язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Автомобилсозлик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2008 й. ПҚ-800-сон "Хорижий инвестициялар иштирокида "Женерал Моторс Ўзбекистон" корхонасини барпо этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2008 й.

N ПҚ-800



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ИШТИРОКИДА "ЖЕНЕРАЛ МОТОРС

ЎЗБЕКИСТОН" КОРХОНАСИНИ БАРПО

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республика автомобиль саноатини янада барқарор ривожлантириш, уни жаҳонда етакчи авто ишлаб чиқарувчиларнинг бири билан интеграциялаш, ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг замонавий технологияларини татбиқ этиш, янги замонавий, жаҳон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган автомобиллар моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини янгилаш ҳамда кенгайтириш, уларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, ички ва ташқи бозорларда сотув ҳажмлари ўсишини таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзавтосаноат" АК, "ЎзДЭУавто" ЁАЖ, "Женерал Моторс" (АҚШ) корпорацияси ва "Женерал Моторс Дэу Авто энд Технолоджи" (Жанубий Корея) компанияси томонидан 2007 йил 8 октябрда "ЎзДЭУавто" ЁАЖ негизида хорижий инвестициялар иштирокида устав капитали рўйхатга олиш кунида эквиваленти 266,7 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Женерал Моторс Ўзбекистон" корхонасини барпо этиш тўғрисида Битим имзоланди.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан "Женерал Моторс" корпорацияси, "Женерал Моторс Интернейшнл Холдингс" компанияси билан тузилган, "Женерал Моторс" корпорациясининг "ЎзДЭУавто" ЁАЖ устав капиталига кириш масалаларини тартибга соладиган, хорижий инвесторларнинг аниқ мажбуриятларини ҳамда ташкил этилаётган корхонага Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кўрсатиладиган давлат мададига оид чора-тадбирларни акс эттирадиган Инвестиция битими тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги "Ўзавтосаноат" АК билан биргаликда тузилган Инвестиция битимига мувофиқ хорижий инвесторлар ўз зиммасига олган мажбуриятларини сўзсиз бажаришлари устидан назоратни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"ЎзДЭУавто" ЁАЖнинг қўшимча акциялар чиқарилиши рўйхатга олинган кунда умумий суммаси 66,7 млн. АҚШ доллари эквивалентида, оддий номланган акцияларни, миллий валютада деноминация қилинган, бир акциянинг номинал нархи 10 АҚШ доллари эквивалентидаги 6 666 668 дона миқдорида қўшимча акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказсин;

компания Кенгаши қарорларига мувофиқ, компания устав фонди миқдори оширилиши муносабати билан, "Ўзавтосаноат" АК акциялари эмиссияси проспектига ўзгаришлар киритилишини, рўйхатга олиш йиғимлари ундирилмасдан рўйхатга олсин.


7. "Ўзавтосаноат" АК 2005 - 2007 йиллар якунлари бўйича шаклланган, тақсимланмаган фойда ҳисобидан қўшилган, "ЎзДЭУавто" ЁАЖдан олинадиган дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.


8. Қуйидагилар:

"ДжиЭм Ўзбекистон" АЖ, "Ўзавтосаноат" АЖ, шунингдек, "ДжиЭм Ўзбекистон" АЖ автомобилларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган технологик жиҳозлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар томонидан 1-иловадаги* рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари); (ЎзР Президентининг 27.06.2019 й. ПФ-5755-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖнинг хорижий ходимлари мазкур корхонадаги хизмат доирасида оладиган даромадлари даромад солиғи тўлашдан;

"Женерал Моторс" корпорацияси, "Женерал Моторс Интернейшнл Холдингс" компанияси ва унинг ҳуқуқий ворислари "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ томонидан тўланадиган, дивиденд тарзида олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғи тўлашдан 5 йил муддатга озод этилсин.

Белгилансинки, "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ 2-иловага* мувофиқ жадвал бўйича янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган пайтдан бошлаб ушбу қарор билан жорий этилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 31 декабрида тугаши билан яна беш йиллик муддатга узайтирилади.

Белгилаб қўйилсинки, "Женерал Моторс Ўзбекистон" ёпиқ акциядорлик жамияти расмий дилерларининг автомобилларни таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш, жумладан ушбу хизматларни кўрсатиш вақтида ўрнатиладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларнинг нархлари, шунингдек эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларни уларнинг савдо тармоқлари орқали сотиш қўшилган қиймат солиғисиз амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ талабномаларига кўра, мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ талабномаларига кўра, хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар бериш, шунингдек муваққат яшаш жойида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминласин, улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини, шунингдек унинг буюртманомаларига кўра - хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар тақдим этилиши (муддати узайтирилиши)ни таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.

**) 2-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 37-модда.