ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2008 й. ПҚ-927-сон "Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.07.2008 й.
N ПҚ-927
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА КРЕДИТЛАРНИ
ЖАЛБ ЭТИШ ҲАМДА ЎЗЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтларини Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳити ҳамда мамлакат иқтисодиётига инвестиция сарфлашнинг потенциал имкониятлари тўғрисида кенг хабардор қилишни ташкил этиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини аниқ-пухта мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш бўйича қарорларни кўриб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилишда, ҳар йилги Инвестиция дастурларини, шунингдек тармоқлар ва мамлакат минтақаларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли дастурларини тайёрлашда етакчи бўғин ҳисобланади, унинг зиммасига мазкур масалаларни ҳал этишда идоравий мансублигидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш масъулияти юкланади.
2. Қуйидагилар:
Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш жараёнида лойиҳалар ташаббускорлари ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, бошқа вазирликлар, идоралар, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини тузиш ва кўриб чиқишда 2-иловага мувофиқ Схемага қатъий амал қилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш, потенциал хорижий инвесторларни излаш, амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар тўғрисида уларга зарур ахборотларни етказиш, шунингдек хорижий инвесторлар ва кредиторлар билан эришилган аҳдлашувларни расмийлаштиришда хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашиш вазифаси юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ягона маълумотлар базасига киритилган инвестиция таклифларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси берган кафолатлар бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва қарорлар қабул қилиш учун ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборотларни тақдим этиб турсин.
6. Вазирлар Маҳкамаси тармоқ Комплексларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқли жадвалларини ижро этиш, лойиҳаолди ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш ва экспертиза қилиш устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) Инвестиция дастурига киритилган хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнини Раёсат мажлисларида ҳар ой мунтазам равишда кўриб чиқсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2008 йил 24 июлдаги
ПҚ-927-сон қарорига
2-ИЛОВА
Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб
этиш жараёнида лойиҳалар ташаббускорлари ва
давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш
СХЕМАСИ
I. Инвестиция дастурини шакллантириш
босқичида ўзаро ҳамкорлик қилиш
Лойиҳа ташаббускорлари (вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ҳокимият органлари) |
|
1. Тармоқлар ва ҳудудлар корхоналарини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқиш. 2. Ташаббус қилинадиган инвестиция лойиҳалари бўйича инвестиция таклифлари ва зарур ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш. 3. Инвестиция лойиҳаларини Инвестиция дастурига киритиш учун зарур ҳужжатларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.
|
|
||
|
|
||
Иқтисодиёт вазирлиги |
|
1. Инвесторларнинг инвестиция таклифларини кўриб чиқиш ва Инвестиция дастури ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш. 2. ХМИИ ва ХҲМТлар иштирокида амалга оширилиши таклиф этилаётган инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш. 3. Давлат инвестиция қўмитасига хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш бўйича таклифларни тақдим этиш. 4. Инвестиция дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
|
||
|
||
Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитаси |
|
1. Хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш. 2. Лойиҳалар ташаббускорлари ва давлат органларига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, эришилган келишувларни расмийлаштириш бўйича кўмаклашиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш.
|
|
||
|
||
Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаментлари (АТД |
|
1. Инвестиция дастури, ривожлантириш тармоқ дастурлари, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларининг киритиладиган лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш. 2. ХМИИ ва ХҲМТлар билан хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш.
|
|
||
|
|
|
Вазирлар Маҳкамаси |
|
Инвестиция дастури, тармоқ ва минтақаларни ривожлантиришнинг ўрта муддатли дастурлари, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини тасдиқлаш.
|
|
II. Инвестиция дастурини амалга ошириш босқичида ўзаро ҳамкорлик
Давлат инвестиция қўмитаси |
|
1. Салоҳиятли хорижий инвесторлар ва кредиторларга амалга оширилиши таклиф этилаётган инвестиция таклифлари ҳақидаги маълумотларни етказиш. 2. Хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг таклифларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш, уларни ташаббускорга, Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига юбориш. 3. Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хорижий инвестор билан Ҳукумат номидан инвестиция шартномаларини тузиш.
|
|
||
|
||
Лойиҳа ташаббускорлари |
|
1. Хорижий инвестор ва кредиторлар билан эришилган келишувларни расмийлаштириш ва имзолаш. 2. Лойиҳани амалга оширишнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат инвестиция қўмитаси билан келишиш. 3. Лойиҳаларни самарали ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш, жалб қилинадиган инвестициялар ва кредитларни мақсадли ишлатиш, ташқи қарзлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида қайтариш.
|
|
||
|
||
Вазирлар Маҳкамаси АТД |
|
Лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.
|
|
||
|
||
Давлат рақобат қўмитаси |
|
Хорижий инвесторларнинг давлат активлари бўйича амалга ошириш таклиф этилаётган мурожаатларини кўриб чиқиш, инвестиция мажбуриятлари билан бирга давлат активларининг олди-сотди битимларини тузишга доир эҳтимолий шартлар бўйича таклифлар тайёрлаш ва белгиланган тартибда киритиш.
|
|
||
|
||
Молия вазирлиги |
|
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси номидан молиявий битимларни расмийлаштириш ёки Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш.
|
|
||
|
|
|
Вазирлар Маҳкамаси |
|
Инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲларини тасдиқлаш.
|
|
III. Хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган
лойиҳалар амалга оширилишини назорат қилиш
Иқтисодиёт вазирлиги |
|
Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар амалга оширилиши, ўз вақтида ишга туширилиши, амалга оширилган лойиҳалар бўйича ТИА кўрсаткичларига ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасига эришилишини мониторинг қилиб бориш.
|
|
||
|
||
Давлат рақобат қўмитаси |
|
Хорижий инвесторлар томонидан тузилган шартномалар бўйича қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш.
|
|
||
|
||
Молия вазирлиги |
|
Ўзбекистон Республикаси номидан ёки кафолати остида жалб қилинадиган маблағларни ўзлаштиришнинг ҳисобини юритиш, Ўзбекистон Республикаси номидан берилган кафолатлар бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш.
|
|
||
|
||
Давлат инвестиция қўмитаси |
|
Хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ўз вақтида ижро этилиши ва молиялаштириш очилиши, хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилишини мониторинг қилиш.
|
|
||
|
||
Вазирлар Маҳкамаси |
|
Хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган, Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини ҳар ойда Раёсат мажлисларида кўриб чиқиш.
|
|
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 282-модда