язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари. Давлат тили/ Ўзбекистон Республикасининг 21.12.1995 й. 167-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

21.12.1995 й.

N 167-I



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ

ТИЛИ ҲАҚИДА"ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Давлат тилини изчил жорий этиш жараёнини такомиллаштириш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мукаммал ўтилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 26-28, 453-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., N 12, 257-модда