Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг Фармони 24.09.2001 й. ПФ-2943-сон Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2001 йил 24 сентябрдаги

ПФ-2943-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга

тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.


2. Комиссия суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш сиёсатини, суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойилларини янада демократлаштиришни амалта оширадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги доимий ишловчи орган ҳисобланади.


3. Комиссия зиммасига судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьяларини танлаш ва лавозимларга тавсия этиш, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судларнинг судьяларини лавозимларга тақдим этиш вазифалари юклатилади.


4. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган фармон ва фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши тамойилларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

судья кадрларни танлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тасдиғига тақдим этишда қонунийликни таъминлаш;

судьялар мустақиллиги ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги ишларни яхшилаш ҳамда судья кадрларни тарбиялаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

судьяликка номзодларни танлаб олишнинг ҳуқуқий негизини такомиллаштириш, уларнинг касб маҳоратини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

судья кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича ишларнинг очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини, бу ишнинг вертикал бўйича ҳисобот берилишини таъминлаш, шунингдек бу соҳада хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолларининг олдини олиш;

судлар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;

судьяларни танлаш ва тайинлаш борасида илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва Комиссиянинг иш амалиётига тадбиқ этиш.



III. КОМИССИЯНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


6. Қўйилган вазифаларни бажариш учуй Комиссияга қуйидаги ваколатлар берилади:

тақдим этилган номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят судлари, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьяси лавозимларига муносиблигини аниқлайди ҳамда мазкур масалалар бўйича хулосалар беради;

вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судларнинг судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;

вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар судьяларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьяларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларни (материалларни) кўриб чиқади ва улар юзасидан хулосалар беради;

судья кадрларнинг захирасини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш борасидаги ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;

номзодларни ўрганишнинг турли усулларидан фойдаланади (суҳбатлашиш, мустақил экспертлар томонидан синаб кўриш, топширилган муаммо бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлаш, тезкор савол-жавоблар ўтказиш ва ҳоказолар);

судья кадрлар билан ишлашдаги камчиликлар хусусида тақдимномалар, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсияномалар беради;

Комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Судьялар уюшмаси, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, бошқа муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади.


7. Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш чоғида судья-ларнинг малака ҳайъатлари билан ҳамкорлик қилади:

судьяларнинг малака ҳайъатлари томонидан тақдим этилган кадрлар захирасини шакллантириш, уларни танлаб олиш ва судьялик лавозимига тавсия этиш масаласини ҳал қилиш учун зарур бўлган материалларни (аризалар, билдирилган фикрлар, хулосалар, маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни) кўриб чиқади;

судья кадрлар билан ишлаш тўғрисида судьялар малака ҳайъатлари раисларининг ахборотини йилнинг ҳар чорагида тинглаб боради ва судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар беради;

судьяларнинг малака ҳайъатларидан судьялик лавозимларига бўш ўринлар мавжудлиги ҳақидаги, судья кадрларнинг захираси қандай шакллантирилаётгани тўғрисидаги ахборотни, Комиссия олдида турган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни талаб қилиб олади;

судьяларнинг малака ҳайъатларига судья кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ушбу соҳада халқаро тажрибани ўрганиш ва ундан фойдаланиш борасидаги ишларни ташкил қилиш билан боғлиқ бошқа топшириқларни беради.



IV. ЗАХИРАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА СУДЬЯЛИК

ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛАРНИ

ТАНЛАШ ТАРТИБИ


8. Захирани шакллантириш ва судьялик лавозимларига тавсия этиш учун номзодларни танлаш бўйича ишлар Комиссия ҳамда судьяларнинг малака ҳайъатлари томонидан амадга оширилади. Малака ҳайъатларига Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоят судларининг, Тошкент шаҳар судларининг раислари раҳбарлик қиладилар.


9. Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьялигига номзодларнинг захирасини шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзларини захирага киритиш ёки судьяларнинг аниқ бўш лавозимдарини эгаллаш истагини билдирган шахслардан аризаларни қабул қиладилар. Аризага кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи, таржимаи ҳол, олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, охирги иш жойидан таърифнома илова қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, мутахассислиги бўйича иш стажи камида уч йил бўлган фуқкаролари судьяликка номзодлар захирасига киритилишлари мумкин. Судланган шахслар судьяликка номзодлар захирасига қабул қилинишлари мумкин эмас.


10. Ушбу Низомнинг 9-банди талабларига риоя этилган тақдирда аризалар қабул қилинишини рад этишга йўл қўйилмайди.

Аризани қабул қилишни рад этиш хусусида Комиссияга шикоят қилиниши мумкин.


11. Аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириш ишларини судьялар малака ҳайъатининг масъул котиби амалга оширади.


12. Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларнинг касбий, аҳлоқий ва ишчанлик фазилатларини ўрганиб чиқишни ташкил этадилар ҳамда ҳужжатлар келиб тушган пайтдан боптаб кечи билан икки ой муддатда малака имтихонларини ўтказадилар, шу имтихонларнинг натижалари бўйича уларни судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарадилар.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларни энг яхши тайёргарлик кўрган, юқори малакали юристлар  судларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, муассасалари ва ташкилотларининг ходимлари орасидан танлаб оладилар.

Малака ҳайъатларининг мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьялари иштирок этишлари мумкин, улар судьялик лавозимига ҳар бир номзод бўйича ўз фикрини билдириш, малака ҳайъатининг қарорига қўшилмаган тақдирда эса ўз фикрини ёзма равишда Комиссияга юборишга ҳақлидирлар.

Захирага киритилган шахслар хусусидаги маълумотлар судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан Комиссияга йўлланади.


13. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьялик лавозимига захирада турган шахсларни хабардор қилади.

Бўшаб қолган судьялик лавозимини эгаллаш учуй танлаб олишда иштирок этиш истагини билдирган шахслар малака имтихонини топширадилар, ана шу имтихон натижалари бўйича судьяларнинг малака ҳайъати уларнинг судьялик лавозимига муносиб ёки муносиб эмаслипй тўғрисида қарор қабул қилади.


14. Судьяларнинг малака ҳайъати аниқ судьялик лавозимига тавсия этилган камида икки номзодга дойр ҳужжатларни Комиссияга йўллайди.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларга оид ҳужжатлар билан бир қаторда бўш қолган судьялик лавозимларининг мавжудлиги ҳақида ва ваколат муддатлари тугаган судьялар тўғрисида Комиссияга маълумотлар тақдим этадилар.


15. Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг ваколат муддатлари тугаётган судьяларига нисбатан уларни янги муддатга тайинлаш тўғрисидаги масала судьяларнинг теплили малака ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилади. Судьялар малака ҳайъатининг мазкур шахсларнинг лавозимга муносиблиги ёки муносиб эмаслиги тўғрисидаги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги ҳақидаги қарори Комиссияга йўлланади.


16. Судьялар малака ҳайъатларининг раислари  Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари Комиссияга тақдим этиладиган судья кадрларга оид ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва сифати учун шахсан жавобгар бўладилар.

Судьялар малака ҳайъатларининг раислари судья кадрлар билан ишлашнинг аҳволи тўғрисида Комиссияга мунтазам ҳисобот бериб борадилар. Судья кадрларни танлаш чоғида малака ҳайъатларининг фаолиягида таниш-билишчилик, маҳаллийчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш каби ҳамда бошқа қонунбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда Комиссия тегишли малака ҳайъатининг раисини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани қўйиши мумкин.



V. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


17. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан беш йил муддатга ўн етти кишидан иборат таркибда тузилади ҳамда Комиссия раиси, раис ўринбосари ва аъзолардан ташкил топади.


18. Комиссия раиси Комиссиянинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва Комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

Комиссия раиси бўлмаган пайтларда унинг вазифасини ўринбосари амалга оширади.


19. Комиссия судьялардан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенати аъзоларидан, судьялар малака ҳайъатлари, жамоат бирлашмаларининг вакилларидан ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислардан тузилади.

20. Комиссия фаолияти Комиссия аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, масалаларни ҳал этиш ва хулосаларни қабул қилишда коллегиаллик, Комиссия ваколатига кирувчи масалаларнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ҳал этилишини таъминлаш тамойилларига асосланади.


21. Комиссия қонунга асосан кадрларни судьялик лавозимларига тайинлашга тавсиянома тайёрловчи охирги боскич ҳисобланади.


22. Комиссия судья кадрлар захирасини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш борасида судьялар малака ҳайъатларининг фаолияти назорат қилиниши ва мувофиқлаштирилишини таъминлайди.

Комиссия вақти-вақти билан жойларга чиқиб судьялар малака ҳайъатлари томонидан кадрлар захирасини шакллантириш ва танлаш бўйича ишларнинг аҳволини текшириб туради.


23. Комиссия мажлислари унинг ваколатига кирувчи масалаларнинг тайёрланишига қараб ўтказилади.

Комиссия аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда комиссиянинг мажлиси ваколатли, деб ҳисобланади.

Комиссия мажлисининг баённомаси Комиссиянинг техник котиби томонидан юритилади ва Комиссия раиси томонидан имзоланади.


24. Судьялик лавозимларига кадрлар бўйича таклифлар Комиссия томонидан кўриб чиқиш учун судьялик бўш лавозимига камида 2-3 номзоддан иборат ҳолда муқкобиллик асосида киритилади.

Комиссия судья кадрлар бўйича тақдим этилган материалларни ўрганиш ва суҳбатлашиш йўли билан судьяликка номзодларни танлаб олади, уларнинг касб маҳорати даражасини, маънавий фазилатларини (ҳалоллиги ва виждонини сотмаслигини), қобилиятини, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини аниқлайди.

Судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва тавсия этиш масалаларини холисона кўриб чиқиш мақсадида Комиссия зарур ҳолларда ўз мажлисларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Судьялар уюшмаси вакилларини таклиф қилиш ҳамда кўриб чиқилаётган масала бўйича уларнинг фикрини эшитишга ҳақлидир.

Судья кадрларни танлаш ва тавсия этиш бўйича Комиссия фаолиятини ташкил қилиш Регламент билан белгиланади.


25. Қарор мажлисда иштирок этаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Муҳокама этиш ва қарор қабул қилиш чоғида Комиссия аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.

Комиссиянинг қарори номзодларнинг судьялик лавозимига муносиблнги ёки ноуносиблиги тўғрисидаги хулоса тарзида расмийлаштирилади. Хулоса Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган Комиссия аъзолари хулосани имзолайдилар, уларнинг алоҳида фикри мажлис баённомасига киритилади.


26. Номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, хўжалик судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари лавозимларига муносиблиги тўғрисида Комиссиянинг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқкиш учун киритилади.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судларнинг судьялари лавозимига номзодлар хусусида Комиссия ўз хулосасига асосланиб, уларни тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритади.


27. Агар Комиссия номзодни судьялик лавозимида ишлашга етарлича тайёр эмас, деган хулосага келган ҳолларда бир йил муддат ўтгандан кейин ушбу масаланинг такроран кўриб чиқилишига йўл қўйилади. Бу ҳақда хулосага тегишли езувлар киритилади.


28. Комиссиянинг хулосасида Комиссиянинг номи, таркиби ва мажлиснинг вақти, масаласи кўриб чиқилаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда уни таърифловчи бошқа маълумотлар, тақдимномани (материалларни) киритган органнинг номи, шунингдек Комиссия томонидан қабул қилинган қарор кўрсатилади.


29. Материаллар тўлиқ бўлмаган ҳолларда, масалани холисона ечиш мақсадида Комиссия уни кўриб чиқишни кейинга қолдириш ҳуқуқига эгадир.



VI. КОМИССИЯ КОТИБИЯТИ


30. Комиссиянинг фаолиятини ташкилий-техникавий жиҳатдан таъминлаш мақсадида етти нафар етакчи инспектордан иборат Комиссия Котибияти тузилади.

Котибият юридик шахе ҳисобланади, банкда мустақил ҳисобварақ ва муҳрга эга бўлади.

Котибият ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш белгиланган тартибда Комиссия қарорига асосан амалга оширилади.

Комиссия ўз қарори билан Котибиятнинг етакчи инспекорларидан бирининг зиммасига меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш тўғрисидаги буйруқларни чиқариш вазифасини юклайди.


31. Комиссия Котибияти:

судьяларнинг малака ҳайъатлари томонидан келиб тушадиган таклифларни ҳамда судья кадрлар захирасига киритилган, шунингдек ашиқ лавозимга тавсия этилган ҳар бир номзодга оид ҳужжатларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;

судья кадрларнинг статистик ва шахсий ҳисобини юритади;

келиб тушган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга топширади;

Комиссияни зарур ахборот-таҳлилий ҳужжатлар билан таъминлайди;

Комиссиянинг бошқа топшириқларини бажаради.


32. Комиссия Котибияти ўз ишини минтақавий мутасаддилик тамойили бўйича ташкил этиб, судья кадрларга оид ҳужжатларнинг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши борасида судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини назорат қилади.


33. Комиссия Котибиятининг фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган Котибият Регламенти билан тартибга солинади.






























Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск