ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикасининг 30.07.2008 й. ЎРҚ-164-сон "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.04.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.06.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.07.2008 й.

N ЎРҚ-164



"ИХТИРОЛАР, ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ

НАМУНАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 июнда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги 1062-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 9, 158-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-моддадаги "яратиш" деган сўз чиқариб ташлансин;


2) 4-модданинг биринчи қисмидаги "чиқаришда" деган сўз "қабул қилишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 5-модданинг:

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саноат мулки объектининг патенти саноат мулки объекти устуворлигини, унга муаллифликни ва патент эгасининг саноат мулки объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди";

олтинчи-саккизинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи-ўн тўртинчи қисмлари тегишинча олтинчи-ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) 6-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳар қандай соҳада:

маҳсулотга (хусусан, қурилма, модда, микроорганизм штамми, ўсимликлар ёки ҳайвонлар хужайраларининг турларига);

усулга (моддий воситалар ёрдамида моддий объект устида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш жараёнига) тааллуқли бўлган техник ечим ихтиро сифатида эътироф этилади";


5) 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш патент эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши деб эътироф этилади";


6) 18-модда:

иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "ихтиро" деган сўз "саноат мулки объекти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Саноат мулки объекти устуворлиги олдин топширилган бир нечта талабнома ёки уларга доир қўшимча материаллар асосида бу талабномалар ва қўшимча материалларга нисбатан ушбу моддада белгиланган шартларга риоя қилинган ҳолда белгиланиши мумкин";

учинчи-бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи-олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


7) 20-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Патент идораси патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича расмий экспертиза, фойдали модель ҳақидаги талабнома экспертизаси ҳамда ихтиро ҳақидаги талабноманинг ёки саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасидан иборат бўлган давлат экспертизасини ўтказади.

Талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган саноат мулки объектининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар киритиш ҳуқуқига эга. Патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар патент божи тўланган тақдирда, кўрсатилган муддат ўтганидан кейин, лекин Патент идораси патент бериш ҳақида қарор қабул қилгунига қадар тақдим этилиши мумкин.

Белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилган патент бериш ҳақидаги талабнома юзасидан талабнома берувчига сўров юборилиб, унда шу сўров йўлланган санадан эътиборан уч ой ичида тузатишлар киритилган ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш таклиф қилинади. Агар талабнома берувчи сўралган материалларни ёки белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўрсатилган муддатда тақдим этмаса, патент бериш ҳақидаги талабнома чақириб олинган ҳисобланади. Белгиланган муддат талабнома берувчининг илтимосномасига кўра шу муддат ўтган санадан кейин кўпи билан ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.

Саноат мулки объекти бирлиги талаблари бузилган ҳолда топширилган патент бериш ҳақидаги талабнома юзасидан талабнома берувчига тегишли сўров унга юборилган санадан эътиборан уч ой муддат ичида ушбу объектлардан қайси бири кўриб чиқилиши лозимлигини хабар қилиш ҳамда тегишинча талабнома ҳужжатларига аниқликлар киритиш таклиф қилинади. Дастлабки талабнома материалларига киритилган бошқа объектлар алоҳида талабномаларга ажратилиши мумкин. Агар талабнома берувчи ушбу объектлардан қайси бирини кўриб чиқиш зарурлигини хабар қилмаса ва аниқлик киритилган материалларни тақдим этмаса, ихтиро, фойдали модель формуласида ёки саноат намунаси тавсифида биринчи қилиб кўрсатилган объект давлат экспертизасидан ўтказилади.

Давлат экспертизаси сўрови бўйича материалларни тақдим этишнинг талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатлари, белгиланган муддатларни узайтириш муқаррарлигини тақозо этган сабаблар тасдиқланган ва патент божи тўланган тақдирда, Патент идораси томонидан тикланиши мумкин. Ўтказиб юборилган муддатларни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан бошлаб кўпи билан ўн икки ой ичида топширилиши мумкин.

Талабнома берувчи саноат мулки объекти тегишли давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар давлат экспертизасининг исталган босқичида патент бериш ҳақидаги талабномани чақириб олиши мумкин.

Патент бериш ҳақидаги талабнома материалларидаги маълумотлар Патент идораси томонидан сир сақланиши керак ва улар ҳақидаги ахборот талабнома берувчи ёки патент эгасининг розилигисиз берилмайди. Талабнома материалларидаги ахборотни ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги ёки фойдали модель ва саноат намунаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий равишда эълон қилингунга қадар ошкор этганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Агар ихтиро ҳақидаги талабнома ёки фойдали модель ҳақидаги талабнома материалларида давлат сирларини ташкил қилган маълумотлар мавжуд бўлса, бундай талабнома бўйича иш юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Патент идораси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинган патент бериш ҳақидаги талабномалар талабнома берувчиларга қайтарилмайди";


8) қуйидаги мазмундаги 21-1-модда билан тўлдирилсин:


"21-1-модда. Ихтиро ҳақидаги талабнома

тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш


Ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотлар кўриб чиқиш учун қабул қилинган талабнома топширилган санадан эътиборан ўн саккиз ой ўтганидан кейин расмий ахборотномада эълон қилинади. Эълон қилинадиган маълумотлар таркиби Патент идораси томонидан белгиланади.

Талабнома берувчининг илтимосномасига кўра Патент идораси кўриб чиқиш учун қабул қилинган ихтиро ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан ўн саккиз ой ўтгунига қадар ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиши мумкин.

Ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганидан кейин ҳар қандай шахс ушбу талабномага доир ҳужжатлар билан танишиб чиқишга ҳақли. Ихтиро ҳақидаги талабномага доир ҳужжатлар билан танишиб чиқиш тартиби Патент идораси томонидан белгиланади";


9) 22-модданинг:

учинчи қисмидаги "патент беришни рад этиш ҳақида қарор чиқарилиб" деган сўзлар "Патент идораси патент беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "фойдали моделга патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниб" деган сўзлар "Патент идораси фойдали моделга патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 23-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


23-модда. Ихтиро ҳақидаги талабноманинг

ёки саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг

моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси


Патент идораси патент божи тўланган тақдирда, талабнома берувчининг ёки ҳар қандай шахснинг илтимосномасига кўра ихтиро ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказади. Илтимоснома талабнома топширилаётганда ёки кўриб чиқиш учун қабул қилинган талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил ичида топширилиши мумкин. Талабнома берувчи келиб тушган илтимосномалар ҳақида Патент идораси томонидан хабардор қилинади.

Ихтиро ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани топшириш муддати бундай илтимоснома билан биргаликда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, талабнома берувчининг талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил ўтгунига қадар топширилган илтимосномасига кўра Патент идораси томонидан кўпи билан икки ойга узайтирилиши мумкин.

Ихтиро ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома уч йиллик муддатда келиб тушмаган тақдирда, ихтиро ҳакидаги талабнома чақириб олинган ҳисобланади.

Патент идораси патент божи тўланган тақдирда, саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказади. Патент божи расмий экспертизанинг патент бериш ҳақидаги талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори талабнома берувчига юборилган санадан эътиборан уч ой муддат ичида тўланиши мумкин. Кўрсатилган муддат бузилган тақдирда, талабнома чақириб олинган ҳисобланади.

Агар ихтиро ҳақидаги талабноманинг ёки саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси натижасида талабнома берувчи таклиф қилган формула билан ифодаланган ихтиро сифатида талабномада кўрсатилган объектнинг ёки муҳим белгилари мажмуи билан ифодаланган саноат намунаси сифатида талабномада кўрсатилган объектнинг белгиланган талабларга мослиги аниқланса, Патент идораси патент бериш ҳақида қарор қабул қилади.

Ихтиро ёки саноат намунаси сифатида талабномада кўрсатилган объектнинг патентга лаёқатлилик шартларига мос эмаслиги аниқланган тақдирда, Патент идораси патент беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Талабнома берувчи Патент идорасининг қарори устидан қарор юборилган санадан эътиборан уч ойлик муддат ичида Апелляция кенгашига апелляция бериши мумкин. Апелляция кенгаши апелляция келиб тушган санадан эътиборан тўрт ой ичида уни кўриб чиқиши лозим.

Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши мумкин";


11) қуйидаги мазмундаги 23-1-модда билан тўлдирилсин:


"23-1-модда. Ихтиронинг вақтинчалик ҳуқуқий муҳофазаси


Ихтирога ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган санадан ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар эълон қилинадиган санага қадар вақтинчалик ҳуқуқий муҳофаза берилади.

Агар ихтиро ҳақидаги талабнома чақириб олинган бўлса ёки ушбу талабнома бўйича Патент идораси томонидан патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу қарор устидан шикоят бериш имконияти тугаган бўлса, вақтинчалик ҳуқуқий муҳофаза юз бермаган ҳисобланади.

Ихтиродан унинг вақтинчалик ҳуқуқий муҳофазаси даврида фойдаланаётган шахс ихтирога патент олинганидан кейин патент эгасининг талабига кўра унга миқдори патент эгаси билан келишув асосида белгиланадиган пул товони тўлаши шарт";


12) 26-модданинг биринчи қисмидаги "уч ой" деган сўзлар "ўн кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 27-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Саноат мулки объекти патентининг тўла ҳажмдаги ҳуқуқий муҳофазаси ёки бу муҳофазанинг фақат бир қисми ҳақиқий эмаслигини исботлаш вазифаси патентни ҳақиқий эмас деб даъво қилаётган тараф зиммасида бўлади";

иккинчи-тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи-бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


14) қуйидаги мазмундаги 28-1-модда билан тўлдирилсин:


"28-1-модда. Саноат мулки объекти

патентининг амал қилишини тиклаш


Патентни ўз кучида сақлаб турганлик учун патент божи белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли амал қилиши тугатилган саноат мулки объекти патентининг амал қилиши патент эгасининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Бундай илтимоснома патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил муддат ичида, бироқ патентнинг ушбу Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунига қадар Патент идорасига топширилиши мумкин.

Патент эгасининг илтимосномасига патентнинг амал қилишини тиклаш учун белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши керак.

Саноат мулки объекти патентининг амал қилиши тикланганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинади.

Саноат мулки объекти патентининг амал қилиш муддати тугатилган сана билан патентнинг амал қилиши тикланганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган сана оралиғидаги даврда саноат мулки объектидан фойдаланишни бошлаган ёки бунинг учун зарур тайёргарлик кўрган шахс ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтирмаган ҳолда саноат мулки объектидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади";


15) 36-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат сирларини ўз ичига олмайдиган ихтиролар ва фойдали моделларни бошқа давлатларда патентлаш тегишли талабнома Патент идорасига топширилган кундан эътиборан уч ой ўтганидан кейин амалга оширилиши мумкин";


16) 38-моддадаги "яратиш" деган сўз чиқариб ташлансин.



2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов



"Халқ сўзи", 2008 йил 31 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 294-модда.













































Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск