язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Кўнгирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимни бажариш доирасида қазиб олинган нефть ва газ хом ашёсини олиб чиқишни божхона расмийлаштируви Қоидалари (АВ томонидан 05.05.2008 й. 1805-сон билан рўйхатга олинган 17.04.2008 й. ДБҚ 01-02/12-21-сон, ТИАИСВ ЭГ-01/10-1497-сон, ИВ 45-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 5 майда 1805-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат божхона қўмитасининг,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги

ва Иқтисодиёт вазирлигининг

2008 йил 17 апрелдаги

01-02/12-21, ЭГ-01/10-1497,

45-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди

участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига

оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги

Битимни бажариш доирасида қазиб олинган нефть ва газ

хом ашёсини олиб чиқишни божхона расмийлаштируви

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси "Давлат Божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги, "Маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битимлар тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида"ги 2004 йил 11 июндаги 276-сонли, "Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни жорий этиш чоралари тўғрисида"ги 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорларига, Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциумига кирувчи "Нефтяная компания Лукойл" очиқ акциядорлар жамияти ҳамда "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси ўртасидаги Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимга мувофиқ, кўрсатилган битим доирасида кесиб ўтадиган нефть ва газ хом ашёсининг божхона расмийлаштируви тартибини белгилайди.


1. Мазкур қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


МТБ - Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциумига кирувчи "Нефтяная компания Лукойл" очиқ акциядорлар жамияти ҳамда "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси ўртасидаги Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги битим ва илова, шунингдек унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалари.


Лукойл - Британия Виргиния Ороллари қонунчилигига кўра юридик шахс ҳисобланувчи "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд." компанияси, шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари. "Нефтяная компания "Лукойл"нинг ҳуқуқ ва мажбуриятларни МТБ бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни топшириш далолатномасига мувофиқ, мазкур компаниясига берилган.


Оператор - Ўзбекистон Республикасида МТБ бўйича ишларни бажаришни ташкил этиш учун тузилган ва 2004 йил 9 июлда рўйхатдан ўтган МЧЖ "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани". Оператор МТБга мувофиқ белгиланган божхона имтиёзлари ва преференцияларидан фойдаланади.


Ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.


Инвестор - "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд" компанияси ва "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси билан биргаликда, шунингдек уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари.


Маркетинг компанияси - Британия Виргиния Ороллари қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган Нефть ва газ хом ашёсини биргаликда сотишни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган "ЛУКОЙЛ Оверсиз Сапплай энд Трейдинг Лтд." (LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd.).


Нефть ва газ хом ашёси - Нефть ва газ операцияларини амалга ошириш даврида контракт майдонларида топилган, қазиб ёки бошқа тарзда олинган, тайёрланган ва сақланган ҳамда тегишли етказиш жойига келтирилган нефть, табиий газ, конденсат, бошқа углеводород маҳсулотлари, шунингдек йўлдош моддалар.


Инвесторнинг ваколатли шахси - Инвестор томонидан тегишли тартибда ваколат берилган юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси давлат органларида МТБ доирасида Инвестор манфаатларини ифода этувчи Оператор ва Маркетинг компанияси.


Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси - Маркетинг компанияси томонидан тегишли тартибда ваколат берилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси давлат органларида МТБ доирасида Маркетинг компаниясининг манфаатларини ифода этувчи юридик ёки жисмоний шахс.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарисига табиий газни олиб чиқиш экспорт божхона тартибида Ваколатли орган ва Инвесторнинг номидан ва топшириғи бўйича Маркетинг компанияси томонидан амалга оширилади.

Инвестор ва Ваколатли органга тегишли бўлган табиий газни олиб чиқиш Маркетинг компанияси томонидан, МТБнинг 14-моддасининг қоидаларга мувофиқ, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспорт шартномаларни рўйхатга олмаган ҳамда уларни ваколатли банк ва божхона органларида ҳисобга олмаган ҳолда, амалга оширилади.


3. Экспорт қилинаётган табиий газнинг божхона расмийлаштирилуви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилади. Экспорт қилинаётган табиий газ ҳажми ва нархи МТБ қоидаларига ҳамда Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтаётган МТБ доирасидаги табиий газ берилаётган Ўрта Осиё - Марказ ёки Бухоро - Урал газ қувурлари тизимларидаги газ ҳисоблаш тижорат ўлчов боғламасида Ўзбекистон Республикаси чегараси - DAF (Инкотермс - 2000 кейинги ўзгартишлар билан) шартларида Маркетинг компанияси томонидан тузилган табиий газ экспорти шартномаларининг шартларига мувофиқ белгиланади.


4. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ учун маҳсулот келиб чиқиш давлат сертификатининг берилиши, "Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ (2000 йил 13 июль, рўйхат рақами 945 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 13-сон), Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилади.


5. Қувурлар орқали ўтадиган табиий газни декларация қилиш ва божхона расмийлаштирилуви икки босқичда ўтказилади.


6. Биринчи босқич: ҳар ойда, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан табиий газ ўтказилган ойдан аввалги ойнинг 20 санасидан кеч бўлмаган муддатда, Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси божхона органига Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишга мўлжалланган ҳисобот ойидаги табиий газ ҳажми бўйича вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда матнда - ВБЮД) ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) МТБ нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);

б) табиий газ экспорти бўйича шартнома;

в) божхона расмийлаштируви учун божлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишга мўлжалланган табиий газ ҳажми бўйича инвойс (ҳисоб-фактура);

д) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишга мўлжалланган табиий газнинг етказиш давлати, оғирлиги, ҳажми, миқдори ва нархи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Маркетинг компаниясининг ҳисоб-китоб ҳужжати.


7. Табиий газнинг экспорти учун ВБЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

а) "Декларация тури" 1-устунининг учинчи кичик бўлимида "ВД" - вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларацияси ҳарфли индекси кўрсатилади;

б) "Жўнатувчи-экспортер" 2-устунида Ўзбекистон Республикасида Маркетинг компаниянинг жойлашган жойи кўрсатилади, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтегаз" МХК ва "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд." (Ваколатли орган ва Инвестор топшириғи бўйича) топшириғи бўйича Маркетинг компанияси деб кўрсатилади;

в) 9 ва 28-устунларида - Ўзбекистон Республикасидаги Маркетинг компаниянинг реквизитлари кўрсатилади;

г) "Битим хусусияти" 24-устуннинг чап томонида "79" битим коди кўрсатилади;

д) "Чегарадаги божхона" 29-устунда Ўрта Осиё - Марказ ёки Бухоро - Урал газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш ўлчов тармоғини назорат қилувчи божхона постининг номи ва коди кўрсатилади;

е) "Юк жойлари ва товарларнинг баёни" 31-устунда:

табиий газнинг етказиб берилиш календарь ойи ва йили кўрсатилиб, "_________ муддатда етказиб бериш" ёзуви киритилади;

табиий газнинг кўрсатилган муддатда олиб чиқилиши мўлжалланаётганлигидан келиб чиқиб, унинг тахминий ҳажмлари кўрсатилади;

ж) "Процедура" 37-устунининг охирги икки рақамида "33" коди кўрсатилади;

з) "Қўшимча маълумот / тақдим этилаётган ҳужжатлар" 44 устунда:

3-рақам остида олиб чиқиш асоси сифатида МТБ, табиий газ контрактининг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилади

8-рақам остида - Маркетинг компанияси ва Ваколатли орган, "Ўзбекнефтегаз" МХК, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд." ўртасидаги топшириқ шартномасининг рақами ва санаси кўрсатилади;

и) "Божхона нархи" 45-устунда табиий газ экспорти контрактининг шартлари асосида божхона чегарасидан ўтказиш учун режалаштирилаётган табиий газ ҳажми бўйича белгиланадиган божхона нархи шартлари баён этилади;

к) ВБЮД баён этилишга лозим бўлган бошқа маълумотлар табиий газнинг режалаштирилаётган ҳажмига мўлжалланиб белгиланади.

Тўлиқ Божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда матнда - БЮД) расмийлаштиришда тўлдириш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар бўлиши лозим ВБЮД поғоналари тўлдирилмайди.


8. ВБЮД ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви расмийлаштирадиган божхона пости томонидан, БЮДни тақдим этиш орқали декларация қилинаётган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


9. Тўлиқ БЮДнинг тақдим этиш муддати ВБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан икки ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда (тўлиқ БЮДни тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилиши асосланган сабабларга кўра кечикиши), БЮДни тақдим этиш муддати расмийлаштирадиган божхона пости бошлиғининг рухсати билан 30 кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда Маркетинг компанияси ва/ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси расмийлаштирадиган божхона постига тўлиқ БЮДни тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигининг сабабларини кўрсатган ҳолда, ёзма равишда мурожаат қилади.


10. Иккинчи босқичда, божхона органи томонидан ВБЮД қабул қилинадиган кунида амал қилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, тўлиқ БЮДнинг расмийлаштирилиши амалга оширилади.

БЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ВБЮД;

б) Ўзбекистон Республикаси газ транспорт компанияси ва Оператор томонидан имзоланган, Ўзбекистон Республикасидаги божхона чегарасида ўзбек табиий газини қабул қилиш далолатномаси;

в) Маркетинг компанияси ва харидор томонидан имзоланган, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Инвестор ва Ваколатли органнинг табиий газни қабул қилиш тижорат далолатномаси;

г) ҳисобот ойида табиий газни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилган амалдаги ҳажмига инвойс (ҳисоб-фактура);

д) Маркетинг компаниясининг ҳисобот ойидаги табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги маълумотномаси Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан амалда ўтказилган табиий газни етказиб бериш давлати, оғирлиги, миқдори ва нархи тўғрисидаги ахборотлар ва хорижий банкдаги биргаликдаги ҳисоб рақами - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарисида жойлашган хорижий банкида Маркетинг компанияси томонидан очилаётган ҳисоб рақами, учинчи шахсларга нефть ва газ хом ашёсини сотишдан келиб тушган барча маблағларни бевосита ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияга эга ваколатли банкдаги биргаликдаги ҳисоб рақамига ушбу маблағларни кейинчалик ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами ҳамда Ўзбекистон банкидаги биргаликдаги ҳисоб рақами - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияга эга ваколатли банкда Маркетинг компанияси томонидан очилаётган ҳисоб рақами, хорижий банкдаги Биргаликдаги ҳисоб рақамидан барча маблағларни ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда;

е) мувофиқлик сертификати;

ж) ваколатли банк томонидан ҳисоб-китоблар маълумотномаси (маҳсулот тақсимотига оид Битимларни амалга ошириш доирасида) Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (2002 йил 14 май, рўйхат рақами 1137 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 9-сон) 3-сонли иловасига мувофиқ берилади.


11. БЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, ВБЮД тўлдирилишини ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

а) "Умумий декларация/аввалги ҳужжат" 40-устунда ВБЮДнинг маълумот рақами кўрсатилади;

б) "Божхона назорати" Д-устунида божхона органи ходими қўшимча равишда табиий газнинг етказиб берилган ойнинг охирги санасини қўяди, уни имзолайди, шахсий рақамли муҳри билан тасдиқлайди ва тўлиқ БЮДнинг электрон нусхасига киритади.


12. БЮДда ВБЮДдагидек бўлган маълумот рақами қўйилади, бунда улар бир-бирининг ажралмас қисми деб ҳисобланади.


13. БЮД ва ВБЮД кўрсатилган табиий газнинг амалдаги ҳажмларида фарқ бўлганда, табиий газни амалдаги жойидан жойга кўчиш тўғрисидаги декларация ҳужжатларни тақдим қилишда ВБЮД қайта расмийлаштириши амалга оширилмайди.

Бунда, агар БЮД мувофиқ божхона тўловлари ҳисобланган ва тўлашга мажбур бўлган сумма, ВБЮД бўйича тўланган суммадан ошиқ бўлган ҳолатда, уларга қўшимча ҳақ тўланади. Божхона тўловларга қўшимча ҳақ Ўзбекистон Республикаси божхона органи БЮД қабул қилишдан олдин ёки бир вақтда тўловчи томонидан амалга оширилади.

Агар, БЮД мувофиқ божхона тўловлари ҳисобланган ва тўлашга мажбур бўлган сумма, ВЮБД бўйича тўланган суммадан кам бўлган ҳолатда, ортиқча божхона божи тўловларини қайтариб олиш ва келгусида тўлов ҳисобларига ўтказиш Божхона ортиқча тўловларни қайтариб ёки ундириб олиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ (2000 йил 14 июль, рўйхат рақами 947 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 13-сон).


14. Агар, ВБЮД бўйича ўтказиб кўчиришга баён этилган табиий газ экспорт етказилиши амалга оширилмаган ҳолатда, ВБЮД бекор қилинади. Бунда божхона божи тўловларини қайтариб олиниши Божхона ортиқча тўловларни қайтариб ёки ундириб олиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ (2000 йил 14 июль, рўйхат рақами 947 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 13-сон) амалга оширилади.


15. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Маркетинг компанияси томонидан ўтказилган табиий газ ҳисоби, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган 00000016 код асосида олиб борилади.


16. МТБнинг 20.5-бандига мувофиқ нефть ва газ хом ашёсининг бошқа турларини олиб чиқиш божхона расмийлаштиришни ошириш бўйича хусусиятлари мазкур қоидага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг белгиланади.


17. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Оператор билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 168-модда.