язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Енгил саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.2008 й. ПҚ-798-сон "Бухоротекс" ОАЖни модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2008 й.

N ПҚ-798



"БУХОРОТЕКС" ОАЖНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТЕХНИКАВИЙ ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Бухоротекс" ОАЖ ишлаб чиқариш майдонларини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш жараёнига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида:


1. Таъкидлаб ўтилсинки, Бухоро вилояти хўжалик судининг 2007 йил 3 августдаги қарори билан "Бухоротекс" ОАЖ банкрот деб эътироф этилди.

"Бухоротекс" ОАЖ кредиторлари йиғилишининг Бухоро шаҳридаги "Бухоротекс" ОАЖ 1-сонли йигирув-тўқув фабрикасининг бинолар ва иншоотлардан иборат мулкий комплексини, "ДЭУ Интернейшнл" (Корея Республикаси) компаниясига сотиш, унинг негизида пахта толасини қайта ишлаш бўйича хорижий корхона бунёд этиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, "ДЭУ Интернейшнл" компанияси ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олди:

"Бухоротекс" ОАЖ 1-сонли йигирув-тўқув фабрикасининг умумий миқдори 7 млрд. сўмлик мулкий комплексини 10 йил муддат ичида 1-иловадаги* жадвалга мувофиқ тўлаб бориш шарти билан сотиб олишни таъминлаш;

мазкур фабрика негизида янги замонавий ускуналар билан жиҳозланган, қуввати йилига 19,5 минг тонна пахта толасини қайта ишлайдиган корхонани барпо этиш учун, 2-иловадаги* жадвалга мувофиқ, 43 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспортга етказиб бериш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда хорижий инвесторнинг мажбуриятлари ва уларнинг бажарилиш жадвали аниқ акс эттирилган ҳолда "Бухоротекс" ОАЖ 1-сонли йигирув-тўқув фабрикасининг мулкий комплекси сотилиши юзасидан шартнома тузишда "Бухоротекс" ОАЖни тугатиш бошқарувчисига кўмаклашсин;

хорижий инвестор ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини албатта бажариши устидан қатъий назоратни таъминласин.


4. Маҳфий.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони 1-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар "Бухоротекс" ОАЖ 1-сонли йигирув-тўқув фабрикаси негизида "ДЭУ Интернейшнл" компанияси томонидан ташкил этилаётган янги хорижий корхонага тадбиқ этилсин.


6. "Бухоротекс" ОАЖнинг 1-сонли йигирув-тўқув фабрикаси негизида янгиттан ташкил этилаётган хорижий корхона ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун келтирадиган технологик ускуна, эҳтиёт қисм, техник жиҳоз, бутловчи буюмлар, материаллар ва бошқа моддий ресурслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.