Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг Устави (Олий Мажлис Кенгашининг 02.12.1996 й. 322-I-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгашининг

1996 йил 2 декабрдаги

322-I-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти (матнда бундан буён Институт деб юритилади) илмий-тадқиқот муассасасидир.

Институт ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Уставга мувофиқ олиб боради.


2. Институт ўз мол-мулкига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банкларида миллий ва хорижий валютада ҳисобварақларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган муҳрга ҳамда ўз фаолияти учун зарур бошқа белгиларга эга бўлади.

Институт ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни қўлга киритиши, зиммасига вазифалар олиши ҳамда судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Институт ўз мажбуриятлари юзасидан ўз мол-мулки билан жавоб беради.


3. Институтнинг давлат тилидаги тўлиқ расмий номи  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти.



II. ИНСТИТУТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Институтнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

амалдаги қонун ҳужжатларини ҳамда уларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро нормаларга мувофиқлигини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий нормаларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

қонунчилик иши механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий татбиқий тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

институтлар ва халқаро ташкилотлар билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари мониторинги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш;

қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан, хорижий экспертлар ва институтларни жалб этган ҳолда шундай экспертизалар ўтказиш;

амалдаги қонунларнинг рўёбга чиқарилиши ва уларнинг ижросини назорат қилиш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

қонунчилик ишлари юзасидан жорий ва истиқболга мўлжалланган режалар ҳамда дастурларга доир таклифлар ишлаб чиқиш.


5. Юқорида санаб ўтилган вазифаларни бажариш учун Институт:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги тадқиқотларнинг асосий йўналишларини, Институтнинг илмий-тадқиқот ишлари режаларини рўёбга чиқаради;

қонунчилик фаолиятининг долзарб муаммоларини илмий тадқиқ этиш соҳасида, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасида республикадаги илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари билан, уларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот, маслаҳат ва ўқув марказлари, олимлар ва мутахассислар билан илмий ва амалий алоқалар ўрнатади, алоқаларни ривожлантиради ва мустаҳкамлайди, улар билан ҳамкорлик шартномаларини тузади;

халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормалари, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги нормалари маълумотларининг банкини шакллантиради;

республика ва хорижий давлатларнинг олимлари ҳамда мутахассислари иштирокида муаммоли, аниқ мақсадга қаратилган илмий мунозаралар, конференциялар, симпозиумлар ўтказади;

халқаро ҳуқуқ нормаларининг ўрганилиши ва таққосланишини ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлатлараро шартномаларга Ўзбекистоннинг қўшилиши юзасидан таклифлар тайёрланишини таъминлайди;

қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга риоя этиши нуқтаи назаридан қонунларнинг экспертизасини ўтказади.



III. ИНСТИТУТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Институт ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий муносабатларга ўз номидан киришиш;

Институт ваколат доирасига кирувчи муаммолар юзасидан мувофиқлаштирувчи, илмий-маслаҳат ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялари тузиш, шунингдек махсус йиғилишлар чақириш;

амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги соҳасида таклифлар, хулосалар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш учун заруратга қараб олимлар, мутахассислардан муваққат ишчи гуруҳлари тузиш;

тегишли халқаро ва хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда мутақобиллик асосида керакли ахборот алмашувини ўтказиш;

ўз фаолиятини молиялаш учун Институт олаётган бюджетдан ташқари маблағлардан, шу жумладан, валюта маблағларидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатларини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар, ҳокимликлардан йўриқнома йўсинидаги ҳисобот, ахборот ва таҳлилий материалларни белгиланган тартибда олиш;

шартнома асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, олинган даромадни Институт ходимларини моддий рағбатлантиришга, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ижтимоий масалаларни ҳал этишга сарфлаш;

банкларда ҳисобварақлар очиш ва улар бўйича тегишли операциялар ўтказиш.



IV. ИНСТИТУТНИ БОШҚАРИШ


7. Институтга директор бошчилик қилади, у Олий Мажлис Кенгаши томонидан, Кенгаш қарорини кейинчалик сессияда тасдиқлаш шарти билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади.

Директор давлат ҳокимияти ва бошқарувининг республика ҳамда маҳаллий органларида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, жамоат бирлашмаларида, халқаро ташкилотларда Институт номидан иш кўради.


8. Институт директори:

Институтнинг фаолиятига раҳбарлик қилади;

ўзининг ваколат доирасига тааллуқли масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;

Институт ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;

Институтга юкланган вазифалар бажарилиши ва ўз зиммасидаги вазифалар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;

белгилаб қўйилган миқдор ва иш ҳақи фонди доирасида, Олий Мажлис Кенгаши билан келишилган ҳолда Институтнинг штат жадвалини тасдиқлайди;

Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Институтнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Институтнинг ҳисоботларини, услубий ва йўриқнома ишланмаларини тасдиқлайди;

Институт номидан шартномалар ва битимлар тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни тўхтатади;

ходимларни рағбатлантириш ва тақдирлаш шаклларини белгилайди, лавозим маошларига устама ва қўшимча ҳақлар белгилаб қўяди, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан қарорлар қабул қилади;

Институтнинг моддий бойликлари ва ундирилган маблағларини тасарруф этади, мол-мулкни бошқариш юзасидан қарорлар қабул қилади, молиявий, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларни имзолайди, ишончномалар беради;

Институт ходимлари ўртасида лавозим вазифаларини тақсимлайди;

ўз ваколати доирасида бошқа масалаларни ҳал этади.


9. Институт директорининг ўринбосари директорнинг топшириғи бўйича унинг айрим вазифаларини бажаради ва у бўлмаган ёки ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолда директор лавозимини вақтинча эгаллаб туради.


10. Бўлинмаларнинг бошлиқларини, муваққат ижодий жамоаларнинг раҳбарларини Институт директори тайинлайди.


11. Институтнинг асосий таркибий бўлинмалари қуйидагилардан иборат: бўлим, шўъба, аниқ муаммоларни ҳал этиш учун тузиладиган тадқиқот ишчи гуруҳи.


12. Институт доирасида Институт таъсис этадиган даврий нашрларнинг таҳрир ҳайъати ва таҳририяти ташкил этилиши мумкин.



V. ИНСТИТУТНИНГ МОЛ-МУЛКИ, МУЛКИ

ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


13. Институтнинг мол-мулкини асосий фондлар, муомаладаги маблағлар, шунингдек молиявий ресурслар ва молия билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобидан олинган бошқа моддий бойликлар ташкил этади.

Институт мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс этилади.


14. Институт маблағлари:

Институт Уставда белгиланган фаолиятни амалга ошириши учун керакли бюджет маблағлари;

Давлат илмий-техника дастурлари рўйхатига киритилган илмий дастурларни молия билан мақсадли таъминлаш, танлов ишларини, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг буюртмалари асосида бажариладиган ишларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлардан ташкил топади.



VI. ҲИСОБ ВА ҲИСОБДОРЛИК


15. Институт ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини юритади, статистика ҳисобдорлигини олиб боради.



VII. ИНСТИТУТ УСТАВИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


16. Институт Уставига ўзгартишлар ва қўшимчаларни Олий Мажлис Кенгаши кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида тасдиқлаш шарти билан киритиши мумкин.



VIII. ИНСТИТУТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


17. Институтни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш, қайта тузиш) ёки тугатиш Олий Мажлис Кенгашининг қарори асосида кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида тасдиқлаш шарти билан амалга оширилади.







































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск