ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенция ва тавсиялари / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-Конвенция (Женева, 1949 йил 1 июль, ХМТ Бош конференциясининг 32-сессиясида қабул қилинган, 1952 йил 24 сентябрдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги

95-КОНВЕНЦИЯ


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош Конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1949 йилнинг 8 июнида ўзининг ўттиз иккинчи сессиясига тўпланиб,

иш ҳақини ҳимоя қилишга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу сессия кун тартибининг еттинчи банди ҳисобланиб,

бир минг тўққиз юз қирқ тўққизинчи йил июль ойининг биринчи кунида қуйидаги "Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция" деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:



1-модда


Ушбу Конвенцияда "иш ҳақи" атамаси, белгиланишидан ёки мўлжалланишидан қатъи назар, пул қийматида ифодаланган ва ўзаро шартнома ёки миллий қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган, ишга ёлловчи ёзма ёки оғзаки меҳнат шартномасига мувофиқ ёллаган шахсга бажарган ёки бажарилиши лозим бўлган меҳнати, ёки кўрсатган ёки кўрсатилиши лозим бўлган хизматлари учун тўланадиган ҳақни англатади.



2-модда


1. Ушбу Конвенция иш ҳақи оладиган ёки олиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилади.


2. Ваколатли ҳокимият органи, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг ташкилотлари билан маслаҳатлашилгандан сўнг, агар шундай ташкилотлар мавжуд бўлса ва улар шундан бевосита манфаатдор бўлса, Конвенциянинг барча ёки айрим қоидалари қўлланилиши доирасидан мазкур барча ёки айрим қоидаларнинг қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган вазият ва шароитда ишлайдиган ва жисмоний ишларда банд бўлмаган ёки уй хўжалигида ёки шунга ўхшаш хизматда банд бўлган шахслар тоифаларини чиқариб ташлаши мумкин.


3. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг 22-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги ўзининг биринчи ҳар йилги маърузасида, аввалги бандга кўра, ушбу Конвенциянинг барча ёки айрим қоидалари қўлланилиши доирасидан чиқаришни мўлжаллаган шахсларнинг тоифаларини кўрсатади. Ташкилотнинг ҳеч бир аъзоси биринчи

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск