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси;

- Ўзбекистон Республикасига кириш визаси;

- давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция;

- таклиф этувчининг ёзма аризаси.

Хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, МДҲга аъзо давлатлардан келган шахслар доимий қайд этиш учун:

- белгиланган шаклдаги аризани;

- Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномани;

- давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни тақдим этадилар.

Чегара ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларида қайд этиш учун ушбу ҳудудга кириш тўғрисида чегара ҳудудига жўнаб кетгунга қадар истиқомат жойида ички ишлар органидан белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.


33. Қайд этилиши лозим бўлган шахслар келган кундан бошлаб уч кун муддат ичида ҳужжатларни қайд этиш учун ички ишлар органларига топширишлари шарт.

Рўйхатдан чиқиш учун ҳужжатлар доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органлари томонидан расмийлаштирилади.


34. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқаролари, шунингдек белгиланган тартибда берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар уй-жой майдонининг қанчалигидан қатъи назар доимий қайд эттириш ҳуқуқига эгадирлар:

- эр-хотин - бир-бирининг уй-жой майдонига;

- балоғатга етмаган ва васийликдаги болалар - ота-оналари ва васийларининг уй-жой майдонига;

- ўз оилаларига эга бўлмаган ёки балоғатга етмаган болалари бўлган, аммо никоҳдан ўтмаган балоғатга етган фарзандлар - ота-оналарининг уй-жой майдонига;

- ота-оналар - фарзандларининг уй-жой майдонига;

- балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар - акаси, укаси, опаси, синглисининг уй-жой майдонига;

- илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар - олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;

- озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар - олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

- муддатли хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган ҳарбий хизматчилар - олдинги истиқомат жойига, ёки ота-онаси, ёхуд бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига;

- офицерлар таркибидан захирага ёки истеъфога бўшатилган шахслар, Қуролли Кучларнинг ва Миллий хавфсизлик хизматининг контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар вазирлигининг бошлиқлар ва оддий ходимлари сафида бўлган шахслар (оила аъзолари билан) - белгиланган тартибда уй-жой олгунга (сотиб олингунга) қадар қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига.

Ушбу бандда кўрсатилган тоифадаги шахслар билан бир қаторда қуйидагилар ҳам уй-жой майдони қанчалигидан қатъи назар вақтинча қайд эттириш ҳуқуқига эга:

- ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан бирга белгиланган тартибда уй-жой олгунга (сотиб олингунга) қадар муддатга бошқа шахслар ёки ҳарбий қисмнинг уй-жой майдонига ёхуд ҳарбий қисм, ҳарбий ўқув юрти ёки Мудофаа вазирлигининг, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг ўзга ташкилоти жойлашган ерга;

- академик лицейларнинг, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, ўқув юртларининг талабалари, катта илмий ходим-изланувчилар, ординаторлари, кадрларни тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш ёхуд малакасини ошириш курсларининг тингловчилари, шунингдек уларнинг оила аъзолари - ўқиш даврида ўқув юртлари ва идорларнинг, қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

- фаолияти доимий ҳаракат билан боғлиқ шахслар (кемалар экипажларининг аъзолари, геология ва қидирув партияларининг, экспедицияларнинг ходимлари ва шу кабилар) - иш даврида тегишли пароходчиликлар, бошқармалар, геология, қидирув партиялари ва экспедицияларнинг асосий базалари, қурилиш-монтаж, ишга тушириш - созлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар жойлашган манзилга.


35. Қайд этиш ва рўйхатдан чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси олинади.


36. МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари уларнинг шахсини ёки фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига визасиз кириш ва унда ҳаракат қилиб юриш ҳуқуқига эгадирлар.


37. Чегара ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг истиқомат жойини танлашида чеклашлар белгилаб қўйилади. Ушбу бандда кўзда тутилган чеклаш амал қиладиган жойларда қайд этиш рухсат берилмаган шахслар шу ерларда жойлашган корхоналарга, муассаса ва ташкилотларга ишга қабул қилиниши мумкин эмас ҳамда улар шу жойни етти кун мобайнида тарк этишлари лозим. Улар чиқиб кетишдан бўйин товлаган ҳолларда ички ишлар органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда чиқариб юбориладилар. Мазкур жойларда вақтинча бўлиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ республиканинг бошқа айрим минтақаларида аҳоли соғлиғини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу жойларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиши вақтинча чеклаб қўйилиши мумкин.


38. Хусусий уй-жой эгаси уй-жой майдони қанчалигидан қатъи назар оила аъзоларини ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун белгиланган тартибда берилган гувоҳномага эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қайд эттириш ҳуқуқига эгадир.

Хусусий мулк тарзида ўзига тегишли бир қанча уйнинг эгаси улардан фақат биттасига қайд этилиши мумкин.


39. Суднинг Ўзбекистон Республикаси фуқаросини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун белгиланган тартибда берилган гувоҳномага эга бўлган хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаб турган уйидан кўчириб юбориш ёки бундай уйлардан фойдаланиш ҳуқуқи ўз кучини йўқотгани ҳақидаги қарори қонуний кучга кириши муносабати билан уларнинг яшаш жойига қайд этилиши бекор қилиниши лозим.

Қайд этиш бошқа ҳолларда ҳам, қонунчиликда белгиланган суд тартибида бекор қилиниши мумкин.


40. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар мазкур шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукмлар қонуний кучга кирганидан сўнг рўйхатдан чиқарилади.


41. Вафот этганлар ўлим рўйхатга олингандан кейин қайд этишдан чиқарилади.


42. Қайд этиш (рўйхатдан чиқиш) учун лозим бўлган аризалар, уй дафтарлари, манзил варақаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайд этиш ва рўйхатдан чиқаришга тааллуқли бошқа ҳужжатларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.



IV. ПАСПОРТ ТИЗИМИ ҚОИДАЛАРИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


43. Фуқаролар:

- паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан қайд эттирмай яшаганлик учун, паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлик ҳамда паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланганлик, паспортни авайлаб сақламай уни йўқотганлик учун;

- паспорт тизими қоидаларига риоя қилинишига масъул бўлган шахслар фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, ёхуд қайд этмай яшашига йўл қўйгани учун, шунингдек фуқаролар ўзлари эгаллаб турган уй-жой биноларида паспортсиз шахсларнинг қайдсиз яшашига йўл қўйгани учун;

- мансабдор шахслар паспортсиз ёки паспорти ҳақиқий бўлмаган фуқароларни, шунингдек қайдсиз яшаётган фуқароларни ишга қабул қилгани учун;

- мансабдор шахслар фуқароларнинг паспортини қонунсиз олиб қўйгани ёки паспортни гаровга олиб қолгани учун;

- чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлиши вақтинча, чекланган жойларга кириш ёки унда яшаш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.














































Время: 0.1348
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск