Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2008 й. 104-сон "Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун болалар шаҳарчалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2008 й.

N 104


ОТА-ОНАСИНИНГ ҚАРОВИСИЗ ҚОЛГАН

ВА ТЎЛИҚ ДАВЛАТ ТАЪМИНОТИДА БЎЛГАН

БОЛАЛАР УЧУН БОЛАЛАР ШАҲАРЧАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни тарбиялашнинг шакл ва методларини такомиллаштириш, оила шароитларида тарбиялаш учун уларга шарт-шароитлар яратиш, болалар тарбия муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар йили" Давлат дастури тўғрисида" 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг "Болалар шаҳарчаси" тарбия муассасалари (кейинги ўринларда Болалар шаҳарчаси деб аталади)ни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш орқали ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларни оилада тарбиялашнинг замонавий шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Болалар шаҳарчаларини ташкил этиш босқичма-босқич, уларнинг болаларни қабул қилиш ва тарбиялаш учун тайёрлигига кўра амалга оширилади;

Болалар шаҳарчалари "Меҳрибонлик" уйларини Болалар шаҳарчаларига айлантириш йўли билан ташкил этилиши мумкин;

давлат Болалар шаҳарчалари билан бир қаторда нодавлат Болалар шаҳарчалари ташкил этилиши мумкин.


3. Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган ва фаолият кўрсатаётган "SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари" уюшмасининг тарбия муассасалари мақомига кўра Болалар шаҳарчаларига тенглаштирилиши ҳамда кўрсатиб ўтилган Низомнинг уларга нисбатан "SOS - Киндердорф Интернейшнл" халқаро жамғармаси ва "SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари" уюшмасининг тегишли ҳужжатларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланиши маълумот учун қабул қилинсин.

4. "SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг "SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари" уюшмасининг болалар маҳаллаларини давлат тарбия муассасалари учун белгиланган тартибга ва нормаларга мувофиқ қисман бюджетдан молиялаштиришга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009 йилдан бошлаб давлат бюджети параметрларида "SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари" уюшмасининг Болалар маҳаллалари таъминотига қисман молиялаштириш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 199-модда.





































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск