язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Спортнинг алоҳида турлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2008 й. 132-сон "Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2008 й.

N 132



РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ ТЕННИС

МАКТАБИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олимпия захиралари теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-848-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби (кейинги ўринларда Республика олимпия захиралари теннис мактаби деб аталади) интернатга эга бўлган, ўқувчилари тураржой, кунига тўрт марта овқатланиш, спорт анжомлари, формаси, асбоб-ускуналар ва инвентарь билан таъминланадиган мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади;

Республика олимпия захиралари теннис мактабига ҳар йили 12 нафаргача иқтидорли, қоидага кўра, 11-12 ёшдаги спортчилар 7 йил муддатга ўқиш учун қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти 84 нафар;

Республика олимпия захиралари теннис мактаби спортчиларини умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш яқин-атрофда жойлашган умумтаълим мактабларида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Тошкент шаҳрида жойлашган "Умид" спорт комплексини белгиланган тартибда бепул асосда Республика олимпия захиралари теннис мактаби балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Умид" спорт комплексини белгиланган тартибда Республика олимпия захиралари теннис мактаби балансига ўтказсинлар.

Республика олимпия захиралари теннис мактаби "Умид" спорт комплексининг спорт майдончалари ва иншоотларидан аҳоли фойдаланишининг амалдаги тартибини сақлаб қолсин.


3. "Тошкент теннис маркази" ОАЖ спорт комплексининг Республика олимпия захиралари теннис мактаби балансига ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг "Тошкент теннис маркази" ОАЖни белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Қуйидагилар:

Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Республика олимпия захиралари теннис мактаби ўқувчиларини тураржой ва овқатланиш, спорт анжомлари ва форма билан таъминлаш нормативлари 4 ва 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Теннис федерацияси билан биргаликда:

бир ой муддатда Республика олимпия захиралари теннис мактабининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

ўқув йили бошлангунга қадар теннисчилар тайёрлашнинг кенг жаҳон тажрибасини ҳисобга олувчи теннисчилар тайёрлаш дастурларини тасдиқласин;

ўқув-тренировка жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Республика олимпия захиралари теннис мактабини малакали мутахассислар билан таъминлаш, зарур ўқув-методик адабиётларни танлаб олган ҳолда ўқув хоналарини жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсин;

белгиланган тартибда зарур спорт анжомлари, формаси, инвентарь ва асбоб-ускуналар харид қилинишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқишга юбориладиган иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш тадбирлари режасини тасдиқласин;

спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан даврий мониторинг олиб борсин, зарурат бўлганда, Республика олимпия захиралари теннис мактабининг Ҳомийлик кенгашига ўқув-тренировка жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.


6. Узлуксиз мажбурий умумий ўрта таълимнинг таъминланиши ҳамда Республика олимпия захиралари теннис мактаби битирувчиларининг устун даражада касб-ҳунар таълими муассасаларига бириктирилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юклансин.

7. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ўзбекистон Теннис федерацияси билан биргаликда:

Халқаро теннис федерацияси (ITF)нинг тренерларни ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда Республика олимпия захиралари теннис мактабининг тренерлари малакасини ошириш курсларини ташкил этишни;

институтнинг кадрлар ва илмий-методик салоҳиятидан Республика олимпия захиралари теннис мактабининг ўқув-тренировка жараёнида фойдаланилишини назарда тутсин.


8. Республика олимпия захиралари теннис мактаби Ҳомийлик кенгашининг 2008-2009 ўқув йили бошлангунга қадар Республика олимпия захиралари теннис мактабини ҳомийлар маблағлари ҳисобига 6-иловага * мувофиқ зарур ўқув, тренировка ва маиший асбоб-ускуналар, замонавий компьютер техникаси ва ахборот-ресурс маркази билан жиҳозлаш бўйича таклифига розилик берилсин.


9. Ўқувчининг Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқиш учун ҳар ойлик бадали миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида белгилансин.

Белгилансинки, ўқувчиларнинг бадаллари сифатидаги тушумлар ушбу мақсадларга ажратиладиган бюджет маблағлари билан бир қаторда мақсадли тарзда ўқувчиларни овқатлантиришни яхшилашга йўналтирилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика олимпия захиралари теннис мактабининг ташкил этилиши ҳамда "Умид" спорт комплексининг унинг балансига ўтказилиши муносабати билан республика бюджети ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



*) 4 - 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 июндаги

132-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика олимпия захиралари теннис мактабининг

ТУЗИЛМАСИ

Тренерлар кенгаши

Директор

Директорнинг ўқув бўлими бўйича ўринбосари

Директорнинг хўжалик бўлими бўйича ўринбосари

Бош муҳандис

Тиббиёт хизмати

Ёрдамчи ходимлар, шу жумладан, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар

Кадрлар бўйича инспектор

Тренер-ўқитувчилар таркиби

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

Ходимларнинг умумий сони - 129 нафар,

шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари - 9 нафар.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2008 йил, 24-25-сон, 226-модда.