язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2008 й. 243-ф-сон "2009-2012 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармойиши

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

02.05.2008 й.

N 243-ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар йили" давлат дастури тўғрисида" 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун:


1. 2009-2012 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Давлат дастурини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика комиссияси 2009-2012 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Давлат дастурини 2008 йилнинг 1 сентябрига қадар ишлаб чиқсин ва уни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва ҳолатини танқидий баҳолаш орқали унинг бугунги кун талабларига қай даражада жавоб беришини аниқлаш;

ўқув ва лаборатория бинолари, талабалар турар жойлари, маданият саройлари бинолари ва спорт иншоотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ҳар томонлама асосланган хулоса ва таклифлар тайёрлаш;

олий таълим муассасаларини мебель, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, замонавий компьютер ва ўқув техникаси, таълим жараёни учун зарур норматив ҳужжатлар, ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш, талабалар турар жойларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва янгилаш бўйича тегишли экспертиза хулосаларини тайёрлашни ташкил этиш;

янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган, мукаммал таъмирланадиган ўқув ва лаборатория бинолари, талабалар турар жойларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

профессор-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар меҳнатини рағбатлантиришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш бўйича таклиф тайёрлаш.


3. Ушбу Давлат дастурини амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар давлат бюджети, ҳомийлар, муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.


4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 2 майдаги

243-ф-сон фармойишига

ИЛОВА


2009-2012 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-

техника базасини мустаҳкамлаш Давлат дастурини тайёрлаш

бўйича Республика комиссияси таркиби

Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Ханов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Давархитектқурилиш" қўмита раиси, комиссия раисининг ўринбосари


Ворисов А.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари (келишув асосида)


Хўжаев Б.А.

-

Иқтисодиёт вазири


Парпиев А.П.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Ахлиддинов Р.Ш.

-

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


Хаитов А.А.

-

Меҳнат ва аҳолини.ижтимоий ҳимоя қилиш вазири вазифасини бажарувчи


Қурбонов Р.Ж.

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


Исмоилов С.У.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Назиров Ф.Г.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Қўзиев Т.К.

-

Бадиий академия раиси


Избосаров А.Ф.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Максумов Н.Э..

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Акбаров М.О.

-

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, Республика комиссиясининг масъул котиби

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари.