ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2008 й. ПҚ-820-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.03.2008 й.
N ПҚ-820
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИГА РАСМИЙ
ТАШРИФИ ЧОҒИДА ЭРИШИЛГАН КЕЛИШУВЛАРНИ
АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ИККИ ТОМОНЛАМА
ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
2008 йил 17-18 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига Расмий ташрифи чоғида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро ҳамда идоралараро битимларни тўлақонли ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига Расмий ташрифи чоғида имзоланган битим ва эришилган келишувларни амалга ошириш Тадбирлари дастури 1-иловага* мувофиқ;
Бирлашган Араб Амирликлари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик доирасида амалга ошириш учун ишлаб чиқилаётган лойиҳалар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ушбу қарор иловаларида кўрсатилган вазирликлар ва идоралар, масъул ижрочилар Бирлашган Араб Амирликлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тасдиқланган тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Расмий ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар ва битимлар ижроси, ушбу қарор билан тасдиқланган Тадбирлар дастурида назарда тутилган аниқ тадбирларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири В.И. Норов зиммаларига юклансин.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ҳар чоракда ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президеити И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.