Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

Божхона транзит режими тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.12.1998 й. 577-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 24.11.1998 й. Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.1998 й.

N 577




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

24.11.1998 й.



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Божхона транзит режими тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-содда) мувофиқ, товарларни транзит режими остида ўтказиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Транзит - божхона режими бўлиб, унга кўра товарлар Ўзбекистон Республикасининг иккита божхона органи ўртасида, шу жумладан, хорижий давлат ҳудуди орқали божхона назорати остида ўтказилади, бунда божхона божлари, солиқлар ундирилмайди, шунингдек, товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди.

Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


божхона жўнатиш органи - божхона органи бўлиб, ундатоварлар божхона транзит режимида ўтказила бошланади;


божхона манзил органи - божхона органи бўлиб, унда товарларни божхона транзит режимида ўтказиш тугалланади;


транзит товари - божхона транзит режимида божхона ҳудуди орқали ўтказиладиган товар;


оралиқ божхона органи - божхона органи бўлиб, унда транзит товарлар билан юк операциялари ҳудуд фаолиятида амалга оширилади;

товарларни етказиб беришни назорат қилиш ҳужжати - товарлар етказиб берилишини назорат қилиш мақсадида божхона органи томонидан расмийлаштирилган, юк етказиб берилишини назорат қилиш дафтарчаси ёки ХЙТ (халқаро йўл ташувлари) дафтарчаси;

ташувчи - амалда товарларни ўтказувчи шахс ёхуд транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс;


оғир вазнли ва жуда катта ҳажмли товарлар - ҳар қандай оғир ёки йирик ўлчамдаги буюмлар бўлиб, улар одатда оғирлиги, ҳажми ёки турига кўра ёпиқ транспорт воситасида ёки ёпиқ контейнерда ташилмайди;

махсус юклар - қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, хавфли юклар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши давлат назорати остида бўлган ашёлар;

хавфли юклар - ядро материаллари, органик ва ноорганик заҳарли, токсинли, тез алангаланадиган, портлаш хавфи бўлган моддалар ва прекурсорлар, бошқа моддалар ва уларнинг чиқиндилари;

қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк - турли хил қуролларнинг ва уларни жанговар қўллашни таъминловчи воситаларнинг мажмуалари, ўқ-дорилар ва уларнинг таркибий қисмлари, қуролли кучларни жиҳозлашга мўлжалланган бошқа техник воситалар ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун махсус ускуналар;

транспорт ҳужжатлари  транспорт юкхати, коносамент ёки унга мувофиқ товарларни халқаро ташиш ва (ёки) уларни божхона назорати остида Ўзбекистон Республикаси божхона худуди орқали ташиш амалга ошириладиган товарларни ташиш бўйича шартнома ёки бошқа шартнома тузилганлигини тасдиқловчи бошқа юк ҳужжатлари.

2. Товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди бўйлаб транзит режимида ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, ҳар қандай йўллар ва йўналишлар бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юк ва ҳарбий контингентларни ташиш Ўзбекистон Республикасининг "Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2001 й. 5-сон, 82-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом билан тиртибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали алкоголли ва тамаки маҳсулотларини транзит олиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 октябрдаги ПҚ-703-сон “Акциз солиғига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 40-сон, 415-модда) талабларига мувофиқ амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали транзит қилиш тақиқланган товарлар рўйхати амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулклар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган.


II. ТОВАРЛАРНИ ТРАНЗИТ БОЖХОНА РЕЖИМИ

...
Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск