язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2008 й. 62-сон "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасининг уставини ва "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасининг кузатувчи кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2008 й.

N 62



"НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ

КОМБИНАТИ" ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ

УСТАВИНИ ВА "НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ

КОМБИНАТИ" ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ

КУЗАТУВЧИ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонасининг Кузатувчи кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 3 мартдаги ПҚ-809-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонасининг Устави 1-иловага мувофиқ;

"Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонасининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Навоий кон-металлургия комбинати бир ой муддатда:

Уставни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;

ўзининг ички ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 103-модда.