язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Аҳоли бандлиги/ Умумий қоидалар/ Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.07.2008 й. 146-сон Қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 1 июлдаги

146-сон қарорига

1-ИЛОВА



Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий

ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг

бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда

касаначилик иш ўринларини ҳисобга

олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.


2. Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ параметрлари иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига кенг жалб этиш, корхоналар ва касаначилик ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш ва шу асосда аҳоли бандлигини ҳамда турмуш даражасини ошириш мақсадида шакллантирилади.


3. Касаначилик иш ўрни:

касаначи ва корхона ўртасида Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига 2-иловага мувофиқ шакл бўйича меҳнат шартномаси тузилган бўлса;

касаначининг уйида ташкил этилган иш ўрни иш берувчининг ишлаб чиқариш топшириғини бажариш шартларига мувофиқ бўлса ташкил этилган ҳисобланади.

Касаначи ва корхона ўртасидаги меҳнат шартномасининг амал қилиши тўхтатилганда касаначилик иш ўрни тугаган деб ҳисобланади.


4. Ташкил этилган касаначилик иш ўрни:

касаначи ҳисобот даври мобайнида ишларни меҳнат шартномасига мувофиқ бажарган бўлса;

касаначига бажарилган иш учун ҳар ойда иш ҳақи ёзиб турилган бўлса, касаначи ушбу даврда меҳнат таътилида бўлган ёки вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган тақдирда - унга меҳнат таътили ҳақи ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ёзилган бўлса фаолият кўрсатаётган ҳисобланади.

Ушбу бандда, шунингдек мазкур Низомнинг 3-банди учинчи хат бошида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда ташкил этилган касаначилик иш ўрни фаолият кўрсатмаётган ҳисобланади.



II. КАСАНАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ҲУДУДИЙ ВА ТАРМОҚ ПАРАМЕТРЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ параметрлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бошқаруви органлари томонидан корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари асосида шакллантирилади.


6. Корхоналар томонидан туманлар (шаҳарлар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда ҳар йили жорий йилнинг 5 январигача, корхоналар фаолияти хусусиятларини ҳамда улардаги касаначилик иш ўринларини ташкил этишнинг мавжуд захираларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан касаначилик турларини кенгайтириш ҳисобига, жорий календарь йил учун касаначиликни ривожлантириш параметрлари ишлаб чиқилади. Корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқилади ҳамда туманлар (шаҳарлар) бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари томонидан имзоланади.

Туманлар (шаҳарлар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари асосида корхоналар ва уйида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ишчи комиссиялар (кейинги ўринларда ишчи комиссиялар деб аталади) билан келишган ҳолда касаначиликни ривожлантиришнинг туман (шаҳар) параметрларини ишлаб чиқадилар. Туманлар (шаҳарлар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан касаначиликни ривожлантириш туман (шаҳар) параметрлари тегишли равишда жорий йилнинг 8 январига қадар муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларига тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари туман (шаҳар) касаначиликни ривожлантириш параметрлари асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий параметрларини ишлаб чиқадилар ҳамда уларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун жорий йилнинг 15 январигача бўлган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари туман (шаҳар) касаначиликни ривожлантириш параметрлари асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий параметрларини ишлаб чиқадилар ҳамда уларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун жорий йилнинг 15 январигача бўлган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари касаначиликни ривожлантиришнинг тасдиқланган ҳудудий параметрларини жорий йилнинг 20 январигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этадилар. Тасдиқланган ҳудудий параметрлар уларнинг бажарилиши мониторингини таъминлаш учун кўрсатиб ўтилган муддатда ишчи комиссияларга ҳам жўнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги касаначиликни ривожлантиришнинг тасдиқланган ҳудудий параметрларини умумлаштиради ва уларни жорий йилнинг 25 январигача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар комплексига тақдим этади.

7. Хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи корхоналар ушбу Низомнинг 6-банди биринчи хат бошига мувофиқ ишлаб чиқилган параметрларни жорий йилнинг 8 январигача вилоят (ҳудуд, минтақа) даражасидаги юқори ташкилотларга ҳам жўнатадилар. Вилоят (ҳудуд, минтақа) даражасидаги ташкилотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кўрсатиб ўтилган параметрлар хўжалик бошқаруви органининг марказий аппаратига тақдим этилади.

Хўжалик бошқаруви органларининг вилоят (ҳудудий, минтақавий) бўлинмалари корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрларини умумлаштирадилар ва уларни 10 январгача бўлган муддатда хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларига киритадилар.

Хўжалик бошқаруви органлари (марказий аппаратлар) тақдим этилган материаллар асосида касаначиликни ривожлантиришнинг тармоқ параметрларини ишлаб чиқадилар, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайдилар ҳамда уларни 20 январгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларига киритадилар.

8. Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий параметрлари аҳоли бандлиги ҳудудий дастурларини шакллантиришда ҳисобга олинади.



III. КАСАНАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ҲУДУДИЙ ВА ТАРМОҚ ДАСТУРЛАРИ БАЖАРИЛИШИ

МОНИТОРИНГИНИ АМАЛГА ОШИРИШ,

ШУНИНГДЕК КАСАНАЧИЛИК ИШ ЎРИНЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


9. Қуйидагилар касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ параметрлари бажарилиши мониторингининг (кейинги ўринларда мониторинг деб аталади) ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олишнинг асосий мақсади ва вазифалари ҳисобланади:

касаначиликни ривожлантириш ҳудудий ва тармоқ параметрларининг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш;

касаначиликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни ўрганиш ва аниқлаш, шу асосда уларни бартараф этиш ҳамда корхоналарга касаначиликни ташкил қилиш ва унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш масалаларида кўмаклашиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар кўриш;

корхоналар билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича касаначилик билан банд бўлган шахсларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларини таъминлаш;

ташкил этилган ва тугаган касаначилик иш ўринларининг ҳаққоний статистик ҳисобини ташкил қилиш, касаначилик иш ўринлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш.


10. Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ параметрлари амалга оширилиши мониторинги (кейинги ўринларда мониторинг деб аталади) ва касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш:

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурларида назарда тутилган касаначиликни ривожлантириш параметрларининг бажарилиши бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан;

касаначиликни ривожлантириш тегишли ҳудудий параметрларининг бажарилиши бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан;

касаначиликни ривожлантиришнинг тегишли тармоқ параметрлари бўйича - хўжалик бошқаруви органлари томонидан;

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган корхоналарда касаначиликни ривожлантириш параметрларининг бажарилиши бўйича - ишчи комиссиялар, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудлар ва тармоқ дастурлари доирасида касаначиликни ривожлантиришнинг боришини умумлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан;

ташкил этилган ва тугаган касаначилик иш ўринларининг статистик ҳисобини ташкил қилиш бўйича - давлат статистика органлари томонидан амалга оширилади.


11. Касаначилик иш ўринлари мониторинги ва уларни ҳисобга олиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ишчи комиссиялар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмига биноан амалга оширилади.


12. Мониторинг:

ташкил этилган, фаолият кўрсатаётган ва тугаган касаначилик иш ўринлари тўғрисидаги статистик маълумотларни;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиладиган текширишларнинг меҳнат қонунчилигига мувофиқ касаначилар ҳуқуқларига риоя қилинишига, ташкил этилган касаначилик иш ўринларининг фаолият кўрсатишига тааллуқли материалларини;

корхоналарда уларнинг юқори ташкилотлари - хўжалик бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган текширишлар ва ўрганишлар материалларини;

касаначилик иш жойларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши тўғрисида рухсат берилган манбалардан олинадиган бошқа ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, касаначиликни ривожлантиришнинг тасдиқланган параметрлари, мониторинг ва уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказадиган текширишлари натижалари, статистика маълумотлари асосида касаначилик иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилади.

14. Касаначилик иш ўринларининг давлат статистика ҳисоби Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ ҳар бир календарь йил учун белгиланадиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган давлат статистика ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.



IV. КАСАНАЧИЛИК ИШ ЎРИНЛАРИ

МОНИТОРИНГИ ВА УЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ НАТИЖАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


15. Мониторинг натижалари бўйича ҳар чоракда йиғма таҳлилий ахборот тайёрланади ва кўриб чиқиш учун:

ишчи комиссияга - туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига - Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъатига - вазирликнинг марказий аппарати тегишли таркибий бўлинмаси томонидан;

хўжалик бошқаруви органлари бошқарувига (коллегиал органга) - кўрсатиб ўтилган хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппарати тегишли таркибий бўлинмалари томонидан киритилади.


16. Йиғма таҳлилий ахборотда касаначилик иш ўринларини ташкил этиш бўйича умумлаштирилган маълумотлардан ташқари:

параметрларни бажаришда қолоқликка йўл қўйган туманлар (шаҳарлар) ва корхоналар (иқтисодиёт тармоқлари) кўрсатилган ҳолда касаначиликни ривожлантириш ҳудудий ва тармоқ параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;

касаначилик иш ўринлари сони кўпайишини, шу жумладан мақсадли кредитлар ажратилишини таъминлаш бўйича туман, вилоят, тармоқ ва республика даражасида кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборот;

касаначилик иш ўринлари сони кўпайтирилишини таъминлаш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича асосланган таклифлар;

ўзлари тасдиқлаган касаначилик иш ўринларини ташкил этиш дастурларини бажаришда жиддий қолоқликка йўл қўйган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.


17. Ушбу Низомнинг 15-16-бандларига мувофиқ киритилган йиғма таҳлилий-ахборот касаначиликни ривожлантириш параметрларини бажаришда қолоқликка йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаган, шунингдек йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўрган ҳолда кўриб чиқилади. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мажлисларида ишчи комиссиялар раҳбарларининг ҳисоботлари мажбурий тартибда эшитиб борилади.


18. Касаначиликни ривожлантириш ҳудудий параметрларининг бажарилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар комплекси, касаначиликни ривожлантириш тармоқ параметрларининг бажарилиши Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси томонидан кўриб чиқилади.





Низомга

1-ИЛОВА



20__йилда касаначиликни ривожлантириш

ПАРАМЕТРЛАРИ

Корхона номи



Юридик манзили



Асосий маҳсулот тури



ИФУТ коди


ДБИБТ



I. Асосий кўрсаткичлар


Т/р

Кўрсаткичлар номи


Кўрсаткич

миқдори


1.

Йил бошидаги ҳолатига кўра касаначилар билан бирга жами ишловчилар, киши



шу жумладан:


1.2.

Меҳнат шартномалари бўйича касаначилик иш ўринлари сони



2.

20__ йилда яратиш назарда тутилаётган касаначилик иш ўринлари



шу жумладан чораклар бўйича


2.1.

Биринчи чоракда



2.2.

Иккинчи чоракда



2.3.

Учинчи чоракда



2.4.

Тўртинчи чоракда



3.

20__йилда касаначилар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг прогноз ҳажми, млн сўм



4.

Касаначилик иш ўринлари яратиш учун бир йилга ҳисобланган молиявий маблағларга бўлган прогноз эҳтиёж, млн сўм




шу жумладан эҳтиёжни қуйидагилар ҳисобига қоплаш назарда тутилмоқда:



4.1.

корхоналарнинг ўз маблағлари



4.2.

кредитларни жалб этиш



4.3.

бошқа манбалар



5.

20__йил охирида меҳнат шартномалари бўйича касаначилик иш ўринларининг прогнози



II. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури ва касаначилик иш ўринлари сони

Т/р

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури


Касаначилик иш

ўринлари сони


1. 20__гача яратилган иш ўринларида


1.1.




1.2.




2. 20__ йилда яратилаётган иш ўринларида


2.1.




2.2.





Жами:



Корхона раҳбари______________________________________(имзо)


Кадрлар бўлими бошлиғи ________________________________(имзо)

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига

кўмаклашиш марказлари раҳбари ________________________(имзо)





Низомга

2-ИЛОВА



Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва

тармоқ параметрлари мониторингини олиб боришда

ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олишда

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари, ишчи комиссиялар ва корхоналарнинг

ўзаро ҳамкорлиги механизми

Т/р

Ахборот

берувчи орган

(субъект)


Ахборот

олиш манбаи


Ахборот

мазмуни


Тақдим этиш

муддатлари


Ахборот қаерга

тақдим этилади


1.

Корхона


Кадрларни ҳисобга олиш ва корхонанинг бухгалтерия ҳисоби


Ташкил этилган ва чиқиб кетган иш ўринлари сони (1-Т)-шакл


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 3-куни


Туман (шаҳар)

статистика бўлими





Корхона бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 3-куни*


Вилоят (ҳудудий-минтақавий) даражадаги юқори ташкилот (хўжалик бошқаруви органининг марказий аппарати - агар вилоят (ҳудудий-минтақавий) бўғин мавжуд бўлмаса)


2.

Туман (шаҳар) статистика бўлими


Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи

Яратилган ва тугаган

иш ўринлари сони

(1-Т шакл)


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунигача


Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг

Вилоят (ҳудудий) статистика бошқармаси


3.

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Туман (шаҳар) статистика бўлими, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар натижалари


Касаначиликни ривожлантириш параметрлари бажарилиши тўғрисида йиғма таҳлилий маълумот


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 6-кунигача


Ишчи комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бошқармалари

4.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бошқармалари

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар натижалари

Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотлар


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 7-кунигача

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Вилоят (ҳудудий) статистика бошқармаси


Туман (шаҳар) статистика бўлимлари

Яратилган ва тугаган иш ўринлари сони

(1-Т шакл)

 

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 7-кунигача


Давлат статистика қўмитаси


6.

Хўжалик бошқаруви органининг вилоят (ҳудудий, минтақавий) бўлинмаси


Бўйсунувчи корхоналар, бўйсунувчи корхоналарда ўтказилган ўрганишлар натижалари


Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотлар


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 7-кунигача


Юқори хўжалик бошқаруви органи марказий аппарати


7.

Давлат статистика қўмитаси


Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи

Яратилган ва тугаган

иш ўринлари сони


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 8-кунигача


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 

8.

Юқори хўжалик бошқаруви органи марказий аппарати


Ҳудудий бўлинмалар ва бўйсунувчи корхоналар, бўйсунувчи корхоналарда ўтказилган ўрганишлар натижалари


Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотлар


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 8-кунигача


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

9.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бошқармалари, Давлат статистика қўмитаси, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар натижалари

Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотлар

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 9-кунигача

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги

10.

Иқтисодиёт вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, хўжалик бошқаруви органлари

Касаначиликни ривожлантириш бўйича параметрларнинг бажарилиши тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 9-кунигача

Вазирлар Маҳкамаси

*) Изоҳ. Корхона хўжалик бошқаруви органи таркибига кирган тақдирда.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 26-27-сон, 254-модда.