ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Вино-ароқ ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш /

Молия вазирлигининг 58-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-27-сон, Марказий банк Бошқарувининг 13/3-сон "Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишдан тушган тушумни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг махсус тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 04.06.2008 й. Қарори (АВ томонидан 10.06.2008 й. 724-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2008 й.

N 724-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.06.2008 й.

N 58


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.06.2008 й.

N 2008-27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.06.2008 й.

N 13/3


ҚАРОРИ



Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана

сотишдан тушган тушумни ҳисобга олиш

ва назорат қилишнинг махсус тартибини

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2008 йил 20 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2000 йил 16 октябрдаги 124-сонли буйруғи билан тасдиқланган Идоравий меъёрий ҳужжатларларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари (2000 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 979)нинг 83-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 19 апрелдаги ЭГ 17-13/780-сон, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 29 апрелдаги 99-56-сон ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1999 йил 26 апрелдаги 125-сон билан тасдиқланган Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишдан тушган тушумни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг махсус тартиби (1999 йил 11 май, рўйхат рақами 724 - Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 9-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банки раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 231-модда.









































Время: 0.1876
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск