Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.09.2001 й. 383-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 сентябрдаги

383-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини

моддий-техника жиҳатидан ва молиявий

таъминлаш Департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом махсус ваколат берилган орган - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) асосий вазифалари ва ваколатларини белгилаб беради.


2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Департамент юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисоб беради.

Департамент одил судловни амалга ошириш жараёнига аралашишга ҳақли эмас.


4. Судлар республика бюджети ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади. Давлат бюджетидан судлар таъминотига ажратиладиган маблағлар давлат бюджетида алоҳида сатрда кўрсатилади.


II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ


5. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари сўзсиз ижро этилиши ишларини ташкил этиш;

суд ижрочилари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш;

судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ишларини ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган капитал маблағлар самарали ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш;

судьялар ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат, моддий шарт-шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни тегишли органларга киритиш;

судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш.


6. Департамент қуйидаги ваколатларга эга:

Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уларни навбатдаги йилда маблағ билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;

бюджетдан ажратиладиган молиявий маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда тегишли банк муассасалари орқали судларга етказилишини таъминлайди;

судлар фаолиятини зарур даражада таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Департамент зарур ҳужжатлар ва ахборотни давлат органлари ва бошқа органлардан, корхоналар, муссасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ўз ваколатлари доирасида сўраб олишга ҳақлидир.



III. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Департаментга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Департамент директори  Адлия вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.


8. Департамент директори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарга эга бўлади.


9. Департамент таркибига бўлим бошлиқлари, бош, етакчи, катта инспекторлар ва мутахассислар киради.


10. Департамент жойларда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида) ҳудудий бўлимларга эга, улар суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари ижро этилиши ишларини ташкил этадилар, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ишларини амалга оширадилар.

Департаментнинг ҳудудий бўлимлари юридик шахс ҳисобланади, бевосита Департамент томонидан шакллантирилади ва маблағ билан таъминланади ҳамда ўз фао-лияти тўғрисида Департамент директорига ҳисоб беради.


11. Департамент таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири билан келишилган ҳолда Департамент директори томонидан лавозимга тайинланади.


12. Департамент директори:

Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади;

Департамент Иш тартибини тасдиқлайди;

Департамент, унинг ҳудудий бўлинмалари ва суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг штат жадвалини тасдиқлайди.

Департамент аппарати ва бўлинмалари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Департамент таркибий бўлинмалари бошлиқлари ҳисоботларини эшитади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Департамент директори Департаментга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


13. Департамент директори жойида бўлмаган тақдирда унинг ваколатларини ўринбосар амалга оширади.


14. Департамент директорининг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош, етакчи, катта инспекторлар ва мутахассислар ўз фаолиятини Департамент директори томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.


15. Департамент республика мулки ҳисобланадиган, тезкор бошқариладиган алоҳида мулкка эга.


16. Департамент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қайта ташкил этилади ва тугатилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 сентябрдаги

383-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ СУД ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ,

СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ЖИҲАТИДАН ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ

ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ ШТАТДАГИ

ХОДИМЛАРИ СОНИ



Департамент директори - Адлия вазирининг ўринбосари

1

Департамент директорининг ўринбосари

1

Департамент котибияти

2

I. Ташкилий ишлар ва кадрлар бўлими

3

Бўлим бошлиғи

1

Бош инспектор

1

Етакчи инспектор

1

II. Суд қарорларини ижро этиш бўлими

5

Бўлим бошлиғи

1

Бош инспектор

2

Етакчи инспектор

2

III. Судларни маблағ билан таъминлаш бўлими

4

Бўлим бошлиғи

1

Мутахассис

3

IV. Судларни моддий-техника жиҳатидан таъминлаш бўлими

3

Бўлим бошлиғи

1

Мутахассис

2

V. Капитал қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш 2 бўлими


Бўлим бошлиғи

1

Мутахассис

1

VI. Бухгалтерия

2

Бош бухгалтер

1

Кассир

1

Марказий аппарат бўйича жами

23

Департаментнинг ҳудудий бўлимлари


Бўлим бошлиғи

14

Бош инспектор

7

Етакчи инспектор

5

Катта бухгалтер

14

Кассир

14

Катта мутахассис

14

Иш юритувчи

14

Департаментнинг ҳудудий бўлимлари бўйича жами

82

Суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг суд 468 ижрочилари,


шу жумладан:


Катта суд ижрочилари

209

Суд ижрочилари

259

Департамент бўйича ҳаммаси

573

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 сентябрдаги

383-сон қарорига

3-ИЛОВА




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ СУД ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ,

СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ЖИҲАТИДАН ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ

ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ






ф

Адлия вазирлиги

























Котибият

2

Департамент директори - Адлия вазирининг ўринбосари



























Судларни маблағ билан таъминлаш бўлими
















Департамент директорининг

ўринбосари


Ташкилий ишлар ва кадрлар бўлими











Судларни моддий-техника жиҳатидан таъминлаш бўлими
















Суд қарорларини ижро этиш бўлими















Капитал қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш бўлими


Департаментнинг ҳудудий бўлимлари































Бухгалтерия












ф

ф

ф

ф


































Суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари















































Жами 209 та бўлим











Марказий аппарат  23 киши

Ҳудудий бўлимлар  82 киши

Суд ижрочилари бўлимлари  468 киши

Ҳаммаси  573 киши





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 сентябрдаги

383-сон қарорига

4-ИЛОВА



ДЕПАРТАМЕНТ ҲУДУДИЙ БЎЛИМИНИНГ

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

(штатдаги ходимлар сони  6-7 киши)






Бўлим бошлиғи






























Биринчи тоифали иш юритувчи







































Суд қарорларини ижро этиш масалалари бўйича бош ва етакчи инспекторлар

Судларнинг моддий-техника таъминоти масалалари бўйича катта мутахассис


Катта бухгалтер ва кассир































Суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари

(2-6 киши)











а

а

а




а





Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск