ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт якунлари /

1998 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари Дастури (ВМ 1998 йил 2 мартдаги 90-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 2 мартдаги

90-сон қарорига

ИЛОВА



1998 йилда иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ


Т/р

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

чора-тадбирлари номи


Ҳужжат

лойиҳаси


Бажариш

муддати


Бажариш учун

масъуллар


I. МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК ВА ИҚТИСОДИЙ

ЎСИШ ШАРТЛАРИНИ САҚЛАШ

1.

Инфляцияга қарши чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:


Чора-тадбирлар мажмуи

Доимо

Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


- инфляциянинг ўртача ойлик даражаларини прогноз қилинаётган 1,7 фоизгача пасайтириш;





- мавсумий товарлар нархидаги жиддий тафовутларни бартараф этшп;






- инфляция жараёнларига ташқи омиллар таъсирини бартараф этиш учун самарали чора-тадбирлар кўриш.





2.

Умумий пул массаси ҳажмининг реал ўсиши сақланишини таъминлаш, бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш:


Чора-тадбирлар мажмуи

Доимо

Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Марказий банк, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


- ялпи ички маҳсулотни амалда ўстириш ва бюджет тақчиллиги миқдорини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3.1 фоиздан оширмаган ҳолда жорий йил давлат бюджетини бажариш;





- нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси белгиланган параметрларининг ва касса режаларининг бажарилишини ҳар чоракда бевосита назорат қилиш





3.

Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг 1998 йил учун тасдиқланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг (ЯИМ ҳажми ва суръати, тармоқларни ривожлантиришнинг синтетик кўрсаткичлари, давлат бюджетининг бажарилиши, пул-кредит соҳаси кўрсаткичлари) ўзгариши устидан доимий мониторингни жорий қилиш.


Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот

Ҳар чоракда

Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк

4.

Қуйидагилар учун сўмдаги маблағларни эркин муомаладаги валютага конвертация қилиш тартибини ишлаб чиқиш:


Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия қарори

II чорак

Ф. М. Муллажонов Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг валюта маблағларининг манбалари ва уларни тўлдириш захиралари бўйича ишчи гуруҳи раҳбари, Марказий банк, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


- инвестиция дастурида ва Ҳукумат қарорларида тасдиқланган лойиҳалар учун асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар харид қилиш учун;




- маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, шу жумладан, экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар учун;





- кичик ва ўрта бизнес учун асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар харид қилиш учун;





- истеъмол товарлари ва хизматлар харид қилиш учун;





- хорижий инвесторлар фойдасини репатриация қилиш учун.




5.

Инфляциянинг ўзгарувчи даражасини ва иқтисодиётни кредитлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаларининг мўътадил ўзгаришини таъминлаш. Қайта молиялаштириш ставкалари ўзгариши тўғрисидаги хабарларни матбуотда эълон қилиш.


Марказий банк материаллари

I чоракдан бошлаб доимо

Б. С. Ҳамидов Марказий банк, Молия вазирлиги

6.

Банк статистикаси кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш ва унинг махсус нашрларда эълон қилинишини таъминлаш.


Статистик ахборот

II чоракдан бошлаб ҳар чоракда

Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


7.

Ҳисобга олинмаган даромадларни аниқлаш ва нақд пул маблағларини банк оборотига жалб этиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш, унда аҳоли билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини кучайтириш, солиқ ва божхона ходимларини яшириб қолинган даромадларни аниқлаганликлари учун якка тартибда рағбатлантириш тартибини жорий этиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

II чорак

Б. С. Ҳамидов Марказий банк ва тижорат банклари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


8.

Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлари вариантларини ишлаб чиқиш.


Ривожлантириш дастури

III чорак

Б. С. Ҳамидов. Г. К. Саидова Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9.

"Давлат молиялари тўғрисида" Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси


II чорак

Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Молия вазирлиги


10.

"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Қонунга мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.


Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари


II чорак

Б. С. Ҳамидов Молия вазирлиги


11.

Қуйидагиларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш:


Норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Вазирлар Маҳкамасининг қарори

II чорак

Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Молия вазирлиги,



- Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида Низомни;



Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси



- маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сслиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомни.




12.

Давлат ўрта муддатли облигацияларини муомалага чиқариш тартиби тўғрисида таклифлар тайёрлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори


III чорак

Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Молия вазирлиги


13.

Бажарилмаган шартнома мажбуриятлари тўғрисидаги даъволар бўйича хўжалик судлари қабул қилган қарорларнинг бажарилиши жараёнини жадаллаштириш.


Чора-тадбирлар мажмуи


Доимо

Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Прокуратура


14.

Идораларга қарашли корхоналарда маҳсулотни етказиб бериш ва олиш юзасидан тузилган шартномалар бажарилиши мониторинги ҳамда эътироз-даъво фаолиятини амалга ошириш бўйича хизматлар ташкил этиш.


Чора-тадбирлар мажмуи

II чорак

Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳи, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар


II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

15.

2000 йилгача бўлган даврда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларини назарда тутиш:


Чора-тадбирлар дастури, Вазирлар Маҳкамасининг қарори

10 кун

И. Ҳ. Жўрабеков Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Шахсий ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси, вазирликлар ва идоралар


- барча мавжуд қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, уларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш;




- жамоа хўжаликларини пай асосидаги қишлоқ хўжалиги ширкатларига айлантириш:





- қишлоқ хўжалиги ширкатларида ички хўжалик муносабатларини такомиллаштириш;





- фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва давлат билан муносабатларини такомиллаштириш;





- деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, уларни қишлоқ хўжалиги ширкатлари, тайёрлов, суғурта ташкилотлари, юридик ва консалтинг фирмалари томонидан қўллаб-қувватлаш




16.

"Ер кодекси" (иккинчи ўқишда) лойиҳасини, "Қишлоқ хўжалиги ширкати тўғрисида", "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида" қонунлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Олий Мажлисга киритиш.


Қонун лойиҳаси

Март

Республика комиссияси, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси


17.

Пай асосидаги қишлоқ хўжалиги ширкатлари ташкил этиш учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

I чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги


18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 776-Ф-сон фармойишини бажариш мақсадида санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари мониторингини таъминлаш.


Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг ахбороти


Ҳар чоракда

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси


19.

Фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси тузилмасини такомиллаштириш ҳамда уларнинг ролини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

I чорак

Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


III. КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

20.

Кичик ва ўрта бнзнесга оид амалдаги барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта хатлаш ва бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.


Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

I чорак

Ў. Т. Султонов. В. А. Чжен, Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Адлия вазирлиги


21.

Ўзбекистон Республикасида ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини тайёрлаш.


Чора-тадбирлар дастури, Вазирлар Маҳкамасининг қарори

II чорак

Ў. Т. Султонов, В. А. Чжен,. Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар


IV. ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР АСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ

ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛИШИНИ КУЧАЙТИРИШ ВА ТЎЛОВ

БАЛАНСИНИНГ МУТАНОСИБЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

22.

Муфассал тўлов балансининг ҳар чоракда ишлаб чиқилишини таъминлаш. Тўлов балансининг мутаносиблигини ва барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифлар киритиш.


Тўлов баланси

Ҳар чоракда

Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, ТИАВ, Давлат божхона қўмитаси


23.

Хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор йўналишлари бўйича жалб этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, инвестиция жараёни қатнашчиларининг ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


Қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар

II чорак

Ў. Т. Султонов Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молня вазирлиги, Адлия вазирлиги


24.

Инвестиция дастури бажарилиши устидан доимий мониторингни таъминлаш.


Вазирлар Маҳкамасига ахборот

Ҳар чоракда

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар


25.

Қуйидаги алоҳида муҳим объектлар бўйича қурилишни ва қувватлар ишга туширилишини таъминлаш:






- ёқилғи-энергетика комплекси бўйича (Шўртан газ-кимё комплекси, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Хўжаобод ерости газ омбори, магистрал газ қувурлари, Толимаржон ва Сирдарё ГРЭСлари ва бошқалар);


Ишлар дастури

Тасдиқланган муддатларга мувофиқ

И. Ҳ. Жўрабеков "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси, Энергетика вазирлиги, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси



- кимё саноати бўйича (хлорат-магний дефолианти, полиамид-6, меламин, карбамид, альфа-целлюлоза, каустик ва кальцийланган сода, фосфоритлар ва бошқалар ишлаб чиқариш);


Ишлар дастури

Тасдиқланган муддатларга мувофиқ

И. Ҳ. Жўрабеков "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни



- рангли металлургмя бўйича (Навоий КМК, Олмалиқ КМК);


Ишлар дастури

Тасдиқланган муддатларга мувофиқ

"Қизилқумнодирметаллолтин" концерни, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Давлат геология қўмитаси



- машинасозлик комплекси бўйича (автомобиллар учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш, автобуслар, юк машиналари, ярим тиркамалар, аккумуляторлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ҳамда бутловчи ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш);


Ишлар дастури

Тасдиқланган муддатларга мувофиқ

"Ўзавтосаноат", "Ўзмашсаноат", "Ўзэлтехсаноат" уюшмалари, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси



- транспорт ва алоқа комплекси бўйича ("Тошкент", "Самарқанд", "Бухоро", "Урганч" аэропортлари, магистрал темирйўл ва автомобиль йўллари, Тошкент-Андижон-Ўш автомобиль йўлининг туннел участкаси, телекоммуникациялар ва шу кабиларни ривожлантириш);


Ишлар дастури

Тасдиқланган муддатларга мувофиқ

И. Ҳ. Жўрабеков "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзбекистон темир йўллари" компаниялари, "Ўзавтойўл" концерни, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги



- енгил ва озиқ-овқат саноати бўйича (тўқимачилик комплекслари, "Ўзқоғоз", Қанд-шакар заводи ва шу кабилар).


Ишлар дастури

Тасдиқланган муддатларга мувофиқ

И. Ҳ. Жўрабеков "Ўзбекенгилсаноат", "Озиқ-овқатсаноат" уюшмалари, "Ўзбекмебель" бирлашмаси


26.

Республиканинг ипакчилик тармоғини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, бунда ипак қурти уруғи заводларини, пилла етиштиришни ипак йигириш ҳамда товар маҳсулот сифатида ипак калаваларини шойи тўқиш фабрикаларига ва экспортга сотиш билан бирлаштиришни назарда тутиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

10 кун

М. З. Усмонов Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси


27.

"Ўзбекистон пахта толасини сертификациялаш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги қарор лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори


20 мартгача

И. Ҳ. Жўрабеков, ТИАВ, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси


28.

Пахта толасини ташиш ва унга ишлов бериш базаларини ташкил этиш бўйича Бухоро шаҳри тажрибаси асосида Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида мавжуд омборлар негизида худди шундай комплексларни ташкил этиш.


Ишлар дастури

I ярим йилликда

И. Ҳ. Жўрабеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, ТИАВ


29.

Жаҳон ва ички бозорда минерал ўғитларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда уларни сотиш учун республика ташқарисида омборлар, шу жумладан, консигнация омборлари ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори


20 мартгача

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси, ТИАВ


V. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

30.

Таълим тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (тасдиқланган рўйхат бўйича) ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.


Вазирлар Маҳкамасинииг қарори

март

А. А. Азизхўжаев Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси, Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси


31.

Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури биринчи босқичининг устувор вазифалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорлари пакетини амалга ошириш мониторингини таъминлаш.


Қарорларнинг бажарилиши тўғрисида ахборотлар

Тасдиқланган жадвал бўйича

А. А. Азизхўжаев Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси, Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси


32.

Хорижий мамлакатлар (Жанубий Корея, Германия, Малайзия, Япония, АҚШ) билан ҳукуматлараро битимлар асосида Ўзбекистон ёшларини касб-ҳунар таълими олиш ва ишлаш учун чет мамлакатларга юбориш дастурларини бажаришни давом эттириш.


Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, Ҳукуматлараро битимлар


Йил давомида

Меҳнат вазирлиги


VI. ФОНД БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИҚТИСОДИЁТ

ТАРМОҚЛАРИДА ТАРКИБИЙ ЎЗГАРТИРИШЛАР

33.

Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини дастлабки жойлаштиришни ниҳоясига етказиш, истиқболли инвестиция лойиҳаларига, хусусийлаштирилган корхоналар ишлаб чиқаришини ва маҳсулотини янгилашга акцияларни иккиламчи жойлаштириш йўли билан ватанимиз ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


Тадбирлар

1 ой

В. А. Чжен, Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Марказий банк


34.

"Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолияти тўғрисида" Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

IV чорак

В. А. Чжен, Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги


35.

Электротехника ва машинасозлик тармоқлари ҳамда кимё саноатининг акциялар пакетида давлат улуши 26 фоиздан кам бўлмаган корхоналари негизида акциядорлик компаниялари ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

II чорак

В. А. Чжен, Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, "Ўзэлтехсаноат", "Ўзкимёсаноат", "Ўзмашсаноат"


36.

Табиий монополиялар соҳаларида таркибий ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасига таклифлар

II чорак

В. А. Чжен, Г. К. Саидова

Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги


37.

Товарлар, ишлар ва хизматларни давлат томонидан харид қилиш тизими ва тартибини шакллантириш.


Қонун лойиҳаси, Вазирлар Маҳкамаси қарори

II чорак

Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова

Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди


VII. ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ

38.

Оила манфаатларини таъминлаш Давлат дастурининг амалга оширилиши доимий мониторингини олиб бориш


Таҳлилий материаллар

Ҳар чоракда

Д. М. Ғуломова, Г. К. Саидова

Республика комиссияси, Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари


39.

Қишлоқ жойларда саноат ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринлари яратишнинг 1998-1999 йиллар учун минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


Минтақавий дастурлар

I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар


40.

"Ўзуйжойжамғармабанк" линияси бўйича 2,9 минг квартиранинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш.


Чора-тадбирлар комплекси

Йил давомида

Р. Р. Юнусов

"Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси, "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси, "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси, "Ўзагроқурилиш" бирлашмаси, "Ўзжамоақурилиш" уюшмаси, "Ўзсувқурилиш", "Гидроэнергоқурилиш", "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси


41.

Аҳолига уй-жой-коммунал хизмати кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Март

И. Ҳ. Жўрабеков Бозор иқтисодиёти шароитларида коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш республика комиссияси


42.

"Реклама тўғрисида" Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

I чорак

А. А. Азизхўжаев "Ўзтелерадио" компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўздавстандарт" маркази, Адлия вазирлиги


43.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

I чорак

М. З. Усмонов

Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси




Время: 0.2130
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск