язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Енгил саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2008 й. ПҚ-870-сон "Бухоротекс" очиқ акциядорлик жамиятини янада модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2008 й.

N ПҚ-870



"БУХОРОТЕКС" ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИ ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТЕХНИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"Бухоротекс" очиқ акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш жараёнига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида:


1. "Бухоротекс" очиқ акциядорлик жамияти кредиторлари йиғилишининг "S.I.S. Sayilgan Iplik Tekstil Turizm Insaat San. ve Tic A.S." компаниясининг Бухоро шаҳридаги "Бухоротекс" очиқ акциядорлик жамияти комплекси қолган мулкий қисмини, 1-иловага* мувофиқ, унинг негизида пахта толасини комплекс қайта ишлаш бўйича хорижий корхона барпо этиш билан "SAYILGAN HOLDING" A.S. (Туркия) Холдинг компаниясининг шўъба корхонасига сотиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, "SAYILGAN HOLDING" A.S. Холдинг компанияси ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олди:

"Бухоротекс" очиқ акциядорлик жамиятининг мазкур мулкий комплексини 10 йил мобайнида умумий ҳажми 16,2 млрд. сўм миқдорида 2-иловадаги жадвалга мувофиқ сотиб олинишини таъминлаш;

6 йил мобайнида, 3-иловадаги жадвалга мувофиқ, мазкур мулк комплекси негизида, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган, йилига ишлаб чиқариш қуввати 32 минг тонна пахта толаси, 26 минг тонна йигирилган ип, 12 млн.п.м тайёр мато ва 1,2 млн. дона тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги корхонани барпо этиш орқали 141 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни киритиш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 90 фоизидан кам бўлмаганини экспортга етказиб беришни амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда "Бухоротекс" очиқ акциядорлик жамиятини тугатиш бошқарувчисига "Бухоротекс" очиқ акциядорлик жамиятининг мулк комплексининг қолган қисмини сотишда, хорижий инвесторнинг мажбуриятлари ва уларни бажариш жадвалини аниқ кўрсатадиган шартномани тузишда кўмаклашсин;

хорижий инвестор томонидан қабул қилинган инвестициявий мажбуриятларни тегишли равишда бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.


4. Белгилансинки, "Бухоротекс" очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплексини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-798-сонли Қарорига мувофиқ "ДЭУ Интернейшнл" (Корея Республикаси) компаниясига ҳамда "S.I.S. Sayilgan Iplik Tekstil Turizm Insaat San. ve Tic A.S." команияси - "SAYILGAN HOLDING" A.S. (Туркия) Холдинг компаниясининг шўъба корхонасига сотишдан тушган маблағлар "Бухоротекс" очиқ акциядорлик жамиятининг кредиторлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда навбатдаги ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг махсус алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилади.

6. "S.I.S. Sayilgan Iplik Tekstil Turizm Insaat San. ve Tic A.S." команияси томонидан "Бухоротекс" ОАЖ мулкий комплексининг қолган қисми негизида ташкил этиладиган янги хорижий корхонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3594-сонли Фармони 1-бандидаги биринчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.


7. "Бухоротекс" ОАЖ мулкий комплексининг қолган қисми негизида янгитдан ташкил этилаётган хорижий корхона ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун келтирадиган технологик ускуна, эҳтиёт қисмлар, техник жиҳоз, бутловчи буюмлар, материаллар, жумладан қурилиш ва бошқа моддий ресурслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.