ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /Марказий банк Бошқарувининг 13.06.2008 й. 14/5-сон "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.07.2008 й. 1835-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.07.2008 й.
N 1835
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
13.06.2008 й.
N 14/5
ҚАРОРИ
Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан,
ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция
қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека
кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
(2008 йил 22 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Ипотека тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3878-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 192-модда), 2005 йил 16 февралдаги "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-10-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 7-сон, 54-модда) асосида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 286-модда.