ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон "Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.04.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.06.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

08.07.2008 й.

N ЎРҚ-159



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҲАВО КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 июнда маъқулланган



1-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва

авиация фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш ҳамда барча ундан фойдаланувчиларнинг фаолияти, шу жумладан, авиация фаолияти соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидалари, шунингдек тегишинча Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиациясининг ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади";


2) 9-модда иккинчи қисмининг "з" бандидаги "ҳарбий" деган сўз "давлат" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 16-моддадаги "Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан жавобгарликка тортиладилар" деган сўзлар "белгиланган тартибда жавобгар бўладилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 26-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган, ҳаво кемаларининг келиб қўниши, жўнаши ва шу сатҳ бўйлаб ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган участка унда жойлашган бинолар, иншоотлар ҳамда анжомлари билан бирга аэродром деб эътироф этилади";


5) 30-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойдаланишга яроқлилик нормаларига ва ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқ бўлса, аэродромдан фойдаланишга йўл қўйилади";


6) 36-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"36-модда. Ҳаво кемалари ишлаб

чиқаришни сертификатлаштириш


Ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларнинг сертификатланган турларини кўплаб ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларни ишлаб чиқаришга ҳамда ҳаво кемаларини ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришга доир белгиланган талаблар асосида иш олиб боради.

Ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларни ишлаб чиқаришга доир талабларни ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш халқаро стандартлар ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади";


7) 37-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаро ҳаво кемаси, шунингдек тижорат мақсадларида ишлатиладиган давлат ҳаво кемаси фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги нормаларга мувофиқ бўлса, фойдаланишга қўйилади ва бу ҳақда ҳаво кемасининг эксплуатантига ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати берилади.

Фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормалари ва ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланади.

Ҳаво кемасининг хорижий давлат томонидан берилган учишга яроқлилик сертификати Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин.

Фуқаро ҳаво кемасини ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати талабларига мувофиқ бўлган ҳолатда сақлаш ҳаво кемаси эксплуатанти зиммасига юкланади. Бундай мувофиқликка риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти амалга оширади.

Давлат ҳаво кемаларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда фойдаланишга йўл қўйилади";


8) 38-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"38-модда. Ҳаво кемаси турининг сертификати


Ҳаво кемаси турининг сертификати ҳаво кемаси турининг тузилишини белгилайдиган ва унинг фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормаларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатдир.

Ҳаво кемаси турининг сертификати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади.

Ҳаво кемаси турининг хорижий давлат томонидан берилган сертификати, башарти ҳаво кемаси фуқаро ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган учишга яроқлилик нормаларига мувофиқ бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин";


9) 44-модданинг:

номидаги "гувоҳномасини" деган сўз "сертификатини" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳаво кемасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс ҳаво кемасининг эксплуатанти деб эътироф этилади";

иккинчи қисмидаги "гувоҳномаси" ва "гувоҳномани" деган сўзлар тегишинча "сертификати" ва "сертификатни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан эксплуатант сертификати беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Эксплуатант сертификати беришни рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Эксплуатант сертификатининг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилиши ёки эксплуатант сертификати олиб қўйилиши мумкин. Эксплуатант сертификатини бошқа шахсга бериш мумкин эмас";


10) 45-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"45-модда. Эксплуатант

сертификатини эътироф этиш


Хорижий давлат томонидан берилган эксплуатант сертификати ёки унга ўхшаш ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин";


11) 46-модданинг:

биринчи қисмидаги "гувоҳномасини" деган сўз "сертификатини" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксплуатант сертификатини бериш учун белгиланган талаблар ҳаво кемаси эксплуатанти томонидан бузилган тақдирда, сертификат берган орган эксплуатантни белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиришга ёхуд эксплуатант сертификатининг амал қилишини тўхтатиб қўйишга ёки уни олиб қўйишга ҳақли.

Ҳаво кемаси эксплуатанти эксплуатант сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни олиб қўйиш ҳақидаги қарор юзасидан судга шикоят қилишга ҳақлидир";


12) қуйидаги мазмундаги 53-1-модда билан тўлдирилсин:


"53-1-модда. Фуқаро авиациясининг авиация

ходимларига бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар


Фуқаро авиацияси корхоналари авиация ходимларининг алоҳида тоифаларини улар хизмат вазифаларини бажараётганда белгиланган намунадаги формали кийим-бош ва озиқ-овқат билан таъминлайди.

Фуқаро авиацияси корхоналари авиация ходимларига фойдаланилаётган ҳаво кемаларида имтиёзли тарзда юриш ҳуқуқини бериши мумкин.

Фуқаро авиациясининг авиация ходимларига ушбу моддага кўра бериладиган ва меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги тармоқ битимларида белгиланган кафолатлар ва имтиёзлар фуқаро авиацияси корхоналарининг маблағлари ҳисобидан таъминланади ҳамда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди";


13) 57-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Гидрометеорология бош бошқармаси" деган сўзлар "Гидрометеорология хизмати маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Гидрометеорология бош бошқармаси тасдиқлайдиган метеорологик таъминлаш қўлланмасига" деган сўзлар "Гидрометеорология хизмати маркази томонидан тасдиқланадиган қоидаларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 62-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги парвозлари Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиациясининг ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидаларига ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларига мувофиқ ҳолда бажарилади";


15) 63-модда иккинчи қисмининг "б" бандидаги "парвозга яроқлилиги тўғрисида гувоҳнома (сертификат)" деган сўзлар "учишга яроқлилик сертификати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 66-модданинг учинчи қисмидаги "фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларига" деган сўзлар "авиация парвозининг асосий қоидаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 71-модданинг учинчи қисмидаги "фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларида" деган сўзлар "авиация парвозининг асосий қоидаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 73-моддадаги "фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларида" деган сўзлар "авиация парвозининг асосий қоидаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 74-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемаларида мунтазам халқаро парвозлар Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти белгилаган тартибда тайинланган ташувчилар томонидан амалга оширилади";


20) 77-модда:

тўртинчи қисмидаги "аэропортлар, аэродромлар ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳаво кемаларининг халқаро парвозларини амалга опшриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортларини (аэродромларини) очиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


21) 93-моддадаги "Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар" деган сўзлар "белгиланган тартибда жавобгар бўладилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 96-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички ҳамда халқаро ҳаво йўналишларида йўловчиларни ва юкларни ташиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолият учун ҳамда авиация ишларини бажариш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади";


23) 97-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички ҳамда халқаро ҳаво йўналишларида йўловчиларни ва юкларни ташишга, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятга ҳамда авиация ишларини бажаришга доир лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


24) 101-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чипта ва қўл юки паттаси, почта ва юк хати, шунингдек қоғозда ёки электрон шаклда расмийлаштириладиган бошқа ташиш ҳужжатлари йўловчини ва қўл юкини, почтани ва юкни ҳаво транспортида ташиш шартномасини тасдиқловчи ташиш ҳужжатларидир.

Ташиш ҳужжатларининг шакли тегишли фуқаро авиацияси халқаро ташкилотларининг қоидалари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.

Почта орқали ташиш ҳужжатларининг шакли почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади";


25) 103-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташувчи хавфсизликни таъминлаш ёхуд парвоз бошланаётган, қўниш, транзит ёки учиб ўтиш мўлжалланган мамлакатнинг мазкур ташишга тааллуқли қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш заруриятидан келиб чиқиб, йўловчи ва қўл юки, почта ва юк ташиш шартномасини бекор қилиши мумкин";


26) 105-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташиш ишларини ташкил қилиш ва тарифларни қўллаш, йиғимлар тўлаш, қатновни кирага сотиш қоидалари ташувчи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади";


27) 107-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Портловчи моддалар, қуроллар, ўқ-дорилар, заҳарли, тез алангаланувчи, радиоактив ва бошқа хавфли моддаларни ҳамда предметларни ташиш шартлари қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус қоидалар билан белгиланади";


28) 114-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қўл юки ташишга қабул қилиб олинган пайтдан эътиборан то у қабул қилувчига берилгунига ёки бошқа ваколатли шахсга топширилгунига қадар унинг йўқолганлиги, камомади ёки унга етказилган зарар учун ташувчи жавобгар бўлади";


29) 121-модданинг:

номидаги ва биринчи қисмидаги "Тижорат ҳужжатлари", "тижорат ҳужжати", "Тижорат ҳужжати" деган сўзлар тегишлича "Ҳаво транспортида ташиш шартномасининг бузилиши тўғрисидаги далолатномалар", "ҳаво транспортида ташиш шартномасининг бузилиши тўғрисидаги далолатнома", "Ҳаво транспортида ташиш шартномасининг бузилиши тўғрисидаги далолатнома" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳаво транспортида ташиш шартномасининг бузилиши тўғрисидаги далолатнома қуйидаги ҳолларда тузилади:

а) юкнинг номи, оғирлиги ёки юк ва почтанинг ўринлари сони ташиш ҳужжатида кўрсатилган маълумотларга номувофиқ бўлганида;

б) юкда камомад бўлганида ёки унга зарар етказилганида;

в) қўл юкида камомад бўлганида ёки унга зарар етказилганида;

г) почтада камомад бўлганида ёки унга зарар етказилганида;

д) ҳужжатсиз юк, қўл юки ва почта, шунингдек юксиз, қўл юкисиз ёки почтасиз ҳужжатлар топилганида";


30) 123-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўловчи, юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи ёки улар ваколат берган шахслар йўловчини ва қўл юкини, почта ва юкни ҳаво транспортида ташиш шартномаси тузилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек ҳаво транспортида ташиш шартномаси бузилганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этиб, ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига эгадир.

Ҳаво транспортида ташиш шартномаси бузилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг йўқлиги, агар бундай далолатнома ташувчининг ходимлари ёки агенти томонидан тузилмаганлиги исботланса, ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум эта олмайди.

Йўловчи, юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи вафот этган ёки улар соғлиғининг ҳолати ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш имконини бермаган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар талаб қўйиши ёки даъво қўзғатиши мумкин";


31) 130-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"130-модда. Хорижий эксплуатантлар ва

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар

томонидан авиация ишларининг бажарилиши


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар асосида хорижий эксплуатантлар, шунингдек чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан бажарилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган хорижий эксплуатантлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ўз хусусий ҳаво кемаларидан, шу жумладан, тегишли хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган ҳаво кемаларидан ёки Ўзбекистон Республикасининг ижарага олинган ҳаво кемаларидан фойдаланишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишларини бажарувчи хорижий эксплуатантлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли қоидалари татбиқ этилади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



"Халқ сўзи", 2008 йил 9 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 28-сон, 261-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 7-сон, 350-модда










































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск