язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар/ Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенция ва тавсиялари/ Ишчилар меҳнатининг алоҳида турларини ташкил этиш/ болалар, ўсмирлар ва ёшлар/ Энг кичик ёш тўғрисидаги 138-Конвенция (Женева, 1973 йил 26 июнь, ХМТ Бош конференциясининг 58-сессиясида қабул қилинган, ЎзР 04.04.2008 й. ЎРҚ-140-сон Қонунига мувофиқ ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Энг кичик ёш тўғрисидаги

138-КОНВЕНЦИЯ*


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1973 йилнинг 6 июнида ўзининг эллик саккизинчи Сессиясига тўпланиб,

ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб,

Саноатда энг кичик ёш тўғрисидаги 1919 йилги Конвенция, Денгизда ишлаш учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1920 йилги Конвенция, Қишлоқ хўжалигида энг кичик ёш тўғрисидаги 1921 йилги Конвенция, Флотда кўмир юкловчи ва ўт ёқувчи учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1921 йилги Конвенция, Носаноат ишларда энг кичик ёш тўғрисидаги 1932 йилги Конвенция, Денгизда ишлаш учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1936 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенция, Саноатда энг кичик ёш тўғрисидаги 1937 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенция, Носаноат ишлардаги энг кичик ёш тўғрисидаги 1937 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенция, Балиқчилар учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1959 йилги Конвенция ҳамда Ер ости ишларига рухсат бериладиган энг кичик ёш тўғрисидаги 1965 йилги Конвенция қоидаларини эътиборга олиб,

болалар меҳнатини тўлиқ бекор қилишга эришиш мақсадида, чекланган иқтисодий секторларда қўлланиладиган мавжуд шартномаларни босқичма-босқич алмаштирувчи умумий шартнома ишлаб чиқиш вақти келганини эътиборга олиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз етмиш учинчи йил июнь ойининг йигирма олтинчи кунида қуйидаги "Энг кичик ёш тўғрисидаги 1973 йилги Конвенция" деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул

...