Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Банк кассаларига топширилаётган нақд пул тушумининг барқарор ўсишини ва уларнинг узлуксиз берилишини таъминланиши бўйича мансабдор шахсларни рағбатлантирилиши ва уларнинг масъулиятини ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.04.2008 й. 1792-сон билан рўйхатга олинган 24.03.2008 й. Марказий банк Бошқарувининг 296-В-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-21-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 16 апрелда 1792-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқаруви ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2008 йил 24 мартдаги

296-В, 2008-21-сон қарорига

ИЛОВА



Банк кассаларига топширилаётган нақд пул

тушумининг барқарор ўсишини ва уларнинг

узлуксиз берилишини таъминланиши бўйича

мансабдор шахсларни рағбатлантирилиши ва

уларнинг масъулиятини ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумининг барқарор ошиши ва уни аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектларининг депозит ҳисобварақларидан узлуксиз берилишини таъминлаганлик учун давлат солиқ хизмати, банклар ва инкассация хизматининг мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларнинг масъулиятини ошириш тартибини белгилайди.


2. Банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумининг барқарор ўсишини таъминлаганлик учун рағбатлантириш тизими қуйидагилар учун белгиланади:

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чакана савдо, умумий овқатланиш, иш ва хизматлар кўрсатишдан тушган нақд пул тушумини банк кассаларига топширилиши устидан мониторинг ва назорат юритиш бўйича Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларининг раҳбарлари ҳамда пул муомаласини тартибга солиш бўлинмалари раҳбарлари;

Давлат солиқ қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шаҳар ва туман солиқ инспекциялари раҳбарлари;

Тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари (филиаллари)нинг раҳбарлари ҳамда пул муомаласи ва касса операциялари бўлимлари раҳбарлари.


3. Банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумининг барқарор ошишини таъминлаганлик учун давлат солиқ хизмати, тижорат банклари мансабдор шахсларига мукофот пуллари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 153 ва 180-моддаларига мувофиқ, мазкур ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондлари ва махсус жамғармалари ҳисобидан тўланади.



II. НАҚД ПУЛ ТУШУМИНИНГ ЎСИШИ ВА

МИЖОЗЛАРНИНГ НАҚД ПУЛГА БЎЛГАН

ТАЛАБЛАРИНИ ҚОНДИРИШ БОРАСИДА

МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА УЛАРГА НИСБАТАН ЧОРАЛАР КЎРИШ


4. Ҳисобот ойи якуни бўйича тегишли ҳудудлардаги тижорат банклари кассаларига инкассация хизмати орқали топширилган нақд пул тушумининг ўтган ойдагига нисбатан камида 5 фоиз миқдорда ўсишини таъминлаганлик учун ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар мансаб маошининг 20 фоизигача миқдорда рағбатлантирилади.

Бунда ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган Давлат солиқ қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шаҳар ва туман солиқ инспекциялари раҳбарлари тегишли ҳудудда тижорат банклари кассаларига инкассация хизмати орқали савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан топширилган нақд пул тушумлари ўтган ойдагига нисбатан камида 5 фоиз миқдорда ўсиши таъминланганида мукофотланадилар.

Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган тижорат банкларининг раҳбарлари - мазкур банкларнинг тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шаҳар ва туманлардаги бўлимлари (филиаллари) кассаларига савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳаларидан ҳамда аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини муддатли омонатларга жалб қилиш ҳисобига тушаётган нақд пул тушуми ҳажми оширилганда, касса операцияларининг кирим ва чиқим қисми нисбати ўтган ой кўрсаткичига нисбатан кам бўлмаганида ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлари доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ берилиши лозим бўлган нақд пул тўловлари, айниқса биринчи навбатда тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида амалга оширилган тақдирда мукофотланадилар.


5. Мукофотлаш мукофотланаётган шахснинг умумий ишга қўшган шахсий ҳиссасига қараб юқори ташкилотнинг буйруғи (қарори) асосида амалга оширилади.


6. Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва тижорат банкларининг ўз жамоа шартномаларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига ва бошқа локал ҳужжатларига биноан банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумининг барқарор ортиб боришини таъминлаганлиги учун Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари, давлат солиқ хизмати, тижорат банкларининг тегишли мансабдор шахсларига нисбатан меҳнат қонунчилиги доирасида рағбатлантиришнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.


7. Жойларда инкассация хизмати орқали банк кассаларига топширилган нақд пул тушумларининг миқдори ўтган ойдагига нисбатан камайган ҳолларда ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо чоралари, жумладан ҳайфсан ёки ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима қўлланилиши мумкин.

Тижорат банклари аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлари доирасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ берилиши лозим бўлган нақд пул тўловлари, уларнинг талаби бўйича узлуксиз берилишини таъминланмаганликлари учун уларнинг раҳбар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида" 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорига асосан чоралар кўрилади.

Интизомий жазоларни қўллаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади.



III. МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИНГ

МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ

УСТИДАН НАЗОРАТ


8. Ушбу Низом талабларининг бажарилишини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси назорат қилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумларининг барқарор кўпайиб боришини рағбатлантиришга доир чора-тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида тегишли ҳудудий (Бош) бошқармаларидан олинган маълумотлар асосида тижорат банклари, солиқ ва инкассация хизматининг шаҳар ва туман бўлимлари бўйича умумлаштиради ва таҳлил қилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумларининг барқарор ўсиб боришини таъминлаганлик учун мансабдор шахсларни рағбатлантириш ҳамда нақд пул маблағларининг узлуксиз берилишини таъминлаш юзасидан уларнинг масъулиятини ошириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижалари бўйича ҳар ойда Республика пул-кредит сиёсати комиссиясига тегишли материаллар ва таклифларни киритади.


11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 122-модда.









































Время: 0.1938
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск