язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар/ Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенция ва тавсиялари/ Меҳнат муносабатларида инсон ҳуқуқлари/ Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-Конвенция (Женева, 1930 йил 28 июнь, ХМТ Бош конференциясининг 14-сессиясида қабул қилинган, ЎзР ОМ 30.08.1997 й. 492-I-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Мажбурий меҳнат тўғрисидаги

29-КОНВЕНЦИЯ*


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1930 йилнинг 10 июнида ўзининг ўн тўртинчи Сессиясига тўпланиб,

зўраки ёки мажбурий меҳнатга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг биринчи банди ҳисобланиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз ўттизинчи йил июнь ойининг йигирма саккизинчи кунида, Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг қоидаларига мос равишда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзолари томонидан ратификация қилиниши мақсадида, қуйидаги "Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 1930 йилги Конвенция" деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:



1-модда


1. Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳар бир аъзоси зўраки ёки мажбурий меҳнатни қўллашнинг барча шаклларини имкон қадар қисқа муддатда бекор қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.


2. Бунинг тўла бекор қилиниши мақсадида, зўраки ёки мажбурий меҳнат ўтиш даврида фақат жамоат мақсадларида ва истисно тариқасида қуйидаги моддаларда кўзда тутилган шарт ва кафолатлар билан қўлланиши мумкин.


3. Ушбу Конвенция кучга кирган санадан бошлаб беш йил ўтгач, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан қуйида келадиган 31-модда қоидаларига биноан маъруза тайёрланаётганида, мазкур Маъмурий кенгаш зўраки ёки мажбурий меҳнатнинг барча шаклларини кейинги ўтиш даврига узайтирмай бекор қилиш имкониятини ҳамда бу масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.



2-модда


1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун "зўраки ёки мажбурий меҳнат" атамаси ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф этмаган ҳар қандай шахсдан ҳар қандай жазолаш таҳдиди остида талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизматни англатади.


2. Лекин "зўраки ёки мажбурий меҳнат" атамаси ушбу Конвенция мақсадлари учун қуйидагиларни ўз ичига олмайди:


а) мажбурий ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунлар кучига кўра талаб қилинадиган ва ҳақиқий ҳарбий тусдаги ишларга қўлланиладиган ҳар қандай ишни ёки хизматни;

b) тўла ўзини-ўзи бошқарадиган мамлакат фуқароларининг одатдаги фуқаролик бурчларининг бир қисмини ташкил қиладиган ҳар қандай иш ёки хизматни;

с) ҳар қандай шахсдан суд органининг ҳукми оқибатида талаб қилинадиган ҳар қандай иш ва хизматни, агар мазкур иш ва хизмат давлат ҳокимият органларининг кузатуви ва назорати остида бажарилса ҳамда мазкур шахс хусусий шахслар, компаниялар ёки бирлашмалар тасарруфига ўтказилмаса ёки берилмаса;

d) фавқулодда ҳолатлар шароитида, яъни уруш ёки фалокат, ёки фалокат таҳдиди холатларида, масалан, ёнғин, сув тошқини, очлик, зилзила, кучли эпидемия ёки эпизоотик касаллик, зарарли ҳайвонлар, ҳашаротлар ёки паразитларнинг ҳужуми ҳолларида ва умуман жами аҳоли ёки аҳоли бир қисмининг ҳаёти ёки барқарор ҳаётий шароитини хавф остига қўядиган ёки қўйиши мумкин бўлган вазиятлар шароитида талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизматни;

е) жамоанинг майда хизматларини, яъни жамоанинг бевосита фойдаси учун шу жамоа аъзолари томонидан бажариладиган ва шу туфайли жамоа аъзоларининг одатдаги фуқаролик бурчлари деб ҳисобланиши мумкин бўлган ишларни, фақат ушбу жамоа аъзолари ёки унинг бевосита вакиллари шу ишларнинг мақсадга мувофиқлиги

...